Мирзо улуғбек номидаги


Использованная литература


Download 4.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/189
Sana27.10.2023
Hajmi4.9 Mb.
#1727116
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   189
Bog'liq
Milliy universitet Lobar bilan tezis

Использованная литература 
1. Levchik S.V. “New developments and trends in phosphorus flame retardants”. 
2nd Inter.Symp. Flame Retardant Mater.& Technologies Chengdu, China. 
September 17-20, 2012.- Р.15. 2. Курбанова М.А., Исмаилов И.И. 
Антипирены на основе борсодержащих кремнийоргани-ческих 
соединений. //Ж.Химия и химическая технология. Россия.-Иваново, 
2015.T.58.№12. С.10-14.
“MENTHA PIPERITA” НИНГ ТАРКИБИДАН АЖРАТИБ ОЛИНГАН 
МЕНТОЛНИНГ ХОССАЛАРИНИ ЎРГАНИШ 
 
Еттибоева Л.А., Алланазарова Д.М., Эшмуродов Ш.Қ. 
Гулистон давлат университети, Гулистон шаҳри 
Ҳозирги кунда табобат соҳаси кенг ривожланиб оммалашиб 
бормоқда. Асрлар давомида табобат оламида машҳур боболаримиз яратган 


168 
бебаҳо асарлари, қадимдан инсон сиҳат - саломатлигига ва фарованлиги 
йўлида қўлланиб келинмоқда. Зеро инсон хаётини табобат оламисиз 
тассаввур этиш қийин. Табиат ва инсон ўзаро мувозанат ҳолида яратилган, 
инсон саломатлигини яхшилашда турли касалликларни давосани инсон 
ўзини атрофида излаши керак, зеро Ўзбекистон ҳудудида дардларга даво 
бўлувчи ўсимликлар жуда кўп, шундай бир қанча дардларга шифо бўлувчи 
ўсимликлардан бири бу ялпиз ўсимлигидир. 
Бу ўсимлик лабгулдошлар оиласига мансуб бўлиб, унинг бир неча 
тури мавжуд. Абу Али ибн Сино ялпиз воситасида бир қатор 
хасталикларни даволаган. Чунончи, у ялпиз ўсимлиги билан аъзоларни 
сафро ва савдолардан тозалашда, гажжани ҳайдашда, ичак оғриқларини 
қолдиришда, иштаҳа очишда ва овқатни енгил ҳазм қилишда ва қусишга 
қарши омил сифатида ишлатган [1]. 
Ҳозирги кунда ялпиз мойи жуда кенг қўлланилади. Ялпиз мойи 
косметика соҳасида ароматик модда сифатида, тиббиётда нерв 
касалликларида, атеросклероз, гипертоник касалликларда, юқори нафас 
органларининг 
шамоллашида, 
мигрен, 
холецистит, 
стенокардия, 
моддаларни алмашинувида, радикулит, юрак хапқиришига таскинлик 
беришида, ошқозон ичак касаликларида, буйрак тош касалликларида 
қўлланилади. 
Ялпиз ўсимлиги қадимги Греция ва Римда жуда юқори баҳоланган. 
Римда ялпиз хиди кайфиятни кўтарувчи модда сифатида, инсонни 
фикрлаш қобилиятини оширишда ишлатилган. Халқ табобатида ялпизнинг 
настойкаси ошқозон ичак кассаликларида, юрак касалликларида, 
аппетитни оширишда, юқори нафас йўллари бронхит, бронхоэктази, тиш 
касалликларида шамоллаш жараёнларида антисептик модда сифатида 
қўлланилади. 
Ялпиз ўсимлигининг бунчалик дориворлик хусусиятлари унинг 
таркибидаги ҳаётбахш омиллар таъсиридандир. Унинг таркибида ментол, 
ментон, пинен, фландрен, цениол, каротин, бетаин, рамноза, глюкоза ва 
бошқа бир қанча органик моддалар мавжуд. Ялпиз таркибидан ажратиб 
олинувчи мойлар дорихоналарда мавжуд бўлган анестазол, энатин, 
зелинин томчиси, валидол, карвалол каби препаратлар таркибига кириб, бу 
перепаратлар юрак тож томирларининг ҳамда юрак мушакларининг 
хасталиклари билан боғлиқ касалликларини даволашда қўланилади. 
Ялпиз мойи ўсимликнинг баргидан ва бошқа ер устки қисмидан 
ажратиб олинади, унинг таркибини 50 % ини ментол, 9 % ини сирка 
кислота ва валериан кислотанинг ментол билан ҳосил қилган эфирлари 
ташкил этади. 
Ўсимлик ва ҳайвон организмларида мавжуд бўлган ва бир нечта 
изопрен бирлигини сақловчи моддалар терпенлар деб аталади (терпеноид, 
изопреноид). Биосинтез жараёнида бир нечта углерод атомини йўқотган 
терпенлар изопреноидлар деб аталади. Ҳозир келтирилан учта термин 


169 
синоним ҳисобланади ва фарқланмайди. Терпенларнинг биринчи 
вакиллари 1887-89 йиллар Перкин, Валлах томонидан терпентин мойидан 
(скипидар) ажратиб олинган. Терпенларнинг умумий формуласи (C
5
H
8
)н, 
яъни улар бир нечта изопрен бирлигидан таркиб топади. Изопрен сонига 
кўра терпенлар қуйидаги гуруҳларга ажратилади.
Умумий физиологик таъсири – бактериостатик. Қадимий Мисрда 
мумиёлаштириш учун ишлатилган. Ўсимликларнинг хушбўй ҳиди учувчан 
терпенлар ҳисобидан ҳосил бўлади. Парфюмерия саноатида ишлатилади. 
Ўсимлик хомашёсидан терпенлар органик эритувчи ёки ёғларга экстракция 
қилиб олинади. Сув буғи билан ҳайдаш усули ҳам кенг қўлланилади.
Монотерпенларнинг кенг тарқалган вакили – камфора. Япония ва 
тропик минтақаларида ўсадиган камфора дарахти Laurus camphora L. дан 
ажратиб олинган.
(-)-ментол, гераниол, мирцен кўпроқ сесквитерпенлар (C
15
H
22-26

ўрганилган. Уларнинг таркибида учта изопрен бирлигини кузатиш 
мумкин. Айрим гулларнинг мойларидан акорон (ХХVII) номли 
спиросиклик дикетон ажратиб олинади. У машҳур Франциянинг атирлари 
таркибига киритилади. 
Ментол терига суркалганда терини совутади, шу туфайли бош 
оғриганида тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилади, у антисептик 
хоссага хам эга, бурун ва томоқнинг шиллиқ пардлари ялиғлангаганда 
қўлланилади [2]. 
Ментол – ялпиз эфир мойлари таркибидан ажратиб олинувчи 
органик модда бўлиб, бир ҳалқали терпенлар синфига киради. Шаффоф 
кристаллиик модда бўлиб, хона температурасида суюқланади, хоссалари 
жиҳатидан бир-бирига яқин 8 хил изомерлари мавжуд. Табиатда битта 
энантиомери учрайди қолган 7 та изомери қуйидаги кўринишга эга. 
Ялпиз эфир мойларидан ментолни ажратиб олиш учун, унинг 
таркибидаги мураккаб эфирлари ишқорий гидролизга учратилади, кейин 
бор кислотаси эфиридан ўтказилади. Ёғнинг таркибидаги учувчан 
моддалар вакуум остида ҳайдалади, қолган бор кислотаси эфири натрий 
карбонат билан гидролизланади ва сувли ҳаммомда ментол ҳайдаб 
олинади.эфир ёғи таркибида 50-70 % ментол бўлади. Бундан ташқари 
тимолни ҳам гидрогенлаб олинади. 
Ментол учун бир қанча рангли реакциялар мавжуд: сувли эритмасига 
1 % ванилин эритмаси ва концентрланган сульфат кислота таъсир 
эттирилса барқарор бинафша ранг ҳосил бўлади. Ментол учун хос бўлган 
реакциялардан бири унинг тузилишига хос бўлган иккиламчи спиртга хос 
реакцияларни беради. Хром оксиди иштирокида ментол ментонгача 
оксидланади. Ментол осон дегидратланади, 2 % ли сулфат кислота 
иштирокида 

ментенгача 
айланади, 
PCl
5
таъсирида 
ментол 
ментилхлоридга айланади. 


170 
 
Бизнинг тадқиқот мақсадимиз, ялпиз мойлари таркибидан ментолни соф ҳолда 
ажратиб олишни ва ўрганилмаган бошқа хоссаларини ўрганишдан иборат ва уни 
ажратиб олиш ва унинг бирикмаларини аналитик кимёда баъзи бир ионларни 
аниқлашда фойдаланишдан иборат.

Download 4.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling