Мирзо улуғбек номидаги
МАҲАЛЛИЙ ХОМ АШЁЛАР АСОСИДА ЧАНГ БОСТИРУВЧИ
Download 4.9 Mb. Pdf ko'rish
|
Milliy universitet Lobar bilan tezis
МАҲАЛЛИЙ ХОМ АШЁЛАР АСОСИДА ЧАНГ БОСТИРУВЧИ ПРЕПАРАТЛАР ТАЙЁРЛАШ Мухиддинов Б.Ф., Вапоев Ҳ.М. Олиқулов Ф.Ж. Навоий давлат кончилик институти, Навоий ш. Бугунги кун талаблари асосида бир вақтнинг ўзида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини ўзида уйғунлаштирган ихтиролар, илмий ғоялар, инновациялар ва ишланмалар жамиятни ривожланишида муҳим ўрин тутиб бормоқда. Иқтисодиётнинг ҳар томонлама ривожланиб боришини таъминлашда инсон ва ишлаб чиқаришнинг бир мақсад сари бирлашиши саноатнинг барча йўналишларида ўз аксини топган. Шундай соҳалардан бири кончилик саноатидир. Тоғ-кон ишларида бугунги кунда оғир юк автомобилларининг қатнови натижасида кўп миқдорда чанг кўтарилиши юз бермоқда. Чанг кўтарилиш даражасининг ортиб бориши атроф муҳитга ва меҳнат шароитига, ишчи ходимларнинг соғлигига зарарли таъсир кўрсатиб, автомобилларнинг эксплуатация қилиш давомийлигининг камайишига сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда бу муаммони ҳал қилиш амалий жиҳатдан катта қизиқиш уйғотиб, ҳар томонлама долзарб масала бўлиб қолмоқда. Муаммони бартараф этиш учун Республикамизда мавжуд хом- ашёлар, техник крахмал ва гигроскопик моддалар (калций хлорид ва магний хлорид)лар асосида композициялар яратиб, уларнинг чанг бостириш хусусиятини текшириб шу асосда тегишли хулосалар қилинди. Крахмал билан комбинация учун қўлланилган сувда эрувчанлиги юқори, гигроскопик модда бўлган калций хлориднинг танланиши бир вақтнинг ўзида муҳим муаммонинг ечим топишига сабаб бўлди, чунки калций хлорид Навоиазот АЖ қолдиқ маҳсулот сифатида ажралаётган хлор моддасидан олинади. Ушбу муаммони ечиш мақсадида 3-4 ва 5% ли крахмал билан турли нисбатдаги магний хлорид ва калций хлориди композициялари алоҳида- алоҳида, турли хил ҳароратларда тадқиқ қилинди. Тадқиқотлар натижасида маълум бўлдики, таркибида 3,0-5,0% техник крахмал ва 4,0-10% гача магний хлорид бўлган композицияларнинг сувли эритмалари ҳамда таркибида 2,0-5,0% техник крахмал ва 3,0-9,0% гача кальций хлорид бўлган композицияларнинг сувли эритмалари лаборатория шароитида чанг бостириш учун ишлатилганда ҳаводаги чанг 267 миқдори (иқлим шароити: ҳарорат 30 0 C, ҳаво намлиги 18,3%, шамол тезлиги 3,8 м/с) 8,2-4,3 мг/м 3 гача камайиши аниқланди. Олинган моддалар комбинацияси бир неча вариантларда синовлардан ўтказилди. Синовларда моддалар комбинациясининг қовушқоқлиги, чанг бостиришда ҳосил бўладиган қатлам мустаҳкамлиги, ва иқтисодий самарадорликлар аниқланди. Муаммонинг долзарблигини, карьер ва халқ хўжалиги учун ўта муҳим эканлигини ҳисобга олиб, синов натижалари асосида шуни айтиш мумкинки препаратнинг амалий жиҳатдан қўлланилиши ишчи ходимларнинг мехнат қилишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиб, инсон омили деб аталмиш факторнинг сақланишига, қолаверса карьер ва қишлоқлар шароитидадаги автомашиналарда кўриш имкониятини ошириб, уларнинг узоқ муддатли эксплуатациясига сабаб бўлади. Download 4.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling