Мирзо улуғбек номидаги
МИСНИНГ ТАБИИЙ БИРИКМАЛАР ЁРДАМИДА
Download 4.9 Mb. Pdf ko'rish
|
Milliy universitet Lobar bilan tezis
МИСНИНГ ТАБИИЙ БИРИКМАЛАР ЁРДАМИДА
КИСЛОТАЛИ МУҲИТДАГИ ТАХЛИЛИ Еттибоева Л.А., Абдурахманова У.К. Гулистон давлат университети, Гулистон ш. Доривор ўсимликларнинг шифобахшлиги уларнинг таркибидаги алкалоидлар, флавоноидлар, витаминлар ва кўпгина ошловчи моддалар борлигидадир. Шундай ўсимликлардан бири “Mentha piperita” ўсимлиги бўлиб, ўсимлик ер устки қисмидан ажратиб олинган эфир мойининг асосини ментол ташкил этади. Маълумки ментол ва унинг ҳосилалари асосида ҳозирги кунда тиббиётда кўплаб дори воситалари, парфюмерия ва озиқ-овқат маҳсулотлари самарали қўлланилмоқда. Ментол рангсиз кристалл модда бўлиб, сувда эримайди, спиртда яхши эрийди. Уни биринчи марта француз химиги Альбен Галлер томонидан 1905 йили синтез қилинган. Табиатда кўпроқ чапга айланувчи оптик изомер (-)-ментол мавжуд бўлиб, унда гидроксил гуруҳи метил гуруҳига нисбатан цис- ҳолатда жойлашган, изопропил гуруҳи эса гидроксилга нисбатан транс- ҳолатда жойлашган бўлади [1-3]. Молекуласи таркибида учта хирал марказ мавжуд бўлганлиги учун органик кимёда стереоспецифик (асимметрик) синтезларда қўлланилади [3]. Ушбу тадқиқот иши ментол ва унинг янги ҳосилаларининг рангли металл ионлари билан комплекс ҳосил қилиш реакцияси кинетикасини ўрганиш орқали реагентнинг мис (II) ионига нисбатан реагентлик хусусиятларини ўрганишга қаратилган. Маълумки рангли металл ионлари орасида мис металининг комплекс ҳосил қилиш қобилияти юқори, бу металл тирик организмдаги биологик жараёнларда ҳам фаол иштирок этади, жумладан қизил қон ҳужайраларининг шаклланиши, темир ассимиляцияси, бириктирувчи тўқималарнинг ривожланиши ва иммун тизимининг шаклланиши учун зарур бўлган модда ҳисобланади. Шуни ҳисобга олиб ментол ва унинг янги ҳосилларининг реагентлик хусусиятини мис (II) ионлари билан ўрганилди. Мисни спектрофотометрик аниқлашда дастлаб анализнинг оптимал шароити танлаб олинди. Бунинг учун аналитик аралашма таркибидаги моддаларнинг ИК-спектрлари таҳлил қилинди. Сўнгра аналитик аралашманинг спектрал тавсифи ўрганилди. Мис (II) иони регент билан комплекс ҳосил бўлиши муҳитнинг кислоталилиги, буфер эритма таркиби ва реагентнинг микдорига боғлиқ. Ментолнинг мис сульфат тузи эритмаси билан ҳосил қилган комплексини кислотали муҳитда спектрофотометрик усул ёрдамида ўрганиш натижаларига кўра реагентнинг мис (II) тузи билан ҳосил қилган комплекси 445 нм, ментолнинг спиртдаги эритмаси 25 400 нм тўлқин узунлигидаги нурни ютиш қобилиятига эга. Комплекс ҳосил бўлишининг нур ютиш қонунига бўйсуниш соҳаси мис тузи эритмаси концентрациясига боғлиқлигини комплекс ҳосил қилиш реакцияси кинетикасини ўрганиш орқали аниқланди. Download 4.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling