Млари ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим


Таксимланмаган фойдадан ажратмалар хисоби


Download 0.7 Mb.
bet41/44
Sana25.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1398127
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
Fin.acc.book.uz.2 (2)

Таксимланмаган фойдадан ажратмалар хисоби.Таксимланмаган фойда тугрисидаги хисобот одатда асосий 2 та булимга булинади: (1) ажратилган ва (2) ажратилмаган. Биринчи булимда ажратилган сумма хисобвараги учун хисобварак буйича бошлангич колдиги, шу даврдаги хар кандай купайиш ёки камайиш, хисобвараги буйича охирги колдик курсатилган. Иккинчи булимда ажратилмаган таксимланмаган фойда хисобвараги учун хисобварак буйича бошлангич колдик, давр давомидаги соф даромад ёки соф зарар, дивидендлар, ажратилган хисобваракка утказишлар ва кайтиб тушиш, хисобварак буйича охирги колдик курсатилади. Хисоботдаги охирги ракам - бу давр охиридаги таксимланмаган фойданинг колдигидир.
Масалан: ажратмаларга эга булган таксимланмаган фойда тугрисидаги хисобот.
Лестер» корпорацияси.
Таксимланмаган фойда тугрисидаги хисобот 1997 й. 31 декабрда тугайдиган давр учун


Ажратилган суммалар:
Ишлаб чикаришни кенгайтиришга ажратмалар1 январь 1997 й 180 000 $
Кушимча ажратмалар (куйида каранг) 100 000 $
Таксимланмаган фойдадан ажратмалар 31 декабрь 1997 й. 280 000 $
Ажратилмаган суммалар:
1 январь 1997 й.га колдик. 1 414 500 $
Йил учун соф фойда 580 000$ 1 994 500 $
Эълон килинган пул дивидендлари 125 000 $
Ишлаб чикаришни кенгайтиришга ажратмаларнинг
утказиб берилиши (юкорига каранг) 100 000$ 225 000 $
1997 й.31 декабрдаги эркин таксимланмаган фойда 1 769 500 $
1997 й. 31 декабрда жами таксимланмаган фойда 2 049 500 $


Таксимланмаган фойда буйича маълумотларни очиб бериш.
Молиявий хисоботларда ёки уларнинг тушунтириш хатида куйидагиларни очиб бериш керак:
а) таксимланмаган фойданинг таркиби - утган йил, жорий давр таксимланмаган фойдаси, утган йил, жорий даврдаги айириладиган зарарлар;
б) таксимланмаган фойдадан ажратмалар, захира капиталининг таркибини;
в) таксимланмаган фойдага тегишли чеклашлар, чеклашларнинг амал килиш муддатини;
г) дивидендлар тулаш шартлари, дивидендлар суммаси ва шакли, имтиёзли акциялар суммаси ва шакли, кумулятив имтиезли акцияларда - жамланган дивиденд суммаларини;
д) таксимланмаган фойда тугрисидаги маълумотни очиб беришда хусусий капитал ва унинг таркиби тугрисида кушимча маълумотлар булиши керак. Куйидаги мисолдаги каби ;

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling