Млари ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим


Download 0.7 Mb.
bet24/44
Sana25.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1398127
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44
Bog'liq
Fin.acc.book.uz.2 (2)

Соликлар. Хукумат конунлари тегишли хукумат муассасалари учун компанияниг мижоз ва ходимлардан тегишли соликларни олишини талаб килади. Бундай соликлар булиб, дивидендлар буйича ходимлардан ундириладиган даромад соликлари, мулк соликлари ва иш хаки соликлари булиб хисобланади. Бундай соликлар бирлашмалар, сугурта компаниялари ва касаба уюшмалари номидан йигилади. Ундирилиш дейилганда, мажбуриятлар тегишли томонга утказиб берилгандаги холат тушунилади. Бунга учта намунавий мисол келтирамиз:

Кушилган киймат солиги. ККС учинчи томон (бу ерда хукумат) учун ундириладиган бошка солик хисобланади. Даромадлар ундириладиган ККСнинг айирмаси билан хисобга олиниши керак. Товар ва хизматларнинг сотиб олиниши копланишга мулжалланган ККСни айириш билан хисобга олиниши керак, ва тулашга ёки олишга мулжалланган ККС мос равишда мажбурият ёки актив (олинадиган хисоб вараклар)га киритилиши керак.
Хар кандай копланмайдиган ККС, у карашли булган товар ва хизматлар киймати компоненти сифатида хисобга олиниши керак. Агар у туланган ва асосий воситага нисбатан копланмайдиган булса, ККС активнинг капитализация килинадиган кийматига киритилади. Агар у жорий харажатларга тегишли булса, ККС давр учун булган соф фойда хисобига киритилади.
Фойда солиги. Фойда соликлари Солик кодекси томонидан белгиланади. Молиявий хисобот максадида хисобланадиган фойда ва солик солиш максадларидаги фойда орасидаги фарклар мукаррардир. Тахмин килинаётган мажбурият фирманинг максимал аник хисоб-китобларига асосланган жорий мажбурият сифатида хисобга олиниши керак. Йил давомида тахмин килинаётган соликнинг узгаришига мос равишда даврий туловлар мажбурий булиши мумкин. Бу мавзу кейинрок батафсил курилади.
Кафолат мажбуриятлари. Агар компания сотиш вактида уз махсулотига кафолат берса, унда мажбурият бутун кафолат муддати давомида мавжуд булади. Кафолат суммасини сотиш амалга оширилган даврда харажатлар хисоб варакларининг дебети буйича акс эттирилади, чунки кафолат махсулот ёки хизматнинг сифат тавсифи ва сотиб олишга ундайдиган сабаблардан бири хисобланади. Утган тажрибадан келиб чиккан холда, келгуси даврга берилган кафолатларнинг компанияга келиб тушадиган суммасини хисоблаш мумкин. Айрим товарлар ёки хизматлар ахамиятли булмаган кафолат хизматини талаб килади, бошкалари эса купрок хизмат курсатишни талаб килиши мумкин. Шундай килиб, товар ёки хизмат бирлигининг уртача хизмат курсатиш кийматини аниклаш мумкин.
Мисол: Глушителлар ишлаб чикарадиган компания хар бир глушителни, агар у муддатидан олдин ишдан чикса, алмаштириб беришни кафолатлайди. Кафолатланган алмаштириш учун одатда сотилган глушителларнинг 6% кайтарилиб берилади. Глушителнинг уртача киймати - $25. Фараз килайлик, июл давомида 350 глушитель сотилган эди. Кафолат мажбуриятини июл охирида куйидагича акс эттириш керак:

Кафолат хизмати буйича харажатлар

525




Кафолат хизмати буйича туланадиган харажатлар




525

Бунда $525лик сумма куйидагича хисобланган эди:

Сотилган глушителлар сони

350

Амалга оширилган кафолатланган алмаштиришлар фоизи

6

Кутилаётган алмаштиришлар микдори (350  0.06)

21

Хар бир алмаштирилаётган глушителнинг кутилаётган киймати

25

Кафолат мажбуриятлари буйича зохира суммаси

525

Фирмага ишдан чиккан глушителни кайтариб берганда, янги глушител кийматини «Кафолат мажбуриятлари буйича зохира» хисоб варагининг дебетига ёзилади. Фараз килайлик, харидор $20 турадиган глушителни алмаштириш учун $10 тулади.

Пул маблаглари

10




Кафолат мажбуриятлари буйича туланадиган харажатлар

20




Хизмат курсатишдан келган даромад




10

Товарлар




20

Кайта молиялашга тегишли булган киска муддатли мажбуриятлар. Компания узининг айланма капитали буйича хисобот курсаткичларини яхшилаш учун жорий мажбуриятларни узок муддатлиларга кайта классификациялаш сабабларига эга булиши мумкин. Кайта классификациялаш сабабларидан бири шу булиши мумкинки, компания карзни кайта молиялаштирмокчи булса, у жорий мажбуриятлар буйича туловларни амалга оширишни режалаштирмайди.
Масалан, фирмалар одатда бинолар ва асбоб-ускуналар курилишини киска муддатли карз мажбурияти (облигациялар) хисобига молиялаштирадилар, унга биноан кейинчалик узок муддатлилик асосида молиялаштириш кузда тутилади, сунгра карзни узок муддатли сифатида акс эттирадилар.
УЗОК МУДДАТЛИ МАЖБУРИЯТЛАР

Узок муддатли мажбурият – бу юкорида курсатилган таърифга мос келадиган ва тулов муддати баланснинг хакикий санасидан бошлаб бир йилдан ортик ёки дебитор(карздор)нинг иш циклидан кайси бири узок муддатли булган мажбуриятдир.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling