Модел ва алгоритм тушунчаси


Алгоритмнинг берилиш усуллари


Download 0.77 Mb.
bet4/56
Sana18.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1556825
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
7 Алгоритмлар мавзуси

4. Алгоритмнинг берилиш усуллари.
Алгоритмни тасвирлаш усуллари билан танишиб чиқайлик. Аслида алгоритмни берилиш усуллари кўп.
Биз улардан энг кўп ишлатиладиганлари билан танишиб чиқамиз.
Алгоритмни сўзлар орқали ифодаланиши. Бу усулда ижрочи учун бериладиган ҳар бир кўрсатма жумлалар орқали буйруқ мазмунида берилади.
Масалан, қийматлари ҳақиқий сонлардан иборат бўлган иккита а ва в ўзгарувчи берилган. Учинчи ўзгарувчидан фойдаланмаган ҳолда бу ўзгарувчиларнинг қийматларини алмаштиринг.
Масала ечими қуйидаги буйруқ кўринишидаги жумлалар орқали ҳал этилади.
1. а нинг қийматини b нинг қийматига қўшиб натижа а ўзгарувчи орқали ифодалансин;
2. a нинг қийматидан b нинг қиймати айрилиб b ўзгарувчи орқали ифодалансин;
3. a нинг қийматидан b нинг қиймати айрилиб a ўзгарувчи орқали ифодалансин.
Натижада учинчи ўзгарувчидан фойдаланилмаган ҳолда a ва b ўзгарувчиларнинг қийматлари алмашади. Текшириб кўринг.


Алгоритмнинг формулалар орқали берилиши. Алгоритм математик формулалар тизими орқали берилиши мумкин. Одатда бу усулдан математика, физика, кимё каби аниқ фанларни ўрганишда кўплаб фойдаланамиз.
Масалан, y=a(b+cх)-dx формула бўйича ҳисоблаш алгоритми билан танишиб чиқамиз.
1. R1=c*x
2. R2=b+R1
3. R3=a*R2
4. R4=d*x
5. Y=R3-R4.
Келтирилган алгоритм а, b, c, х ва d ларнинг ихтиёрий қийматлари учун ўринли.
Алгоритмнинг жадвал кўринишда берилиши. Алгоритм бу туридан ҳам кўп фойдаланамиз. Тўрт хонали математик жадвал, функцияни жадвал кўринишда берилиши бунга мисол бўлади.
Алгоритмнинг дастур шаклида ифодаланиши. Берилган масала алгоритми дастурлаш тилларининг бирида ифодаланиши мумкин. Алгоритмнинг бундай ифодаланиши билан маърузамизнинг кейинги қисмларида батафсил танишамиз.
Алгоритмларни график шаклида тасвирланиши. Алгоритмнинг бу шакли бизга аввалдан таниш, чунки математика курсида чизилган графикларнинг кўпчилиги алгоритмнинг график усулда берилишига мисол бўлади. Амалда қўлланиладиган алгоритмик тилларнинг кўпчилиги алгоритмларни ёзишнинг формула-сўз усулига жуда яқин. Бунда бир қисм кўрсатмалар математик формулалар ёрдамида бошқа қисми оддий сўзлар ёрдамида берилади.
Масаланинг қўйилишига қараб алгоритмлар чизиқли, тармоқланувчи ва такрорланувчи бўлиши мумкин.



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling