Mobil aloqa texnologiyalari


Download 1.24 Mb.
bet9/14
Sana23.04.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1393027
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Mobil aloqa texnologiyalari 1- маъруза

МИССИЯ 2

  • 2-авлод тизимлари ҳам бир-бирлари билан ўзаро мослашмаган эди. Жаҳоннинг уч йирик минтақасининг ҳар бирида - Шимолий Америка, Европа ва Осиёда турли технологиялар ва биринчи авлод аналог тизимларидан иккинчи авлодга ўтишнинг турли йўлларидан фойдаланилаётган эди.
  • Бундан ташқари, ҳар бир минтақа ичидаги айрим давлатлар ҳам харакатдаги радиоалоқа тизимларини яратиш ва жорий этишга турлича ёндашаётган эдилар. Шунга қарамай, иккинчи авлод рақамли тизимлари олдида турган асосий масала - оммавий равишда овозли алоқа ва паст тезликда маълумот узатиш хизматларини тақдим этишга эришилган эди.

ПАКЕТЛИ КОММУТАЦИЯГА ЎТИШ

  • Сигналларни рақамли узатиш тизимига ўтиш натижасида, бир томондан, радиоресурслардан фойдаланиш самарадорлигининг ошиши, бошқа томондан, маълумотларни юқори тезликда узатишга боғлиқ.
  • Ўтган асрнинг 90-йиллар охирларига келиб, 3G тармоқларининг асосий спецификация (тавсифнома) лари аниқланган.
  • GSM тармоқлари бутун дунёда шундай кенг тарқалган эдики, уларнинг яқин орада 3G тармоқларига алмаштирилиши ҳақиқатдан йироқ эди. Шунинг учун ишлаб чиқарувчилар томонидан GSM тармоқларидан 3G тармоқларига босқичма-босқич ўтиш варианти таклиф этилди. Бундай оралиқ босқич 2,5G авлод мобил алоқа тизимлари номини олган, пакетли режимда ахборот узатиш технологиясининг яратилиши орқали амалга оширилди. Шу сабаб радиотармоқларда фойдаланиладиган маълумот юбориш бўйича иловалар ва хизматлар таҳлили ўтказилди ва унинг натижасида GPRS номини олган маълумотни пакетлар асосида узатадиган янги технология яратилди.

2,5G АВЛОД МОБИЛ АЛОҚА ТИЗИМЛАРИ

  • GPRS (ингл. General Packet Radio Servise - умумий фойдаланиш учун пакетли радиоалоқа хизмати) - GSM технологияси устидаги маълумотларни пакетлаб узатувчи қурилмадир. GPRS технологияси фойдаланувчиларга GSM тармоғи ичидаги бошқа қурилмалар билан, ёки ташқи тармоқлар билан, жумладан, Интернет тармоғи билан маълумот алмашиш имконини беради.
  • GPRSдан фойдаланилганда, ахборот пакетларга бўлинади ва айни вақтда эгалланмаган овоз каналлари орқали узатилади.
  • Бирданига бир неча каналлардан фойдаланиш эвазига маълумот узатиш тезлигини анча юқори даражага етказиш мумкин. Жумладан, TDMA тайм-слотларининг барчасини ишлатган ҳолда назарий максимал тезлик 171,2 кбит/сек.гача етиши мумкин. Маълумот узатиш тезлиги ҳамда товуш ва маълумот трафикларини аралаштириб узатиш имконияти бўйича GPRS технологиясининг турли синфлари мавжуд.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling