Млари ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим


Фоизлар тулаш орасидаги муддатда облигацияларнинг сотилиши


Download 0.7 Mb.
bet27/44
Sana25.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1398127
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   44
Bog'liq
Fin.acc.book.uz.2 (2)

Фоизлар тулаш орасидаги муддатда облигацияларнинг сотилиши. Бундай холда, инвестор фоизлар туловлари орасидаги муддатда, облигацияни сотиб олганда, фоизлар буйича охирги туловлар санаси ва облигациянинг сотиш санаси орасидаги жорий кийматини тулайди. Сунгра фоизлар туловининг кейинги муддати келганда инвестор бутун муддат учун фоизлар буйича суммани олади. Шундай килиб, инвестор томонидан облигациялар сотиб олинганда туланган фоизлар эмитентлар томонидан фоизлар тулови куни келганда унга кайтарилиб берилади.
Облигацияларнинг акцияларга утказилиши. Бошка кимматли когозларга алмаштирилиши мумкин булган облигациялар конвертация килинадиган деб аталади. Бу алмаштириш облигация эгаси хохиши буйича амалга оширилади. Алмаштириш шартлари облигацион битимга облигацияни харидор учун янада жозибадор килиш максадида киритилиши мумкин. Облигацияларни оддий акцияларга алмаштирганда, акциялар алмаштирилаётган облигацияларнинг жорий киймати буйича хисобга олинади, облигацияларнинг узи ва тегишли облигацион чегирма ёки мукофотлар эса хеч кандай зарар ёки фойдани кайд килмасдан хисобдан чикарилади.
Масалан, компания 199х йил 1 июлда облигацияларни сотиб олмади, акционерлар карорига асосан хамма облигацияларни киймати $8 булган оддий акцияларга, $1 000лик облигацияни 40та оддий акцияга алмаштириш шарти билан, утказди.
Бухгалтерия ёзуви:1 июль:

Туланадиган облигациялар

100 000




Хисобдан чикарилмаган облигацион мукофот

1 447




Оддий акциялар




32 000

Номиналдан ташкари киритилган капитал




69 447

40 акцияни $1 000 облигацияга алмаштирганда 4 000 акция номинал буйича
(4 000 х $8) = $32 000 суммага чикарилади.
Узок муддатли векселлар ва гаров хатлари. Узок муддатли вексел – карз муддатларини белгилайдиган расмий хужжатдир. Векселлар одатда конкрет харидлар ёки маълум максадларга учун мулжалланган карзлар учун кулланилади. Облигациялар, аксинча, капитал суммасини купайтиришга мулжалланаган. Векселлар, умуман олганда, облигацияларга караганда нисбатан киска муддатли булади ва одатда биржа ёки бозорларда сотилмайди.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling