Млари ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим


Узок муддатли мажбуриятларнинг бошка турлари


Download 0.7 Mb.
bet28/44
Sana25.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1398127
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   44
Bog'liq
Fin.acc.book.uz.2 (2)

Узок муддатли мажбуриятларнинг бошка турлари. Гаров хатлари – реал активлар билан таъминланадиган, узок муддатли карзнинг шаклиларидан биридир. Фоизлар тулови туланганидек, асосий карз суммасининг бир кисмини уз ичига оладиган, тегишли ойлик туловлар билан туланади.
Узок муддатли ижара. Компаниянинг янги активларни фойдаланишга олишнинг бир неча усуллари мавжуд. Бир холатда уларни карзга олиган маблаглар хисобига сотиб олиш, иккинчисида асбоб-ускуналарни киска муддатга ижарага олиш, учинчисида асбоб-ускуналарни лизинг ёрдамида узок муддатга олишдир. Биринчи иккита усул сезиларли бухгалтерия муаммоларини келтириб чикармайди. Биринчи холда актив ва мажбуриятлар туланган сумма буйича хисобга олинади, ва активлар амортизация объекти булади. Иккинчи холда эгалик риски ижарага берувчида колади. Ижаранинг бундай тури операцион ижара деб аталади.
Учинчи усул купрок самарали, чунки узок муддатли ижара киска муддатли ижарадан арзонрок тушади. Ижара муддати активнинг фойдали ишлаши муддати каби булиши хам мумкин. Умуман олганда ижаранинг бу шакли ижарага олувчига хамма рискларнинг утиши билан боглик булган, оддий харидга ухшайди. Ижарага олаётган компанияда активлар хам, мажбуриятлар хам купаяди. Буни хисобга олган холда бухгалтерия стандартлари буйича Кенгаш узок муддатли ижарани капиталлаштириладиган молиявий лизинг деб таърифлади. Кенгаш маслахатига биноан, ижаранинг бу шаклини куллаганда, ижарага олувчи битимнинг бутун амал килиш муддати давомида актив ва мажбуриятларни ижара буйича туловлар суммасида хисобга олиши керак. Гаров хатларини тулаш холларидагидек, ижара буйича хар бир тулов уз ичига фоизлар буйича харажатлар ва асосий карзнинг туловини олади. Бир вактнинг узида молиявий лизинг шартномаси буйича олинган воситаларнинг амортизацияси хисобга олиб борилади.
Кушимча модда ва очиб беришлар. Фирмлар одатда мол етказиб берувчилар билан битимларни узок муддатли ва кафолатланган товар ва хизматлар манбаси булиши учун тузадилар. Шартсиз сотиб олиш мажбурияти – бу белгиланган ёки минимал хажмдаги товарлар ва хизматлар учун маблаглар утказиш буйича келгуси мажбуриятдир.
Лойихавий молиявий келишув – бу унинг ёрдамида янги тузилган кохонанинг карзи иккита ёки ундан ортик инвестицион субъектлар кафолати билан мустахкамланган келишувдир. Масалан, А,В ва С компаниялари кушилган холда Х Компаниясининг минерал излашини унга бошлангич маблаглар берган холда, инвестициялаши мумкин. Х Компанияси бозорда каттарок суммаларни карзга олади ва кейинчалик ишлаб чикариш ишга тушгандан кейин, тушумлар эвазига карзларни тулашга ваъда беради. Х компанияси окилона ставкалар буйича карзлар олиши учун, А, В ва С компаниялари карзни кафолатлайдилар. Кейин хамма нарсани мураккаблаштиран холда, А, В ва С компаниялари Х компанияси махсулотининг маълум бир кисмини сотиб олишни ваъда киладилар. Муаммо шундан келиб чикадики, хомий-компаниялар Х компаниясининг карзини уз балансларида акс эттиришга мажбур эмас.Бирок БХХС Х компаниясига нисбатан уз мажбуриятларини молиявий хисоботларда белгилар ёрдамида очиб беришларини талаб килади. Шунингдек, бу келишувлар кушма корхоналар сифатида каралганда бу кулланилиши мумкин деган эхтимол бор.
Балансдан ёки иш циклидан, агар у узокрок давом этса, кейин бир йил давомида жорий активлардан туланадиган, узок муддатли карзнинг бир кисми жорий мажбурият сифатида акс эттирилади.


13-1
МАЖБУРИЯТЛАР

  1. 1998 йил 15 мартда «Руслан Стронгамз» курилиш компанияси 1998 йил 15 мартда 500 000 сум суммада дивидендлар тулаши хакида эълон килади.

а. Дивидендлар эълон килиниши пайтидаги хужалик муомаласини акс эттиринг.

б. Дивидендлар туланиши вактига булган хужалик муомаласини акс эттиринг.





  1. «Сергей Ризот» компанияси (курорт) уларга мижозлар олиб келадиган автобус

хайдовчиларига мижозлардан олинган тушумнинг 5% микдорида воситачилик туловлар беради. Бу мижозлардан олинган тушум августда 220 000 сумни ташкил килди. Компания хайдовчиларга туловни кейинги ойда амалга оширади. 31 августга булган воситачилик туловлар буйича мажбуриятларни хисобга олиш учун керакли хужалик муомаласини акс эттиринг.

  1. «Компьютер Виз» компьютер компанияси узининг энг яхши сотувчиси, Олегни, у

мижозлар билан учрашиши мумкин булган семинарга юборади, ва хизмат сафари харажатларига бунак сифатида унга 20 000 сум берди. Олег семинарларда вактни яхши утказишни хуш куради, у хамма берилган пулларни ва яна уз чунтагидан 2 000 сумни сарф килади. Ишга у ойнинг охирги иш кунида келди, унинг боши каттик огрияпти, бирок компания президенти у билан шу захотиёк учрашмокчи. Президент Олегга хамма сарфланган пулларни тулашга рози, чунки унинг иш сафари куп товарларни сотишга ёрдам берди. Бирок, унинг хамма харажатларини текшириш ва компесацияни беришга вакт колмаяпти, чунки Олег ишдан вактлирок кетиб, бош огригидан аспирин олмокчи. Бунакни, харажатларни ва Олегга тегишли компенсацияни тузатиш буйича хужалик муомаласини акс эттиринг.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling