- GSM стандарти техник такомиллаштиришни давом эттириб, (кетма-кет киритилган 1, 2 ва 2+ фазалар) 1989 йилда янги 1800МГц частота диапазонини ўзлаштира бошлади. GSM-1800 тизимининг аввалги GSM-900 тизимидан фарқи кўпроқ техник жиҳатдан эмас, балки техник ечимлар асосидаги маркетинг ютуқларидан иборат эди, яъни кичик ўлчамли ячейкалар билан биргаликда, кенгроқ диапазондаги ишчи частоталар полосасида ишлаш натижасида анчагина катта сиғимли сотали тармоқлар қуриш имкониятини берди. Нисбатан ихчам, енгил, қулай ва арзон абонент терминалларини ишлаб чиқиш натижасида мобил алоқа тизимидан фойдаланиш оммавий тус олишига эришилди.
- GSM-1800 стандарти 1990-91 йилларда Европада ишлаб чиқилди ва DCS-1800 (ингл. Digital Cellular System- “Рақамли сотали алоқа тизими”) номини олди.
- Кейинчалик эса 1996 йилда стандартни GSM-1800 деб номлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
GSM тармоқларининг ривожланиш йўлидаги асосий қадами – бу бир неча канал интервалларини (тайм-слотларни) бирлаштириш ҳисобига маълумот узатиш тезлигини ошириш имконини берадиган - HSCSD (ингл. High Speed Circuit Switch Data - канал коммутацияси ҳисобига юқори тезликда маълумот узатиш) схемасининг киритилиши бўлди. - GSM тармоқларининг ривожланиш йўлидаги асосий қадами – бу бир неча канал интервалларини (тайм-слотларни) бирлаштириш ҳисобига маълумот узатиш тезлигини ошириш имконини берадиган - HSCSD (ингл. High Speed Circuit Switch Data - канал коммутацияси ҳисобига юқори тезликда маълумот узатиш) схемасининг киритилиши бўлди.
- Тайм-слотларни бирлаштириш натижасида 19,2 (9,6х2) ва 28,8 (14,4х2) кбит/сек. тезликларга эришиш мумкин бўлди.
- Бунда тармоқ тузилмаси ва аппарат қисмига эмас, балки протоколларни қўллаб-қувватлайдиган дастурий воситаларгагина тегишли ўзгартиришлар киритиш етарли бўлди.
- Юқорироқ тезликларга эришиш учун эса (масалан, 9,6х4=38,4кбит/сек.) абонент ускуналарининг аппарат қисмини модернизация қилиш талаб қилинарди.
- 2G АВЛОД СТАНДАРТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Do'stlaringiz bilan baham: |