Млари ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим


Download 0.7 Mb.
bet21/44
Sana25.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1398127
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44
Bog'liq
Fin.acc.book.uz.2 (2)

Туланадиган хисобвараклар. Туланадиган хисоб вараклар – такрорланадиган савдо мажбуриятлари учун мулжалланган мол етказиб берувчилар билан хисоб-китоб хисоб вараклари. Бу мажбуриятлар фирманинг асосий фаолияти давомида вужудга келиб, товар ва материалларни сотиб олиш, етказиб беришни, шунингдек фирма товар ва хизматларини ишлаб чикараётганда ва сотаётганда фойдаланадиган хизматларни уз ичига олади. Савдо хисоб вараклари таърифига тугри келмайдиган бошка хамма кредиторлик карзи (масалан, даромад солиги ва узок муддатли карзнинг жорий кисми) туланадиган хисобвараклардан алохида курсатилиши керак.
Киска муддатли туланадиган векселлар. Туланадиган хисоб вараклар билан боглик булган хужалик муомаласилар натижасида пайдо буладиган туланадиган савдо вексели, ёки бошка хужалик муомаласи натижасида келиб чикадиган носавдо вексели, ёки хисобот даврида туланиши лозим булган узок муддатли мажбуриятнинг жорий кисми киска муддатли вексел булиши мумкин. Киска муддатли вексел кучмас мулк ёки бошка бирор бир мулкни олиб колиш хукуки асосида, гаровга берилаётган конкрет активни курсатилган холдаги гаров билан таъминланиши мумкин, ёки агар векселни тулаш эхтимоли карздорнинг умумий тулов кобилиятига асосланган булса гаров билан таъминланмаслиги мумкин. Гаров билан таъминланган туланадиган векселларнинг очиб берилиши гаровга куйилган активларнинг идентификациясини уз ичига олган холда, карз мажбурияти тугрисидаги бошлангич келишув шартларини урганиб чикишни уз ичига олиши керак.Туланадиган вексел фоизли ва фоизсиз булиши мумкин. Фоизли вексел фоиз ставкасига эга. Бу ставка белгиланган фоиз ставкаси дейилади. Фоизсиз векселларда аник фоиз курсатилмайди, бунинг урнига уларда реал фоиз ставкаси ёки фоиз даромади деб аталадиган фоиз нормаси акс эттирилади. Бошкача килиб айтганда, кандай номланишидан катъий назар, хамма карз хужжатлари бевосита ёки билвосита карздор томонидан фоизлар тулашини талаб килади. Бу вакт утиши билан пулнинг кадрсизланишини чеклаб булмаслиги учун килинади. Карз мажбурияти буйича даврий фоиз суммаси - бу:
Карзнинг асосий суммаси  Фоиз ставкаси  Вакт = Фоиз суммаси
Белгиланган фоиз ставкаси – бу карз хужжатида курсатилган фоиз нормасидир. Белгиланган фоиз ставкаси карзнинг асосий суммаси учун туланадиган фоиз туловларининг суммасини аниклайди. Бунга нисбатан, карз буйича реал фоиз ставкаси – бу ушбу даврга маблагларни карзга олишдаги бозор фоиз ставкасидир. Реал фоиз ставкаси карзнинг келгуси пул туловларини дисконтлаш учун кулланилади. Карздор томонидан олинган пул маблаглари ёки пул эквивалентлари суммасига реал фоиз ставкаси кулланилади.
Фоизли векселлар. Фоизли векселлар векселнинг асосий суммасини номинал киймат сифатида аник курсатади. Бундан ташкари, векселда белгиланган фоиз ставкаси курсатилади. Фоизли вексел буйича карздор номинал кийматга тенг пул маблаглар, бошка актив ёки хизматлар олади, кейин эса бу сумма билан белгиланган фоиз ставкаси буйича фоизларни хам тайинланган муддатда кайтариб беради. Бундай шартларда белгиланган ва реал фоиз ставкалари бир хил. Бу одатдаги хол.
Фоизли векселни тасвирлаш максадида, фараз килайлик, 1991 йил 1 октябрда «Банф» компанияси йиллик 12% туланадиган вексел буйича $10 000 суммадаги маблагларни карзга олди. “Банф” компанияси векселнинг номинал кийматига тенг $10 000 микдорда пул маблаглари олди. Хисобот даври 31 декабрда, векселни тулаш муддати эса – 1992 йил 30 сентябрда тугайди. Бу хужалик муомаласини акс эттириш учун куйидаги ёзувлар талаб этилади:
1991 йил 1 октябр. – Фоизли векселни унинг жорий киймати буйича акс эттириш:
Пул маблаглар 10 000
Туланадиган вексел, киска муддатли 10 000
1991 йил 31 декабр – Фоизни хисоблаш тугрисидаги тузатиш ёзуви:
Фоизлар буйича харажат ($10 000)  (12%)  (3/12) 300
Хисобланган фоизлар 300
1991 йил 31 декабр – Молиявий натижалар тугрисидаги хисобот:
Фоизлар буйича харажат 300
Бухгалтерия баланси:
Жорий мажбуриятлар:
Туланадиган вексел, киска муддатли 10 000
Хисобланган фоизлар 300
Векселни тулаш кунидаги ёзув:
1992 йил 30 сентябр – Тулаш муддатидаги номинал сумма плюс фоизларнинг туланиши:
Туланадиган хисобланган фоизлар300
Фоизлар буйича харажат ($10 000) (12%)  (9/12) 900
Туланадиган вексел, киска муддатли10 000Пул маблаглар11 200
Фоизсиз векселлар. Фоизсиз сузи – бу турдаги векселлар учун энг яхши таъриф эмас, чунки хакикатда бундай векселлар фоизлар туловини англатади. Бундай векселларнинг номинал киймати карз суммасини уз ичига олганлиги каби, бу карз буйича фоизларни хам уз ичига олади, бу тулаш муддатида ягона тулов суммасини ташкил килади. Карздор векселнинг номинал кийматига тенг булган суммани эмас, балким номинал суммаси ва вексел буйича фоизлар орасидаги фаркни олади. Векселда, олинадиган пул маблаглар деб курсатилган сумма – бу номинал кийматнинг реал фоиз ставкасини куллаш натижасида дисконтланган кийматидир. Колган сумма, яъни дисконтланган пул маблаглар киймати ва векселнинг номинал киймати орасидаги фарк, фоиз хисобланади. Реал фоиз ставкаси шунга ухшаш булган риск даражаси билан хужжатларда кулланиладиган бозор фоиз ставкаларига караб аникланади.
Мисол куриб чикамиз. “Брайт Лайт” компанияси $11 200 суммага йиллик вексел ёзиб берди ва $10 000 суммада пул маблаглар олди. Вексел 10 714% ($1 200  $11 200) фоиз ставкаси буйича дисконтланган эди. Бирок, “Брайт Лайт” компанияси факат $10 000 олди; демак, реал фоиз ставкаси 12%ни ташкил килди ($1 200  $10 000). Бу векселнинг жорий киймати $10 000ни ташкил килади; яъни улар олган суммани:
$11 200 / 1,12 = $10 000
Карз унинг жорий киймати буйича акс эттирилиши керак, буни векселни нетто тамойили буйича кайд этиш ёки ялпи тамойили буйича номинал кийматни акс эттириш ва бу суммани дисконт (чегирма) билан бирга акс эттириш оркали амалга ошириш мумкин. Иккала ёндашув хам куйида курсатилган.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling