Мирзо улуғбек номидаги
Практическая ценность работы
Download 4.9 Mb. Pdf ko'rish
|
Milliy universitet Lobar bilan tezis
Практическая ценность работы. Разработан фотометрический
метод определения меди(II) и кобальта(II) с реагентом ААОНК в индивидуальных растворах и модельных смесях, имитирующих реальные объекты, которые обеспечили анализ концентратов промышленных отходов Бекабадского комбината на содержание меди(II) и кобальта(II). Изучены оптимальные условия реакции комплексообразования меди(II) и кобальта(II) с ААОНК. Установлена зависимость аналитического сигнала от природы, концентрации и рН–среды реагирующих компонентов, определен состав комплекса (Ме:R), молярный коэффициент светопоглощения комплекса (МеR 2 ) и реагента (HR), определение константу диссоциации реагента и другие физико-химические 44 характеристики и показана возможность фотометрического определения меди(II) и кобальта(II). КАДМИЙ ИОНИНИ АРСЕНАЗО (III) РЕАГЕНТИ ЁРДАМИДА СОРБЦИОН ФОТОМЕТРИК АНИҚЛАШ Абдуллаева М.Э., Сманова З.А. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, г. Тошкент Ҳозирги кунда аналитиклар олдида турган энг мухим масалалардан бири ўсимиклар ва ароф муҳит объектлари ҳамда тирик организмлар таркибидаги оғир ва захарли металларнинг микромиқорини назорат қилиш учун аниқлиги ва сезгирлиги юқори, танлаб таьсир этувчан ҳамда иқтисодий жихатдан арзон аниқлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборатдир. Оғир ва захарли металлар тирик организмга сув, озиқ-овқат маҳсулотлари, хаво ва бошқа объектлар орқали ўтиб рухсат этилган миқдор (РЭМ) дан ортиқча бўлиши турли хил сурункали касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Кадмий ионига арсеназо (III) реагенти билан комплекс ҳосил қилиш реакциясининг оптимал шароитларини ўрганилиб, унинг асосида тезкор, юқори сезгир, танлаб таъсир этувчан сорбцион фотометрик аниқлаш методикаси ишлаб чиқилди. Комплекс бирикманинг тўлқин узунлиги сифатида λ мах =400 нм танлаб олинди. Комплекс бирикма оптик зичлигининг мухит кислоталилигига боғлиқлиги ўрганилди ва энг юқори pH =8.40 комплекс хосил бўлиши кузатилди. Оптимал pH сифатида pH =8.40 белгиланди хамда оптимал буфер эритма сифатида универсиал буфер эритма танланди. Комплекснинг барқарорлигини аниқлаш учун эритманинг оптик зичлигини вақтга нисбатан барқарорлиги ўрганилди ва комплекс бирикманинг оптик зичлик қиймати 70 минутгача деярли ўзгармади. Комплекс бирикма оптик зичлигининг қўшилаётган реагент миқдорига боғлиқлиги ўрганилди ва 10 мкг/мл кадмийни комплекс билан тўла боғлаш учун 2.0 мл 0,01 % ли реагентни оптимал ҳажми етарли эканлиги аниқланди. Кадмий ионига арсеназо (III) реагенти билан берган комплекси эритмасини танланган оптимал шароитларда Бугер-Ламберт- Бер қонунига бўйсуниш соҳаси 25 мл эритмада 0,295 мкг - гача бўлган оралиқда кузатилди. Ундан юқори концентрацияларда эса тўғри чизиқли боғланишдан четланиш рўй берди. Кадмий ионининг арсеназо (III) реагенти билан ҳосил қилган комплексини танланган оптимал шароитда кўринувчан сохадаги ютилиш спектри олинди. Ҳосил қилинган комплекс бирикма ютилиш спектри солиштирма эритмага нисбатан нур ютиш қалинлиги =1,0 см бўлган кварц кюветада, спектрофотометр “КФК-3” да ўлчанди. Реагентнинг ютилиш спектри эса дистилланган сувга нисбатан олинди. Ютилиш спектри бўйича арсеназо (III) реагентининг максимал нур ютиш соҳаси λ реагент =330 нм да жойлашган. кадмий иони арсеназо (III) реагенти билан хосил килган комплексининг максимал нур ютиш соҳаси λ комп = 400 нм да 45 кузатилди. Улар орасидаги фарқ λ= 70 га тенг еканлиги аниқланди. Комплекс бирикманинг максимал оптик зичлиги қийматидан фойдаланиб (λ=400 нм бўлган соҳада) кўринма моляр сўндириш коэффициентини (ε кўр ) аниқланди. Кадмий ионига арсеназо (III) реагенти билан ҳосил қилган комплексининг таркиби Cd 2+ :R=1:2 тегишли моллар нисбатига тўғри келди Кадмий ионининг арсеназо (III) реагенти билан ҳосил қилган комплексни аниқлашдаги даражаланган график тенгламасига асосланиб оптик зичликни кадмий ионининг концентрацияга боғлиқлиги “киритилди- топилди” усули билан аниқланган оптимал шароитларда усулнинг тўғрилиги ва қайта тикланувчанлиги текшириб кўрилди. Бундай мухитда бир неча ионлар кадмийни аниқлашга халақит бериши мумкин. Унга кўра 20 мкг/мл ли кадмийни аниқлашга К + ,Nа + ,Cu 2+ ,Cl - , CH 3 CОО - , SО 4 2- , F - , S 2 О 3 2- , NН 4 + , C 2 О 4 2- (1:100) нисбатларда халақит бермайди, Аl 3+ , Cо 2+ ,Мn 2+ ,Fе 2+ ионлари эса (1:1) , Zn 2+ (1:0.5) нисбатлара халақит беради. Методнинг тўғрилигини ва қайта тикланувчанлигини текшириш учун “киритилди-топилди” усули қўлланилди ва кадмий ионини сунъий аралашма таркибидан аниқлаш амалга оширилди. кадмий ни сунъий аралашмалар таркибидан фотометрик аниқлашда нисбий стандарт четланиш 0.014 дан ошмади. Download 4.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling