Млари ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим


Номинал киймат буйича чикарилган облигациялар


Download 0.7 Mb.
bet26/44
Sana25.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1398127
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44
Bog'liq
Fin.acc.book.uz.2 (2)

Номинал киймат буйича чикарилган облигациялар. Масалан, VASON корпорацияси 199Хйил 1 январда 100 000 дол. суммада 9%ли облигациялар чикарди. Муддати 5 йил. Фоизлар йилда икки марта 1 январь ва 1 июлда туланиши керак. Облигациялар номинал киймат буйича чикарилган. Чикариш хакидаги ёзув куйидагича булади:

Пул маблаглари

100 000




Туланадиган облигациялар




100 000

Фоизларнинг хисоби: Фоиз суммаси = Карз суммаси  Фоиз ставкаси  Муддат
$100 000  0.09  1/2 йилда = $4 500.

Фоизлар куринишидаги харажатлар

4 500




Пул маблаглари




4 500

Агар бозор ва белгиланган фоиз ставкалари тенг булса, бунда облигациялар номинал киймат буйича сотилади. Ундай холда фоизлар тулови шу муддат ва рискли облигациялар буйича бозор фоиз ставкасига тенг даромад келтиради. Бирок, одатда бозор ва белгиланган ставкалари тенг кийматли хисобланмайди. Бозор ставкаси ва эмиссия бахосидаги узгаришлар узаро боглик. Агар бозор ставкаси (12%) белгиланган ставкадан (10%) ортик булса, унда инвесторга бозор ставкасига тенг булган даромад келтириши учун облигация эмиссиясининг бахоси номинал кийматидан ошмаслиги керак. Инвесторлар облигация (10% келтирувчи) учун $1 000 номинал кийматни тулашни хохламайдилар, чунки ракобатчи карз гувохномалари 12% даромад келтиради.
Агар бозор фоиз ставкаси белгиланган ставкадан ортик булса, облигациялар чегирма билан (номинал кийматидан паст) сотилади.
Масалан, корпорация томонидан 100,000 дол.га 5-йиллик, йиллик 9%ли облигациялар, 96,149 дол. кийматга чикарилган, чунки бозордаги фоиз ставкаси 10% ташкил этади.
Облигацияларни чегирма билан сотилишининг акс эттирилиши:

Пул маблаглари

96 149




Облигациялар буйича туланмаган чегирма

3 851




Туланадиган облигациялар




100 000

Чикарилгандан кейин балансдаги ёзув:

Узок муддатли мажбуриятлар

100 000

Минус туланган чегирма

3 851




96 149

«Облигациялар буйича копланмаган чегирмалар» счёти «Туланадиган облигациялар» счётига контрпассив счёт хисобланади.Облигациялар буйича фоизлар тулови харажатларини хар йили акс эттириш лозимлиги сабабли, облигация чегирмаси облигациялар чикарилган бутун муддат йиллари орасида таксимланиши лозим. Бундай чегирманинг таксимланиши жараёни облигацион чегирмани хисобдан чикарилиши дейилади.Облигацион чегирмаларни хисобдан чикарилишининг иккита усули мавжуд: тугри чизикли усул ва фоизли усул.
Тугри чизикли усул:
1. Туловларнинг умумий сони:
Йилдаги туловлар микдори  Облигацияларнинг амал килиш муддати = 2  5 = 10.
2. Фоизларнинг хар бир туловида облигацион чегирманинг тулаш суммаси:
Облигацион чегирма  Туловларнинг умумий микдори = $3 851  10 = $385.
3. Туланаётган фоизларнинг суммаси:
Номинал киймат  Номинал фоиз ставкаси  Вакт
$100 000  0.09  0.5 йил = $4 500.
4. Тулов кунига фоизларни тулаш буйича харажатларнинг якуний суммаси:
Туланаётган фоизларнинг суммаси + Облигацион чегирманинг туланиши
$4 500 + $385 = $4 885.

1 июлда фоизларни тулашдаги бухгалтерия ёзуви куйидагича булади:
Облигацияларга фоизлар буйича харажатлар 4 885

Облигациялар буйича туланмаган чегирма




385

Пул маблаглари




4 500

Фоизли усул. Фоизли усул облигациянинг бутун амал килиш муддати давомида узлуксиз даражани такозо килади.
Агар белгиланган фоиз ставкаси бозор ставкасидан ортик булса, облигациялар мукофот билан (номинал кийматидан ортик) сотилади. Бундай холатда облигациялар бозор ставкасидан юкори булган белгиланган ставкани таклиф этади ва бу билан уларни янада жозибадор этади. Облигация бахоси даромад бозор ставкасига нисбатан камая бошлангунча усиб боради..
Масалан, корпорация бозор ставкаси 8% булганда, 5 йил муддатга эга 9%ли, номинал киймати $100 000 булган облигация $104 100 га чикарди. Проводкадаги тегишли ёзув:

Пул маблаглари

104 100




Кечиктирилган устама (облигациялар буйича мукофот)




4 100

Туланадиган облигациялар




100 000

Бу хужалик муомаласидан кейин баланс тузганда «Узок муддатли мажбуриятлар» булими куйидагича куринишга эга булади:



Узок муддатли мажбуриятлар

104 100




Туланадиган облигациялар




100 000

Туланмаган мукофот




4 100

Мукофот облигацион карз муддати давомида фоиз даромади хисоб варагига хисобдан чикарилади.
Чегирма ва мукофот атамалари облигация эмиссияларининг салбий ёки ижобий сифатларини курсатмайди. Улар шунга ухшаш облигациялар буйича фоиз даромади ставкасини бозор ставкаларига мослаштириш учун сотиш бахосидаги тузатишлар нитажаси хисобланади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling