Млари ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим


Якка мулкчилик шаклида капитал хисоби


Download 0.7 Mb.
bet33/44
Sana25.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1398127
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   44
Bog'liq
Fin.acc.book.uz.2 (2)

Якка мулкчилик шаклида капитал хисоби


Якка мулкчилик шаклида корхона Уставини руйхатга олиш пайтида руйхатга олинган Устав капитали кийматига бухгалтерия ёзуви расмийлаштирилади.Масалан Фарход уз корхонасининг Устав капиталини 40000 сум микдорида руйхатдан утказди:
Мулкдорнинг Устав капиталига карзи 40000
Устав капитали 40000
Устав капитали туланган пайтда куйидаги ёзув расмийлаштирилади:
Пул маблаглари ёки Мулк 40000
Мулкдорнинг Устав капиталига карзи 40000
Шерикчилик корхоналарида капитал хисоби
Шерикчилик корхоналарида капитални хисобга олиш тартиби якка мулкка асосланган корхоналардагига ухшаган булади.Асосий фарк шундан иборатки, бунда куйилаётган ва олинаётган капитал хар бир хамкор буйича алохида хисобга олиниши ва корхонанинг фойда хамда зарари улар уртасида таксимланиб борилиши лозим.
Шерикчилик корхоналарида хар бир хамкор уз улушини корхонага Таъсис шартномаси шартлари асосида моддий ва номоддий активлар холида кушиши мумкин.Улуш холида корхонага куйилаётган активлар берилаётган кундаги хакконий бозор бахосида бахоланади.Масалан Тохир ва Зухра Устав капитали 100000 сум булган шерикчилик корхонасини ташкил килишга карор килдилар.Таьсис шартномасига кура Тохир Устав капиталининг 60 % ини ва Зухра 40 % ини шакллантириши лозим.Ушбу корхонанинг Утавини руйхатдан утказиш санасида куйидаги бухгалтерия ёзуви расмийлаштирилади:
Устав капиталига Тохирнинг карзи 60000
Устав капиталиган Зухранинг карзи 40000
Устав капитали – Тохирга тегишли капитал 60000
Устав капитали – Зухрага тегишли капитал 40000
Тохир уз улушини 20000 сумлик пул маблаглари ва 40000 сумлик мебел билан, Зухра эса 40000 сумлик ускуна билан кушди.
Пул маблаглари 20000
Мебель 40000
Ускуна 40000
Устав капиталига Тохирнинг карзи 60000
Устав капиталиган Зухранинг карзи 40000
Шерикчилик корхонасида фойда ва зарарлар хамкорлар уртасида Таьсис шартномасида кур-
сатилган барча усуллар билан таксимланиши мумкин.Уртокчилик корхонасининг фойдаси одатда куйидаги уч кисмдан иборат :

  1. Хамкорлик капиталига хисобланган дивиденд

  2. Хамкорлар томонидан курсатилган хизматлар учун тулов ( хамкорларнинг иш хаки )

  3. Тижорат рискларидан олинган кушимча фойда

Фойдани юкорида келтирилган уч кисмга булиниши хар бир хамкорни шерикчилик корхонасига кушган хиссасини янада аникрок куриш имконини беради.
Шерикчилик корхоналарида фойдани таксимлашнинг бир неча усули мавжуд:

  • Белгиланган катьий улушларда

  • Куйган капиталига мутаносиб равишда

  • Иш хаки ва капиталдан белгиланган улушларда олинган фоизлар микдоридан келиб чиккан холда


Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling