- OFDMA усули (ингл. Orthogonal Frequency Division Multiple Access) кўп сонли яқин жойлашган ортогонал қуйи-элтувчи часоталардан фойдаланган ҳолда кўпсонли уланишнинг рақамли схемаси ҳисобланади. Бунда бир мантиқий канал, одатда, бутун рухсат этилган частоталар диапазони бўйлаб тақсимланган қуйи-элтувчиларнинг маълум бир тўплами орқали ташкил этилади.
- Бир элтувчили схемаларга нисбатан OFDMAнинг асосий афзаллиги унинг каналдаги мураккаб вазиятларга бардош бериш қобилияти ҳисобланади. OFDM-сигнал битта тез модулланадиган кенг полосали сигнал сифатида эмас, балки кўплаб секин модулланадиган тор полосали сигналлар сифатида кўрилиши лозим.
- Частоталарни сотали тақсимлаш асосида қурилган, қисқартирилганда сотали алоқа тизимлари деб номланган умумий фойдаланишга мўлжалланган радиоалоқа тизимларини, сўзсиз, МРТ таркибида энг муваффақиятлиси деб ҳисоблаш мумкин. 30 йил аввал пайдо бўлган алоқанинг бу тури ўзининг «акаларини» қувиб ўтиб, ўзининг учта авлодини алмаштириб жаҳондаги энг оммавий мулоқот воситаси бўлиб қолди.
- 2015 йилнинг январига келиб жаҳондаги сотали алоқа абонентларининг сони тахминан 7,01 миллиард кишига етди, бу Ер юзи аҳолисининг салкам 95,7 фоизини ташкил этди. Бугунги кунда 4G технологиялари ҳақида сўз борганда, сотали алоқа тизимларининг эвалюциясини кўзда тутамиз. Шунингдек, учинчи авлод (3G) ва тўртинчи авлод (4G) тизимлари ҳақида алоҳида маълумот тақдим этилади.
СОТАЛИ АЛОҚА ТИЗИМИ ТАРИХИ - Мобил радиоалоқа тизимларини ташкил этишнинг сотали принципи телефон ихтирочиси - Александр Грэхем Белл (Alexander Graham Bell) ташкил этган Bell Laboratories (АКШ) лабораторияси ходимлари Дуглас Ринг ва Рей Янг томонларидан 1947 йилда илгари сурилган.
- Бу каби алоқа тармоғи алоҳида базавий станциялар (БС) – соталарни, хизмат кўрсатиш зоналаридан иборат бўлиб, бу зоналарнинг кенглиги эса тармоқ абонентларининг ҳудудий зичлигига боғлиқ бўлар эди.
- Бир БС фойдаланадиган частота каналлари маълум бир ҳудудий интервал орасида шу тармоққа кирадиган бошқа БСлар томонидан ҳам такрорий фойдаланилиши мумкин бўлиши керак эди.
- Бунда турли соталарда бир частотани ўзаро халақитларсиз такрорий ишлатиш имкони пайдо булар эди. Афсуски, бу ғоя фақат 20 йилдан кейин тан олинди ва умумий фойдаланишдаги сотали алоқа тармоқларини жорий этиш фақатгина ўтган асрнинг 70-йиллари охиридагина бошланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |