Мирзо улуғбек номидаги


СЕЛЕН ИОНИНИ АЛИЗАРИН РЕАГЕНТИ ЁРДАМИДА СОРБЦИОН


Download 4.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/189
Sana27.10.2023
Hajmi4.9 Mb.
#1727116
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   189
Bog'liq
Milliy universitet Lobar bilan tezis

 
СЕЛЕН ИОНИНИ АЛИЗАРИН РЕАГЕНТИ ЁРДАМИДА СОРБЦИОН 
ФОТОМЕТРИК АНИҚЛАШ 
 
Абдуллаева М.Э., Сманова З.А. 
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ш. 
 
Саноат ва технологиянинг ривожланиши билан улардан чиқаётган 
чиқиндилар миқдори ҳам кундан-кунга ошиб бормоқда. Чиқиндилар 
таркибидаги оғир ва заҳарли металларнинг (ОЗМ) атроф – муҳит 
объектлари таркибида рухсат этилган миқдоридан ошиши, ҳар хил салбий 
оқибатларга олиб келмоқда, шу ўринда селен мухим ахамият касб этади. 
Селен бирикмалари ер усти сувларига мис-колчедан рудаларини эритиб 
ажратиб олиш натижасида, экзоген минерал ва жинслар, тупроқ, ўсимлик 
ва организмларнинг чириши натижасида келиб тушади. Бироқ, саноат ва 
қишлоқ хўжалигида селендан интенсив равишда фойдаланиш шароитида, 
айниқса унинг кириб келишида хавфли манба бўлиб, оқава сувлар ва 
металлургия, металлни қайта ишловчи, нефтни қайта ишловчи, кимёвий ва 
боша корхоналарнинг технологик суюқликлари сабаб бўлмоқда. Шунинг 
учун селен ионини ализарин реагенти билан сорбцион фотометрик 
аниқлаш усули ишлаб чиқилди.
Унга кўра 50 мл ли ўлчов колбасига буфер эритмадан 0,1%ли 
ализарин реагенти билан иммобилланган тола ва 1,0 мл, 50 мкг/мл ли Se(II) 
эритмасидан 1,0 мл солиб, колбанинг белгисигача дистилланган сув билан 
тўлдирилди. Ҳосил бўлган комплекс бирикманинг иммобиллашдан 


46 
олдинги ва кейинги оптик зичликлари UV-1800 (Shimadzu SPh), нур ютиш 
қалинлиги 1
=
1,0 см да ҳар хил нур фильтрида ўлчанди. Оптимал тўлқин 
узунлиги сифатида λ
мах
=480 нм танлаб олинди. Комплекс бирикма оптик 
зичлигининг мухит кислоталилигига боғлиқлиги ўрганилди ва энг юқори 
оптик зичлик pH=1,82 – 4.38 гача бўлган оралиқда кузатилди. Оптимал 
мухит сифатида pH =3.8 белгиланди хамда оптимал буфер эритма 
сифатида универсиал буфер эритма таркиби танланди. Комплекснинг 
барқарорлигини аниқлаш учун эритманинг оптик зичлигини вақтга 
нисбатан барқарорлиги ўрганилди ва комплекс бирикманинг оптик зичлик 
қиймати 80 минутгача деярли ўзгармади Солиштирма эритма сифатида 
эркин эритма, (селендан бошқа ҳамма компонентлар мавжуд эритма) дан 
фойдаланилди. (1-жадвал)
1-жадвал. Ализарин реагенти билан иммобилланган тола орқали 
селенни аниқлашни оптик зичликнинг тўлқин узунлигига боғлиқлиги 

Download 4.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling