Mobil aloqa texnologiyalari


Download 1.24 Mb.
bet12/14
Sana23.04.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1393027
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Mobil aloqa texnologiyalari 1- маъруза

3,5G АВЛОД СТАНДАРТЛАРИ

  • HSDPA (ингл. High-Speed Downlink Packet Access – “пастга” йўналишида маълумотларни юқори тезликда пакетли узатиш) – мутахассислар томонидан тўртинчи авлод технологияларига ўтишда оралиқ босқичларидан бири сифатида бахоланаётган мобил алоқа технологиясидир. HSDPA технологиясида маълумот узатишнинг максимал назарий тезлиги 14,4Мбит/сек. гача етиши мумкин, мавжуд тармоқларда амалий эришилган тезлик эса 3Мбит/сек. ни ташкил этади.

HSDPA технологияси каби HSUPA (ингл. High-Speed Uplink Packet Access - “тепага” йўналишида маълумотларни юқори тезликда пакетли узатиш технологияси) такомиллашган модуляциялаш усуллари ҳисобига фойдаланувчининг W-CDMA АУсидан БСга маълумот узатишни тезлатишга имкон берадиган мобил алоқа технологияси ҳисобланади.

  • HSDPA технологияси каби HSUPA (ингл. High-Speed Uplink Packet Access - “тепага” йўналишида маълумотларни юқори тезликда пакетли узатиш технологияси) такомиллашган модуляциялаш усуллари ҳисобига фойдаланувчининг W-CDMA АУсидан БСга маълумот узатишни тезлатишга имкон берадиган мобил алоқа технологияси ҳисобланади.
  • Назарий жиҳатдан HSUPA технологияси “юқорига” маълумотларни максимал 5,76Мбит/сек.гача бўлган тезликда узатишга мўлжалланган бўлиб, бу билан АУдан БСга маълумотларнинг катта оқимини талаб қилувчи учинчи авлод иловаларини (масалан, видеоконференция) ишга тушириш имконини беради.
  • 3GРРда HSUPA технологиясини белгилаш учун EUL (ингл. Enhanced Uplink – “юқорига” йўналишда такомиллаштирилган узатиш) атамасидан ҳам фойдаланилади. HSUPA атамаси Nokia (Финланция) компанияси томонидан таклиф этилган.

3,75G АВЛОД СТАНДАРТЛАРИ

  • 3GРР доирасида HSPA технологиялари характеристикаларини яхшилаш бўйича ишлар давом этди ва натижада 2007 йилнинг охирида “Такомиллаштирилган HSPA” ёки HSPA+ (ингл. Evolved High-Speed Packet Access), деб номланган версия ишлаб чиқилди. Бу технология HSPA стандартининг кейинги босқичи ҳисобланади ва унга MIMO антенна технологиялари билан бир қаторда, мураккаброқ 64-QAM модуляция схемалари қўшилган. Шу боис HSPA+ тармоқларида назарий жиҳатдан “пастга” йўналишда 56Мбит/сек. гача ва “юқорига” йўналишда 22Мбит/сек. гача бўлган тезликларга эришиш мумкин бўлди. Ушбу технология маълумот узатиш тезлигини 168Мбит/сек. гача ошириш потенциал имкониятига эгалиги тахмин қилинмоқда.
  • HSPA+ технологияси 3GРР лойиҳаси стандартларининг 7- ва 8- босқичлари (релизлари)га (ингл. 3GРР Rel. 7 & 8) киради.
  • HSPA+ технологияси асосидаги биринчи тармоқ 2008 йилда Австралиянинг Telstra компанияси томонидан Ericsson (Швеция) ускуналари ёрдамида ишга туширилди. 2011 йилнинг май ойида жаҳоннинг 65 давлатида 123та HSPA+ тармоқлари бор эди

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling