Млари ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим


Download 0.7 Mb.
bet39/44
Sana25.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1398127
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
Fin.acc.book.uz.2 (2)

Таксимланмаган фойдани тузатиш. Айрим операциялар тугридан-турги таксимланмаган фойдага таъсир килади, улар таксимланмаган фойда тугрисидаги хисоботда очиб берилади.
Хисоб тамойилларидаги узгаришлар. Хисоб тамойилларининг узгариши хисобига соф фойда ва молиявий холат жиддий равишда узгариши мумкин, масалан: товар - моддий захираларнинг бахоланиши еки амортизация хисоблаш усулларининг узгариши хисобига. №1 «Хисоб сиёсати ва молиявий хисобот» БХМСга мувофик субъектлар бир хил усулни узгаришларсиз куллаши керак; агар янги усул эскисига караганда, афзалрок булса ва бу узгаришлар уз вактида молиявий хисоботда акс эттирилса узгаришларни амалга ошириш мумкин.
Масалан: компания 1995 йил 2 январда хизмат муддати 5 йил булган дастгохни $30 000га
сотиб олди. Компания амортизацияни сонлар сумаси усули буйича хисоблади, 1997 й бошида уни узгартиришига карор килди ва кийматини бир текисда хисобдан чикариши усулига утди. Хисоб тамойилларидаги узгаришлар таъсири куйидаги тартибда хисобланади:
Сонлар суммаси усули буйича:
1995 йил учун амортизация - 30000$ х 5/15 10 000
1996 йил учун амортизация - 30000$ х 4/15 8 000
1997 йил бошига тупланган амортизация колдиги 18 000
Бир текисда хисобдан чикариш усулида (агар кулланилганда):
1995 йил учун амортизация – 3 000$ : 5 6 000
1996 йил учун амортизация 6 000
1997 йил бошига йигилган амортизация колдиги 12 000
Фарки $ 6 000
Бир текисда хисобдан чикариш усули кулланилганда тупланаган амортизация хисобвараги буйича колдик 6 000 $га кам булар эди ва бу суммага 2 йилда амортизация харажатлари кам булар эди. Узгаришлар натижасида фойда солиги 1 800 $ га куп булар эди. ($ 6 000 х 30 % ). Узгариш натижасидаги соф самарадорлик 4 200$га ($6 000 - $1 800) тенг булар эди.
Хисоб тамойилларидаги узгаришларга тузатиш:
Тупланган амортизация – дастгохлар $ 6 000

Таксимланмаган фойда $ 4 200


Туланадиган фойда солиги $ 1 800
Утган даврлар учун тузатишлар. Утган даврлар учун тузатишлар утган даврда содир булиб, бирок унда акс эттирилмаган хужалик муомалаларини акс эттирадилар, ва купчилик холларда чоп этилган молиявий хисоботлардаги хатоларни тузатиш хисобланадилар.Таксимланмаган фойда хисоб тамойилларини нотугри куллаш ёки математик хато натижасида содир булиши мумкин булган тасодифий хатолар хисобига тузатилади. Хисоб фаолияти натижасида табиий равишда содир буладиган жорий тузатиш ва тугрилашлар, хамда жорий хисоб давридаги тузатишлар, утган давр учун тузатишларига таалукли эмасдир. №1 БХМСга мувофик утган даврга таъсир килувчи хатолар жорий хисобот даврида тузатилиши мумкин ёки таксимланмаган фойдага тузатиш киритилиши мумкин.
Масалан: компания томонидан 20000 $га сотиб олинган ускуна, ускуналар хисобвараги урнига харажатлар хисобварагида акс эттирилган. 1996 йил учун молиявий хисоботлар чоп килинганидан сунг, 1997 йил 1майда ушбу хатонинг аникланиши «Таксимланмаган фойда» хисобварагини бевосита тузатишни талаб килади. Фараз килайлик, бу хато натижасида 1997 йил учун, $8000 солик туланмаган, унда тузатиш проводкалари куйидаги куринишга эга булади.
1 май 1997 й.
Ускуналар $20 000
Таксимланган фойда $12 000
Туланадиган фойда солиги $8 000
Ушбу тузатишлар молиявий натижалар тугрисидаги хисоботда акс эттирилмайди, лекин «Таксимланмаган фойда тугрисидаги хисобот»да таксимланмаган фойданинг бошлангич колдигига тазатиш сифатида молиявий хисоботда акс эттирилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling