- GSM тизимларининг маълумотларни пакетлаб узатишда тезликни ошириш йўналишидаги кейинги ривожланиши EDGE технологиясининг яратилишига олиб келди. Ушбу технология илк бор 2003 йилда АҚШда ишга туширилди. Технология айнан Шимолий Америка GSM-операторлари томонидан қўллаб-қувватланди, чунки у ерда кучли рақобатчи - CDMA-2000 стандарти пайдо бўлган эди. Ўша йиллари кўплаб GSM-операторлар навбатдаги йўналиш сифатида UMTS технологиясини ривожлантиришни кўзда тутган эдилар, шунинг учун дастлаб ЕDGE нинг жорий этилишини ўтказиб юборишни ёки фақат UMTS тармоқлари қамрай олмаган ҳудудлардагина ишлатишни маъқул кўришди. Бироқ UMTS технологиясини жорий этишнинг иқтисодий жиҳатдан мураккаблиги ҳамда ишлар ҳажмининг катталиги баъзи ғарбий европалик операторларни ЕDGEга нисбатан ўз қарашларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди ва ЕDGE ёрдамида босқичма-босқич ривожланиш мақсадга мувофиқлиги тан олинди.
2,75G АВЛОД МОБИЛ АЛОҚА ТИЗИМЛАРИ - ЕDGE (ингл. Enhanced Data rates for GSM Evolution) - 2G ва 2,5G тармоқларига устқурилма, яъни такомиллаштирилган вариант сифатида ишлаб чиқилган. Ушбу технология GSM ва TDMA стандартлари асосида ишлайди ва уни жорий қилиш учун маълум бир модификациялар ва такомиллаштиришлар талаб қилинади. EDGE технологиясида GSM/GPRSларда ишлатилган GMSK (ингл. Gaussion Minimum-Shift Keying) бинар манипуляция усули кўп позицияли 8PSK (ингл. 8 Phase Shift Keying) усули билан алмаштирилиши ҳисобига GPRS технологиясига нисбатан маълумот узатиш тезлиги 3 мартага ошади. Хусусан, ЕDGE технологияси 473,6кбит/сек..гача тезликда (ҳар бири 59,2кбит/сек.. дан 8та тайм-слот жалб этилганда) маълумот узатиш тезлигини таъминлайди. Бу эса ХТИ томонидан 3G тармоқларига қўйилган талабларга мос келди. Шу боис EDGE технологияси ХТИ томонидан IMT-2000 Дастурининг бир қисми сифатида қабул қилинди ва у асосида қурилган тармоқлар ҳам 2G, ҳам 3G авлодига кириши мумкин (ташкил қилинган тармоқнинг ўтказиш қобилиятидан келиб чиқиб) деб тан олинди
- Оралиқ технологияларни ишлаб чиқиш иккинчи авлоднинг бошқа стандартлари учун ҳам пайдо бўлди. Хусусан, cdmaOne (IS-95) тармоқларида маълумот узатиш тезлигини ошириш учун модуляциянинг такомиллаштирилган усулларидан фойдаланиш таклиф этилди ва бунинг ҳисобига трафикнинг асосий 64та каналига ортогонал бўлган 64та қўшимча канал ҳосил қилинди.
- CDMA-2000 1Х (IS-2000) (1xRTT ва 1х сифатида маълум бўлиб, ингл. One Time Radio Transmission Technology) - CDMA технологиясига асосланган маълумотларни юқори тезликда узатишга мўлжалланган мобил алоқа стандартидир. Стандарт пакетларни коммутациялаш ёрдамида узатиш принципи асосида ишлайди. Унинг назарий жиҳатдан максимал маълумот узатиш тезлиги 153кбит/сек., лекин амалдаги реал тезлиги 60-100кбит/сек. ни ташкил этади. 1хRTT тизими 1,25МГц кенгликдаги ўтказиш полосасида ишлайди. Бу технология ҳам ХТИ томонидан IMT-2000 Дастурининг бир қисми сифатида тасдиқланган.
- 2,75G АВЛОД МОБИЛ АЛОҚА ТИЗИМЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |