Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети тарих кафедраси мустақил иши фан номи: Жаҳон тарихи


Хитойнинг Гарб давлатлари ярим мустамлакасига


Download 174.56 Kb.
bet3/4
Sana21.04.2023
Hajmi174.56 Kb.
#1369424
1   2   3   4
Bog'liq
Цин давлати

Хитойнинг Гарб давлатлари ярим мустамлакасига
айланишининг бошланиши.
Нанкин шартномаси инглизларни тулик кониктира олмасди. Цинлар тузумининг заифлигини курганларидан сунг улар хитойликларни янги тенг булмаган шартномаларни имзолашга ундадилар. 1843 йилнинг октябрида иккала давлат уртасида шартнома имзоланиб, унга биноан Хитойда экстерриториаллик
тартиби урнатилди, «очик» портларда бошкарув ва жамоат тартибини саклаш чет элликларнинг узлари томонидан амалга ошириладиган сеттльментлар 1 - махсус турар-жой махдллалари белгиланди. Инглизлар Хитойда катта кулайликлар билан таъминланадиган бўлдилар.
Хитойда алохида хукуклар олишга уринаётган навбатдаги ғарб мамлакати АҚШ булди. Ҳали биринчи «афюн уруши» пайтидаёк америкаликларнинг харбий кемалари Хитойнинг худудий сувларида жойлашганди, уруш тугаганидан сунг эса Цинлар уларга «харажатларни коплаш» сифатида 100 минг лян тулашга мажбур
булгандилар. 1844 йил июль ойининг бошларида Хитой билан АКШ ўртасидаги шартнома имзоланди, унга кура америкаликлар божсиз каботаж юк ташувини амалга ошириш хукукини олдилар. Уша 1844 йилнинг узидаёк Хитойни тенг булмаган шартномани имзолашга Франция хам мажбур килди. Шу пайтгача Буюк Британия ва АҚШ эга булган имтиёзлардан тапщари Франция Хитойда католиклар
черковининг миссионерлик фаолиятини олиб бориш хукукини хам
кулга киритди. Айтиб утилган шартномалар Хитойнинг сиёсий мустакиллигини
ва иктисодий ахволини сезиларли даражада огирлаштирди. Энди мамлакатга кора дори киритишдан тапщари, бу ерга катта хажмда инглизликлар ва америкаликларнинг ип газламалари кела бошлади, бу эса улар билан нархда хам, сифатда хам ракобат кила олмайдиган махаллий товар ишлаб чикарувчиларнинг хонавайрон булишларига олиб келди. Хитойдан янада катта хажмдаги кумуш олиб чикила бошланди, бу хам иктисодий ахволни огирлаштирди. Агар 1830
йилда Хитой кумушининг 1 ляни бир мингта мис тангага тенг булган булса, 1848 йили икки минг тангага, 1951 йилда эса 4700 мис тангага тенг булган. Цинлар янги соликлар солар, кишлок хужалиги янада огир ахволга тушарди.


Download 174.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling