Модда миқдори ва сарфини ўлчаш. Асосий маълумотлар ва ўлчаш асбобларининг таснифи
Download 0.92 Mb.
|
Islom karimov nomidagi toshkent davlat texnika universiteti «ele
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўлчанаётган модданинг турига
Ў тказиш қувурларидаги суюқлик, газ ва буғ сарфини босимлар фарқи ўзгарувчан сарф ўлчагичлар билан ўлчаш кенг тарқалган ва яхши ўрганилган. Сарфни бундай усул билан ўлчаш суюқлик ёки газ ўтаётган трубопроводда кичик диаметрли тўсиқ-диафрагма, сопло ёки Вентури соплоси ўрнатиш натижасида ҳосил бўладиган модда потенциал энергияси (статик босими) нинг ўзгаришини ўлчашга асосланган. Кичик диаметрли тўсиқ вазифасини бажарувчи торайтириш қурилмаси трубопроводда ўрнатилиб, маҳаллий торайишни ҳосил қилади. Суюқлик, газ ёки буғ трубопроводнинг кесими торайган жойидан ўтаётганида унииг тезлиги ошади. Тезликнинг ва бинобарин, кинетик энергиянинг ортиши оқимнинг кесими торайган жойида потенциал энергиянинг камайишига олиб келади. Бунда тўсиқдан кейинги статик босим ундан олдинги статик босимдан кам бўлади. Шундай қилиб, модда торайтириш қурилмасидан ўтишда босимлар фарқи ∆Р=Р1 —Р2 ҳосил бўлади (2-расм). Бу босимлар фарқи оқим тезлиги ва модда сарфига мутаносиб бўлади. Демак, торайтириш қурилмаси ҳосил қилган босимлар фарқи трубопроводдан ўтаётган модда сарфининг ўлчови бўлиши мумкин. Сарфнинг сон қиймати эса дифманометр ўлчаган ∆Р босимлар фарқи бўйича аниқланади. Суюқлик газ ва буғларнинг сарфини ўлчаш учун торайтириш қурилмаси сифатида стандартли диафрагмалар, соплолар, Вентури соплоси ва Вентури трубаси ишлатилади. 2- расм, а да кўрсатилган диафрагма думалоқ тешикли юпқа дискдан иборат. Тешикнинг маркази трубопровод ўқида ётиши керак. Оқимнинг торайиши диафрагма олдида бошланади ва ундан ўтгач, маълум масофадан сўнг, ўзининг минимал кесимига эришишади. Ундан кейин оқим тобора кенгайиб, трубопроводнинг тўлиқ кесимига эришади. 2- расм, б да эгри чизиқ орқали трубопровод деворлари бўйича тақсимланган босиминг ўзгариши тасвирланган; штрих-пунктир чизиқ билан трубопровод ўқи бўйича тақсимланган босимни тасвирловчи эгри чизиқ кўрсатилган. 2-расм. Суюқлик оқимининг характери ва қувурда диафрагма (а), сопло (б) ва Вентури соплоси (в) ўрнатилгандаги босимнинг ўзгариши. Кўриниб турибдики, диафрагма орқасида босим дастлабки қийматига эришмайди. Модда диафрагмадан ўтганда, диафрагма орқасидаги бурчакларда “ўлик” зона ҳосил бўлади. Бу ерда босимлар фарқи натижасида суюкликнинг тескари йўналишдаги ҳаракати ёки иккиламчи оқим пайдо бўлади. Суюқликнинг қовушоқлигидан асосий ва иккиламчи оқим бир-бирига қарама-қарши ҳаракат қилиб, уюрмалар ҳосил қилади. Бунда диафрагма орқасида бирмунча энергия сарфлянади, демак, босим ҳам маълум даражада камаяди. Диафрагма 0лдидаги заррачалар йўналишининг ўзгариши ва уларнинг диафрагма орқасидаги сиқилиши потенциал энергиянинг ўзгаришига деярли таъсир кўрсатмайди. 2-расм, а да кўрсатилганидек Р1 ва Р2 босимлар диафрагма дискининг олди ва орқасидаги диафрагма текислиги ҳамда трубопроводнинг ички юзаси ўртасида ҳосил бўлган бурчакларга ўрнатилган алоҳида тешиклар ёрдамида ўлчанади. Сопло (2- расм, б) концентрик тешикли насадка шаклида ишланган. Унинг кириш қисми равон, торайиб чиқиш қисми эса цилиндрдан иборат. Соплонинг профили заррачанинг тўлиқ сиқилишини таъминлайди ва соплодаги цилиндр тешигининг юзи оқимнинг минимал кесимига тенг деб ҳисобланиши мумкин (F0=F2). Сопло орқасида ҳосил бўладиган уюрмали ҳаракат диафрагмадагига кўра кам энергия йўқотишларга олиб келади. Трубопровод деворлари ва ўқи пунктир чизиқ бўйича тақсимланган босим ўзгаришининг эгри чизиғи диафрагмадаги босим ўзгаришининг эгри чизиғиги ўхшаш, фақат соплодаги қолдиқли Рп босимнинг йўқолиши диафрагмадаги йўқолишга кўра камроқ. Лекин, босимлар фарқи тенглашгандаги бир хил сарф учун диафрагманинг ўтиш тешигидаги F0 юз соплоникидан катта бўлгани сабабли, босимлар йўқолиши бир хил. Соплонинг олд ва орқасидаги Р1 ва Р2 босимлар худди диафрагманикидек ўлчанади. 2- расм, в да Вентури соплоси тасвирланган. Вентури соплоси қисқа цилиндрик қисмга ўтувчи цилиндрик кириш кисм ва кенгаювчи конус диффузор қисмдан иборат. Торайтириш қурилмасининг бундай шаклида, чиқиш диффузори мавжудлиги туфайли, босим сарфи диафрагма ва соплодаги босим сарфига нисбатан анча кам, Р1 ва Р2 босимлар Вентури соплосининг ички бўшлиғи билан айлана бўйича жойлашган тешиклар орқали боғланган ҳалқа камералар ёрдамида ўлчанади. Торайтириш қурилмалари вужудга келтирган босимлар фарқи орқали модда сарфини ўлчаш принципи ва уларнинг асосий тенгламалари торайтириш қурилмаларининг барча турлари учун бир хил. Фақат бу тенгламалардаги тажриба орқали аниқланадиган баъзи коэффициентлар бир-бирларидан фарқ қилади. Трубопроводда иккита кесимни танлаймиз: I—I кесимда торайтириш қурилмасининг таъсири йўк. II—II кесимда (2-расм, а) оқим зарраси энг кўп сиқилади. Бу кесимлардаги статик босимлар ўзгармасдир. Сиқилмаган суюқлик capфи ва босимлар фарқи ўртасидаги нисбат ҳамда бу оқим учун энергиянинг сақланиш қонунини ифодаловчи Бернулли тенгламаси оқимнинг узлуксизлиги тенгламасидан аниқланиши мумкин. Агар ишқаланиш кучининг таъсири бўлмаса, горизонтал трубопровод учун бу тенглама қуйидаги шаклга эга бўлади: (1) (2) бу тенгламада тегишли кесимлар I—I ва II—II учун: ва абсолют статик босимлар, Па; ва — суюқлик оқимининг ўртача тезлиги, м/с; ρ1 ва ρ2 — суюқлик зичлиги, кг/м3, F1 ва F2 — оқимнинг кўндаланг кесим юзи, м2. Суюқлик зичлиги торайтириш қурилмасидан ўтганда ўзгармагани сабабли, яьни ρ1=ρ2=ρ бўлгани учун (3) (4) Шуни ҳам таъкидлаш керакки, (3) ва (4) тенгламалар v2 тезлик ўлчанаётган суюқликдаги товуш тезлигига тенг бўлган критик тезликдан кичик бўлган ҳол учуи ўринлидир. (3) ва (4) тенгламалардан фойдаланиб F2 кесимдаги ўртача v2 тезликни аниқлаймиз: (5) Ҳажмий сарф тезликнинг оқим кесимидаги юзасига кўпайтмасига тенг, яъни: (6) Лекин (6) тенгламани чиқаришда ҳақиқий суюқликнинг қовушоқлиги, унинг трубопровод ва торайтириш қурилмасига ишқаланиши таъсирида оқим кесимидаги тезликнинг тақсимланиш нотекислиги эътиборга олинмаган. Бундан ташқари, бу тенглама босимлар фарқи I—I ва II—II кесимларда (2-расм, а) ўлчанмай, бевосита торайтириш қурилмаси ёнида ўлчанишини ҳамда энг тор жойдаги кесимнинг F2 юзи ўрнига торайтириш қурилмасининг тешигидаги F0 юз олинишини акс эттирмайди. Бу келтирилган четга чиқишлар сарф коэффициенти α орқали ифодаланади. Бунда ҳажмий сарф тенгламаси қуйидагича бўлади: (7) бу ерда — ҳажмий сарф, м3/с; ∆Р— торайтириш қурилмасининг ёнларида ўлчанган босимлар фарқи, Па; F0 — торайтириш қурилмаси тешигининг юзаси, м2. Масса сарфи ҳажмий сарф ва суюқлик зичлиги кўпайтмасига тенг: (8) Тажрибаларнинг кўрсатишича, сарф коэффициенти модда турига боғлиқ бўлмай, асосан торайтириш қурилмасининг тури ва ҳажмига ҳамда Рейнольдс сонига, яъни оқимнинг физикавий хоссаларига боғлиқ. (9) бу ерда D — трубопровод диаметри. Сиқилувчи муҳит (газ, буғ) сарфини ўлчашда, айниқса, босимлар фарқи катта бўлганда, модда оқими торайтириш қурилмасидан ўтаётгандаги босимнинг ўзгариши натижасида модда зичлигининг ўзгаришини эътиборга олиш зарур. Лекин газ ёки буғнинг торайтириш қурилмасидан ўтиш вақти кўп бўлмагани сабабли, модданинг сиқилиши ва кенгайиши адиабатик равишда, яъни иссиқлик алмашинувисиз ўтади. Унда қуйидаги тенглама ўринли бўлади: (10) бу ерда Н— адиабата кўрсаткичи. Газ ёки буғ сарфини ҳисоблаш формулалари қуйидаги шаклга эга: (11) (12) бу ерда ε — кенгайиш коэффициенти. (13) Демак, газ ва буғ сарфини ҳисоблаш формулалари суюқлик сарфини ҳисоблаш формуласидан ε коэффициентининг мавжудлиги билан фарқ қилади. Агар ε = l бўлса, бу формулаларни сиқилмайдиган суюқликлар учун ҳам қўллаш мумкин. Ҳисоблашни қулайлаштириш учун торайтириш қурилмаси тешигининг юзи ўрнига унинг диаметри олинади. Бундан ташқари, тажрибада бир соатлик сарфдан фойдаланиш қулай. Шуни назарда тутиб, бир қатор ўзгартиришлардан сўнг қуйидаги соатли ҳажмий ва массавий сарф формуласига эга бўламиз: (14) (15) Кўпинча сарфни трубопровод диаметри D орқали ифодалаш лозим бўлади. Унда „торайтириш қурилмаси модули" тушунчаси киритилади (16) (14) ва (15) формулаларга m ни киритсак, (17) (17) (18) Практикада (17) ва (18) формулаларни қуйидаги кўринишда ишлатиш мумкин: (19) (20) (19) ва (20) формулалар асосий ҳисоблаш формулаларидир. Уларни қўлланиб, торайтириш қурилмаларининг ҳисоби бажарилади ва босимлар фарқини ўлчашга мўлжалланган дифференциал манометрнинг параметрлари танланади. Асосий формулалардаги қийматлар қуйидаги бирликларда ифодаланади: D, мм; ∆Р, кгк/м2; ρ, кг/м3. Газ сарфини ўлчаганда кўпинча газ ҳолатини нормал ҳолатга келтириш лозим. Нормал ҳолатга келтирилган м3/соат лардаги қуруқ газ ҳажмий сарфини қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: (21) Нормал ҳолатга келтирилган нам газнинг ҳажмий сарфи қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: (22) бунда Р1—сиқувчи қурилма олдида газнинг абсолют босими, Па; Рвп— Т — температурздаги нам газда сув парининг босими. Па; Рн ва Тн — нормал шароитда мос равишда газнинг босими ва температураси (20о С, 1,0332 кгк/см2); φ — газ намлиги, % ; К — газнинг сиқилувчанлик коэффициенти ρН — нормал шароитда газ зичлиги. Стандарт торайтириш қурилмаларига РД 50—213—80 қоидалари талабларини қаноатлантирувчи ва модда сарфини индивидуал даражасиз ўлчашда қўлланадиган диафрагмалар, соплолар, Вентури соплолари ва Вентури трубалари киради. РД 50—213—80 қоидаларида сарф ўлчаш қурилмаларини чиқаришда уларни лойиҳалашга, монтаж қилишга, ишлатишга ва текширишга бўлган талаблар кўрсатилган. Қоидаларда келтирилган ҳолаглар қуйидаги ўлчаш шартлари бажарилгандагина ўринли: 1) оқим ҳаракатининг характери трубопроводларнинг тўғри участкаларида торайтириш қурилмасдан аввал ҳам, кейин ҳам турболент, барқарор бўлиши керак; 2) оқимлар ҳолати у торайтириш қурилмаси орқали оққанда ўзгармаслиги лозим (суюқлик буғланмайди, суюқлик эритмасида газ ажралмайди, газдан чиқадиган сув буғи конденсацияланмайди, бунда торайтириш қурилмаси яқинидаги трубопроводда суюқ ҳолатнинг ажралиши ҳам инкор этилади); 3) трубопроводлар тўғри участкаларининг ички текисликларида торайтириш қурилмасигача ва ундан кейин чанг, кум, металл предметлар ва бошқа кўринишдаги ифлосликлар йиғилиб қолмайди; 4) торайтириш қурилмасининг сиртларида унинг конструктив параметрларини ва геометриясини ўзгартирадиган чўкиндилар ҳосил бўлмайди; 5) буғ қиздирилган бўлади; бунда буғ учун газнинг сарфини ўлчашга тегишли барча ҳоллар ўринли. Нам буғ саррини диафрагмалар билан буғ зичлиги (ρб) ва суюқлик зичлиги (ρс) нисбати бўлганда ҳамда буғ суюқлик аралашмада суюқ компонентнинг масса қисми 0,2 дан ошмаганда ўлчаш тавсия этилади. Трубопроводлар диаметрлари D нинг йўл қўйиладиган қийматлари диапазонлари ва торайгирувчи қурилмаларнинг нисбий юзлари m қуйидаги чегараларда бўлиши лозим: а) 50 мм ≤ D ≤1000 мм; 0,05 мм ≤ m ≤ 0,64 — босим фарқини ўлчашнинг бурчак усулли диафрагмалари учун; б) 50 мм ≤ D ≤ 760 мм; 0,04 ≤ т ≤ 0,56 — босим фарқини ўлчашнинг фланецли усулли диафрагмалари учун; диафрагма тешигининг диаметри босим фарқини ўлчаш усулидан қатъи назар d ≥12,5 мм; в) 50 мм ≤ D; 0,05 ≤ m ≤ 0,64 — газ сарфини ўлчаш ҳолида соплолар учун; г) 30 мм ≤ D; 0,05 ≤ т ≤ 0,64 — суюқлик сарфини ўлчаш ҳолида соплолар учун; д) 65 mm≤ D ≤500 мм; 0,05 ≤ m ≥ 0,6 — Вентури соплолари учун; соплолар ва Вентури соплолари тешигининг диаметри d ≥ 15 мм; е) 50 мм ≤ D ≤ 1400 мм; 0,10≤ m ≥ 0,60 — Вентури трубалари учун. Газ сарфини ўлчашда торайтириш қурилмасидан чиқишла абсолют босимнинг унинг киришидаги босимга нисбати 0,75 дан катта ёки тенг. Газ ва суюқлик сарфини ўлчашда диафрагмаларда босим фарқини ўлчаш учун ҳам бурчакли, ҳам фланецли усулдан ҳамда нормал соплоларда, Вентури соплоларида ва Вентури трубаларида ўлчашнинг бурчакли усулидан фойдаланиш тавсия этилади. 3 -расмда стандарт диафрагма тасвирланган. Диафрагманинг оқим кирадиган томони концентрик тешикли (d20) юпқа дискдан иборат (3-расм, а). Диафрагма диски қалинлиги Е 0,05 D20 дан ошмаслиги лозим. Диафрагма тешиги цилиндрик қисмининг узунлиги 0.005 D20≤l≤0,02 D20 чегараларда ётиши керак. Қалинлиги 0,02 D20 дан ошганда цилиндрик тешик конуссимон чиқариш қисмига ўтиши лозим. Диафрагма тешиги конуссимон қисмининг қиялик (скос) бурчаги 30° ≤ φ ≤45° чегараларда бўлиши керак. Диафрагма трубопровод деворларига нисбатан концентрик шаклда ўрнатилади. Диафрагмани тайёрлашда унинг материали ўлчанаётган муҳит хусусиятларига кўра танланади. Стандарт диафрагмалар камерали (3-расм, б ўкдан юқори) ва камерасиз (3-расм, б, ўқдан паст) бўлиши мумкин. Камерали диафрагмалар диаметри D20 дан 500 мм гача бўлган трубопроводлар учун қўлланилади. Стандарт камерали диафрагмалар ДК, камерасизлари (дисклилари) DH билан белгиланади. 4-расмда кўрсатилган стандарт соплолар қиздирилган газ, буғ ҳамда агрессив суюқликлар сарфини ўлчаш учун ишлатилади. Оқимнинг кириши томонидаги тешик равон думалоқланган, унинг чиқиши томонида цилиндрик насадкага айланадиган кисми бор. Цилиндрик қисмининг чиқиш қирраси ўткир ва тўғри тўртбурчак шаклида бўлиши керак. Чиқиш қиррасини механик шикастланишдан сақлаш мақсадида сопло учи йўнилади. Coплонинг ички цилиндрик қисми силлиқланган. Босимлар фарқи худди диафрагмалардагидек ҳалқали камералар (4- расм, ўқдан баланд) ёки алоҳида пармаланишлар (4-расм, ўкдан паст) ёрдамида Ўлчанади. Диафрагмаларга қараганда соплолар коррозияга чидамли, ифлосланмайлиган ўлчаш аниқлиги юқори бўлади. Мавжуд Вентури трубалари орасида кириш қисми стандарт соплоники каби тайёрланган трубалар нормаллаштирилган. Шyнинг учун бундай торайтириш қурилмалари Вентури стандарт соплоси номини олган. Вентури соплоси (5-расм) профилли кириш қисми, цилиндрик ўрта қисм ва чиқиш конусидан ташкил топган. Цилиндрик тешик бевосита конусга ўтиши керак. Зентури соплоси чиқариш конуси бурчаги 5°≤ φ ≤30° чегаралардан ташқарига чиқмаслиги лозим. Вентури соплоси узун ёки қисқа диффузорли қилиб тайёрланиши мумкин. Узун диффузорли Вентури соплосининг энг катта диаметри трубопровод диаметрига тенг бўлиши мумкин (5-расм, пастки қисми). қисқа диффузорли Вентури соплосининг диаметри эса трубопроводникидан кичик (5-расм, устки қисми) бўлади. Узун Вентури соплолари кам ишлатилади, чунки уларнинг нархи қиммат ва босим йўқотилиши қисқа Вентури соплоларникига нисбатан бир оз кам. Қисқа Вентури соплоси конусининг узунлиги ва ўрта цилиндр қисмининг диаметри d20 дан кичик бўлиши керак. Босимлар фарқи ҳалқали камера орқали асбобга узатилади. Вентури соплоси босимнинг йўқотилиши муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолларда ишлатилади. В ентури трубаси (6-расм) кириш цилиндрик трубаси l1, кириш конуси l2, бўғиз (ўрта цилиндрик трубадан) l3 ва диффузор дан тузилган. Вентури трубаларининг шартли диаметри Dy, шартли босим Ру ва материалга қараб уч хил тайёрланади. Вентури трубаси чиқиш конусининг энг катта диаметри трубопровод диаметрига тенг бўлганда узун дейилади. (6-расм, қуйи қисми) ёки агар айтилган диаметр трубопровод диаметридан кичик бўлса (6-расм, юқори қисми), уни қисқа дейилади. Бўғиз ва киришдаги цилиндрик трубасидаги босимни девордаги тешиклар ва камера орқали олинади. Вентурининг одатдаги трубалари камчиликларига уларнинг катта ўлчамлари ва оғирлигини киритиш лозим, бу уларни тайёрлашни қимматлаштиради ва ўрнатилишини қийинлаштиради. Шунинг учун Вентурининг калталаштирилган трубаларини қўлланиш мақсадга мувофиқ. Вентури трубаларининг афзалликларига бошқа типдаги торайтирувчи қурилмалардагига нисбатан босимнинг кам йўқотилишини киритиш мумкин. Шунинг учун уларни катта тезликлар сабабли босимни йўқотиш катта бўлиб кетиши мумкин бўлган ҳолларда тавсия этиш мумкин. Кириш конусининг марказий бурчаги φ1 = 21 ± 1°. Чиқиш конуси диффузорининг марказий бурчаги φ2: қисқа трубалар учун 14 — 20°; узун трубалар учун 7 — 8°. Амалда сарфни Рейнольдс сонлари кичик бўлганда кўпроқ ўлчаш зарурати туғилади: Re < Remin масалан, қовушоқ моддаларнинг, зичлиги кам газларнинг сарфини ўлчашда, кичик диаметрли трубопроводларда ўлчашларда ва бошқаларда юқоридаги ҳол юз беради. Синалган махсус торайтирувчи қурилмалар ичида иккиланган диафрагмалар, чорак доирали профилли соплолар ва иккиланган конусли диафрагмалар яхши натижа беради Ифлослашган суюқликларнинг ва, айниқса, газларнинг сарфини ўлчашда горизонтал ёки оғма трубопроводлардан стандарт диафрагмаларда чўкиндилар пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли бундай оқимлар учун торайтирувчи қурилмалар сифатида сегмент диафрагмалардан фойдаланилади. Газлар ажралиши мумкин бўлган суюқликлар сарфини ўлчашда ҳам сегмент диафрагмалардан фойдаланиш мумкин, аммо уларда газ оқиб чиқиш тешиклари труба кесимининг юқори қисмида жойлашган бўлиши лозим. Босимлар фарқи ўзгарувчан сарф ўлчагичлар қуйидаги асосий афзалликлари сабабли ғоятда кенг қўлланилади: 1) торайтирувчи қурилмалар—сарф ўлчашнинг содда, арзон ва ишончли воситаси; 2) торайтирувчи қурилмалар универсалдир, яъни улар босимлар, температура ва трубопровод диаметрларининг кенг диапазонида амалда ихтиёрий бир фазали (баъзида икки фазали ҳам) муҳитларнинг сарфини ўлчашда қўлланилиши мумкин; 3) стандарт торайтирувчи қурилмаларни даражалаш характеристикасини ҳисоблаш йўли билан топилиши мумкин, шунинг учун намуна сарф ўлчагичларга ҳожат қолмайди; 4) турли шароитларда ўлчаш учун ишланиши бўйича бир типли дифманометрлар ва иккиламчи асбоблардан фойдаланиш мумкинлиги; ҳар бир сарф ўлчагич учун фақат торайтирувчи қурилмалар индивидуал бўла олади. Афзалликлари билан бир қаторда бундай сарф ўлчагичларнинг камчиликлари ҳам бор: 1) сарф ва босимлар фарқи орасидаги боғланишнинг чизиқсизлиги, бу ўлчаш хатолигининг катталиги сабабли 0,3 Qвп дан кам сарфни ўлчашга имкон бермайди; 2) сарфларни кичик Re сонларда ёки кичик диаметрли трубаларда ўлчаш учун торайтирувчи қурилмаларни даражалаш алоҳида-алоҳида олиб борилиши зарурлиги; 3) торайтирувчи қурилмали сарф ўлчагичлар чегараланган аниқликка эга, бунда ўлчаш хатолиги трубопровод ҳолатига, босим ўзгармаслигига ва ўлчанаётган муҳитга боғлиқ равишда кенг чегараларда (1,5 — 3%) ўзгаради; 4) узун импульсли трубалар борлиги сабабли чегараланган тезкорлик (инерционлиги катта) ва шу муносабат билан тез ўзгарадиган сарфларни ўлчашдаги қийинчиликлар. 1.3. Босимлар фарқи ўзгармас сарф ўлчагичлар. Босим фарқлари ўзгармас сарф ўлчагичлар — ротаметрлар лабораторияларда ва саноатда кенг ишлатилиб, тоза ҳамда бир оз ифлосланган бир жинсли суюқлик ва газларнинг сарфини ўлчашга мўлжалланган. Асбобнинг ишлаш принципи ўлчанаётган муҳит оқимининг пастдан юкорига ўтишида конуссимон найча ичига жойлашган қалқовичнинг вертикал силжишига асосланган. Қалқовичнинг ҳолати ўзгариши билан қалқович ва конуссимон найчанинг ички деворлари орасидаги ўтиш кесими ўзгаради, натижада ўтиш кесимидаги оқимнинг тезлиги ҳам ўзгаради. Босимлар фарқи қалқович кўндаланг кесими юзининг бирлигидаги м ассага тенглашгунча у ҳаракатда бўлади. Берилган муҳитнинг ҳар бир сарф катталигига қалқовичнинг муайян ҳолати мос келади. Ротаметрлар босим фарқи ўзгарувчан сарф ўлчагичларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга: ротаметрларнинг шкалалари тенг бўлинмали бўлиб, унча катта бўлмаган сарфларни ўлчашга имкон беради; босимнинг йўқолиши кичик ва у сарф катталигига боғлиқ эмас, ротаметрларнинг ўлчаш диапозони катта: . Асбобнинг ўлчаш қисми (7-расм) вертикал жойлашган конуссимон найча 1 ва қалқович 2 дан иборат. 7-расм. Қалқовичли ротаметр схемаси. Конуссимон найчадаги ҳалқанинг кесим юзи баландликка пропорционал ўзгаради. Пастдан юқорига ўтадиган суюқлик ёки газ оқими томонидан қалқовичга кўрсатиладиган кучлар мувозанатлашгунча уни юкорига кўтаради. Кучлар мувозанатлашганда қалқович маълум баландликда тўхтайди, бу эса сарф миқдорини кўрсатади. Қалқовичнинг иш ҳолатидаги, яъни ўлчанаётган муҳитга батамом чўккан пайтидаги оғирлиги (23) бу ерда Gқ — қалқовичнинг оғирлиги, кг; Vқ — чалқович ҳажми, м3; jқ — қалқович тайёрланган материалнииг солиштирма оғирлиги, кг/м3; j — ўлчанаётган муҳитнинг солиштирма оғирлиги, кг/м3. Бу ҳолда қалқовичнинг оғирлик кучи пастга қаратилган. Қалқовичнинг оғирлиги юқорига йўналган оқим кучи билан мувозанатлашади: (24) бу ерда Р1 ва Р2 —муҳитнинг қалқовичдан олдинги ва кейинги босими, Па; fо — диаметри энг катта жойдаги қалқович кесимининг юзи, м2. Қалқовичнинг муҳитнимг ўзгармас оқимига моc бўлган мувозанат ҳолатидаги оғирлик кучи ва итарувчи куч ўртасидаги тенглик қуйидагича: (25) Бу ҳолда ишқаланиш кучи эътиборга олинмайди; (25) тенглама асосида қалқовичдаги босимлар фарқи: (26) ∆Р —босимлар фарқи, Па. (26) тенглама босимлар фарқининг қалқович ҳажмига, кесим юзига, қалқович ва муҳитнинг солиштирма оғирликларига, яъни ўлчаш процессида ўзгармайдиган катталикларга боғлиқлигини кўрсатади. Демак, сарф ўлчанаётгандаги босимларфарқи ўзгармас. Ўлчанаётган муҳитнинг конуссимон найча деворлари ва қалқович орасидаги ўтиш тезлиги: (2.27) бу ерда v — ўтиш тезлиги, м/с (2.42) тенгламадан (28) (26) ва (28) тенгламаларни тенглаштирсак, оралиқ оқим тезлигига эга бўламиз: (29) Оқимнинг ҳалқа оралиғидаги тезлиги ва унинг юзаси маълум бўлгач, ўлчанаётган муҳитнинг ҳажмий сарфини аниқлаш мумкин: (30) бу ерда Q — ўлчанаётган муҳитнинг ҳажмий сарфи, м3/соат; α — сарф коэффициенти, бу тажрибада олинган катталик бўлиб, суюқликнинг қалқовичга ишқаланиш таъсирини, муҳит уюрмаси ҳосил бўлгандаги босим сарфини назарда тутади. Илдиз остидаги катталиклар ўзгармас бўлгани учун уларни К коэффициент билан алмаштириш мумкин: Унда Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling