Млари ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим


Download 0.7 Mb.
bet25/44
Sana25.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1398127
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44
Bog'liq
Fin.acc.book.uz.2 (2)

Бахолаш ва улчаш тамойиллари
Бахолаш ва улчашнинг учта асосий тамойили мавжуд. Бу тамойиллар узок муддатли мажбуриятларга ва туланадиган узок муддатли векселларга кулланилади. Учта асосий тамойил:

  1. Узок муддатли мажбуриятлар карзга олинган товар ва хизматларнинг хакконий бозор киймати буйича кайд килинади. Бозор фоиз ставкаси – бу хужалик муомаласилардаги эътироз килинмайдиган ставкадир ва у товар ва хизматларнинг хакконий бозор киймати буйича талаб килинадиган келгуси накд туловларнинг хакконий кийматига тенг.

  2. Фоизларнинг даврий тулови карзнинг чикарилиш санасига булган бозор фоиз ставкасига асосланган.

  3. Баланс санасига булган узок муддатли карзнинг колдик киймати - бу эмиссия вактида бозор фоиз ставкасигача дисконтланган барча колган накд туловларнинг хакикий кийматидир.

Бу максад учун кулланиладиган фоиз ставкаси карз муддати даврида узгармайди.
Бу учта тамойил узок муддатли карз ва фоизлар тулаш буйича харажатларнинг улчаниши ва акс эттирилиши учун асос хисобланади.
Туланадиган облигациялар. Облигация – катта суммалардаги капитални узок муддат асосида химоялаш учун компаниялар ва давлат ташкилотлари томонидан чикариладиган карз гувохномаларидир. Облигациялар – бу фирма-эмитентнинг облигациялар эгалари(инвесторлар) томонидан инвестиция килинаётган капитални кайтариш учун асосий сумма ва фоизларни тулаш тугрисидаги расмий берган ваъдасини ифодалайдиган конуний хужжатдир. Расмий облигацион келишув ёки облигацион келишув облигация муддатларини, эмитент ва облигация эгаларининг хукук ва мажбуриятларини аниклайди. Келишув компания-эмитентга, эмиссия учун тасдикланган пул суммасига, фоиз ставкаси ва фоизларни тулаш муддатларига, карз суммасини тулаш муддатларига, инвестор ва эмитентларнинг манфаатларини хисобга олиш учун тайинланган, мустакил васий мажбуриятлари конверсиясига булган хар хил чеклашларни белгилайди. Васий булиб, одатда зарурий кайд килишни юритадиган хамда мажбурият ва фоизларни тулайдиган, молиявий ташкилот иштирок этади. Инвесторлар узида эмитент ва инвесторлар орасидаги келишув мажбуриятини акс эттирувчи облигацион сертификатлар оладилар.
Облигациялар одатда, $1 000 ва $10 000 лик кичик кийматда чикарилади. Кичик кийматдаги облигацияларнинг чикарилиши уларнинг енгиллигини оширади ва инвесторларга хар хил турдаги кимматли когозларга капитал куйилма учун катта имкониятлар беради хамда инвестицияда таваккални камайтиради.
Инвесторлар кенг инвестицион максадларга ва сиёсатга эга буладилар. Бунинг натижасида куп турли облигациялар чикарилади.
Облигациялар буйича карзлар хамда улар билан боглик булган туланмаган чегирмалар ва устамалар, одатда, балансда узок муддатли мажбуриятлар каби акс эттирилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling