- Бу ҳаракатлар ва қидирувлар натижасида иккинчи авлод тизимлари – “2G” номини олган рақамли сотали тизимлар пайдо бўла бошлади.
- Рақамли сотали алоқа тизимларига ўтишга замин яратган, паст тезликли кодлаш усулларининг ихтиро қилиниши ва сигналларга рақамли ишлов бериш учун жуда кичкина микросхемалар яратилиши кабилар бўлди.
- АҚШда AMPS аналог стандарти ўз вақтида жуда кенг тарқалган ва уни тўғридан-тўғри рақамли тизим билан алмаштиришни имконияти амалда деярли мавжуд эмас эди. Ушбу муаммо бир частота диапазонида икки тизимнинг аралаш ҳолда ишлашини таъминлайдиган икки режимли аналог-рақам тизимини ишлаб чиқиш орқали ҳал қилинди. Мазкур стандарт бўйича ишлар 1988 йилда бошланиб, 1992 йилда тугатилди ва стандарт D-AMPS номини (Digital – ингл. “рақамли”). Стандартнинг амалда ишлатилиши 1993 йилда бошланди.
- Европада ҳам кўплаб бир-бирига мос бўлмаган аналог стандартларнинг мавжудлиги туфайли аҳвол қийинлашди. Бу ерда вазиятдан чиқишнинг ягона ечими умумий Европа стандарти - GSM (GSM-900, 900МГц диапазони) нинг ишлаб чиқилиши бўлди.
- Стандарт устида ишлар 1982 йили бошланди ва 1987 йилга келиб, стандартнинг барча асосий характеристикалари аниқлаб олинди.
- 1988 йилда эса стандартнинг асосий ҳужжатлари қабул қилинди. GSM-900 нинг амалда қўлланилиши 1991 йилдан бошланди.
- Техник характеристикалари бўйича D-AMPS тизимига ўхшаш рақамли стандартнинг яна бир тури Японияда 1993 йилда яратилди. Дастлаб у JDC (ингл. Japan Digital Cellular - “Япония рақамли сотали алоқаси) 1994 йилдан бошлаб эса PDC (ингл. Personal Digital Cellular - “Персонал рақамли сотали алоқа”) номи билан танилди.
- Мобил алоқа рақамли тизимларининг ривожланиши бу билан тўхтаб қолгани йўқ.
-
- D-AMPS стандарти каналларни бошқаришнинг янги усуллари яратилиши ҳисобига янада такомиллашиб борди.
- IS-54нинг рақамли версияси аналог AMPS стандартининг каналларни бошқариш тузилмасини ўзида сақлаб қолган, бу эса, ўз навбатида, тизимнинг имкониятларини чеклаб қўяди.
- Рақамли каналларни бошқаришнинг янги усули стандартнинг IS-136 версиясида (стандартнинг тижорат номланиши - TDMA) киритилди. Ушбу версия 1994 йилда ишлаб чиқилди ва 1996 йилдан бошлаб ишлатила бошлади.
- TDMA стандартининг AMPS/D-AMPS стандартлари билан мослашуви сақлаб қолинди, аммо бошқариш канали сиғими оширилди ҳамда тизимнинг функционал имкониятлари сезиларли даражада кенгайтирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |