Мирзиёевнинг олий мажлисга мурожаатномаси


Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/17
Sana16.01.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1095270
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСГА

Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини 
бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда 
фойдаланишга, 
маърифат 
ўрнини 
жаҳолат 
эгаллашига 
йўл 
қўймаймиз. Бунинг учун нафақат масъул ташкилотлар, балки барчамиз 
биргаликда муқаддас динимизнинг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, 
фарзандларимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш 
бўйича оила, маҳалла ва таълим масканларида иш олиб боришимиз зарур. 
Бу муҳим масалада алоҳида Миллий дастур қабул қиламиз. 
Жамиятимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, маданият 
соҳасини 
ривожлантириш, 
илмий-ижодий 
ташкилотлар, 
муҳтарам 
зиёлиларимиз фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳам биз учун устувор 
йўналишлардан бири бўлади. 
Биз қадимий ва бой тарихимизни, айниқса, ғоят оғир шароитда илм-
маърифат, инсон эркинлиги, халқ озодлиги, Ватанга, миллий қадриятларга 
меҳр ва садоқат ғояларини дадил кўтариб чиққан жадид боболаримиз 
фаолиятини янада чуқур ўрганишимиз лозим. Уларнинг улуғ мақсадлар 
йўлидаги мардона кураши ва фидойилиги Янги Ўзбекистонни қуришда 
барчамиз, аввало, ёшларимиз учун чинакам ибрат мактаби бўлиб хизмат 
қилиши зарур. 


Франциядаги машҳур Лувр музейида шу кунларда давом этаётган 
миллий кўргазма халқимизнинг ноёб тарихий мероси, бетакрор маданияти ва 
анъаналарига хорижда қизиқиш қанчалик юқори эканини кўрсатмоқда. 
Бундай тарихий ва маданий бойликларимизни ёшларимизга ва хорижий 
туристларга янада кенгроқ таништириш, музейларни замон талабларига 
мослаштириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. 
Қадрли юртдошлар! 
Мана, сизлар билан биргаликда 2023 йил учун улкан мақсад ва 
вазифаларни белгилаб олдик. Албатта, дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда 
бу вазифаларни амалга ошириш осон бўлмайди. Лекин биз ўтган даврда катта 
билим ва тажриба тўпладик. Энг муҳими, ўз куч ва имкониятларимизга 
бўлган ишончимиз тобора ортиб бормоқда. 

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling