Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети “геология ва геоинформатсион тизимлар” кафедраси “ТЎртламчи давр геологияси” фанидан


Download 357.6 Kb.
bet2/7
Sana13.02.2023
Hajmi357.6 Kb.
#1192912
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Kurs ishi

Тўртламчи давр ўсимликлари



Тўртламчи давр ўсимликлари


Палеофлористик тадқиқотлар
Йўқ бўлиб кетган ўсимликларнинг қолдиқлари тўртламчи лавр ётқизиқларининг стратиграфияси учун универсиал аҳамиятга эга. Уларнинг турли-туманлигини палеоботаника ўрганади, ва у ҳам систематик гурухлар (микроскопик сув ўтлари, юқори ўсимликлар), бўйича ва ҳам ўсимликларни маълум қисмлари (палеопалинологик, палеокарпологик, палеоксилологик ва б.) бўйича фанни бир қатор мустақил тармоқларига бўғимланади.
Ҳозирги пайтда флористик объектлар ўсимлик фоссилийларнинг (қадимий) ўлчамларига боғлиқ холда микро- ва макрофлористикларга ажратилади. Микрофлористик учун авваламбор икки етакчи – спора-чангсимон ва диатомли усуллар тавсифли. Улардан биринчисидан оддий кўз билан кўринмайдиган олий ўсимликларнинг чанглари ва спораларини, иккинчисидан эса – майда сув ўтлари –диатомияни ўрганишда фойдаланилади. Микрофлористик усуллар ёрдамида етарлича йирик бўлган ўсимлик қолдиқлари –қадимий уруғлар, мевалар, сўталар, тош қотган дарахт қолдиқлари, торф ва бошқалар тадқиқ этилади. Тўртламчи ётқизиқларда микрофоссиллар қоидага кўра, ҳар жойда тарқалган, микроқолдиқлари эса кам учрайди. Қуйида тўртламчи давр ётқизиқлари учун флористик объектларни тадқиқ этиш усулларинг асосий тавсифлари келтирилган:
Палеопалинологик ёки спора-чангли – тўртламчи ётқизиқларнинг нисбий ёшларини аниқлашнинг етакчи усулларидан бири, чунки спора-чанглар тўртламчи лаврнинг деярли барча ётқизиқларида иштирок этади, айниқса спропелит торфида ва кўмикдаги тупроқда хаддан зиёд кўп учрайди.
Қазилма ҳолатда жуда яхши сақланиб қолган тўртламчи даврнинг спора ва чанглари асосан, литологик таркиблари ва келиб чиқишлари турлича бўлган ётқизиқларни бевосита корреляциялашни ўтказишга имкон беради. Палинологик тахлилни натижалари, чўкинди тоғ жинсларида намоён этилган спора-чангли спектрларни ва паленокомплексларнинг таркибини

аниқлаш бўлиб ҳисобланади. Натижалар маъулмотларидан тўртламчи ётқизиқлар ёшларини аниқлашда, стратиграфик схемаларни ишлаб чиқишда, геологик кесимларни корреляциялашда ва тўртламчи лаврнинг физик-географик шароитларини: флора ва ўсимликлар тавсифини, зоналликларни, экзотик шаклларнинг тарқалишларини, ўсимликлар миграциясини, иқлимни ўзгаришларини, палео-хавзаларнинг тараққий этишини, чўкинди тўпланиш хусусиятларини, антропоген омилнинг табиий мухитга таъсирини тиклашда, умумий, регионал ва махаллий омилларнни инобатга олган холда спора-чангли спектрлар бўйича худудларни районлаштиришда фойдаланилади. Шу нарса ўрнатилганки, ҳар бир ўсимлик зоналарининг замонавий спора-чангли спектрлари умумий таркиблари ва алохида компонентлари бўйича бир-бирига яқин, шунинг учун ўзига хос ўсимликларни аниқлаш мумкин бўлган турларга бирлаштириш мумкин. Ушбу натижаларни талқин этишда актуализм усулини асосий деб ҳисоблаш керак. Замонавий геоботаник зоналарнинг чегараларини иқлимий чегаралар сифатида кўриб чиқиш мумкин. Бундан келиб чиқиб, иссиқсевар ва совуқсевар ўсимлик шаклларнинг нисбатлари бўйича спектрларнинг асосий учта тури ўрнатилди:


1) тундрага хос тур – умумий таркибдаги компонентлар гуруҳида доналарнинг тахминан бир хил таркиблари, арчагул чангаларини катта миқдорлари, алохида индикаторларни (даракловчи турлар) (пакана қайинлар, морошкалар, ботқоқ ўсимликлари, куроиат ўтлар, арктик плаунлар ш.ў.) мавжудлиги тавсифли; 2) ўрмонга хос тур – ёғочли жинсларга хос чангларнинг устиворлик қилиши (спора ва чангларни умумий миқдоридан 70-80% ва юқори); 3) чўлга хос тур - ўтга хос ўсимликларнинг чанглари хукмронлилиги билан ажралиб туради, (80% ва юқори), спораларни таркиблари ахамият касб этмайди, чўлга ва баъзида ярим чўлга мансуб чанглар иштирок этади.


Download 357.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling