Модел ва алгоритм тушунчаси


Download 0.77 Mb.
bet3/56
Sana18.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1556825
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
7 Алгоритмлар мавзуси

Дискретлик. Бу хоссанинг хусусияти алгоритмларни доимо чекли қадамлардан иборат қилиб бўлаклаш имконияти мавжудлигида, яъни уни чекли сондаги оддий кўрсатмалар кетма-кетлиги шаклида ифодалаш мумкинлигидир.
Тушунарлилик. Ижрочига тавсия этилаётган кўрсатмалар кетма-кетлиги унинг учун тушунарли бўлиши шарт, акс ҳолда ижрочи оддийгина амални ҳам бажара олмайди. Ҳар бир ижрочининг бажара олиши мумкин бўлган кўрсатмалар ёки буйруқлар мажмуи мавжуд, у ижрочининг кўрсатмалар тизми (системаси) дейлади. Қуйида Евклид алгоритмидан фойдаланган ҳолда икки x ва y сонларининг энг катта умумий бўлувчисини топиш алгоритмини сўзлар орқали ифодаланиши билан танишиб ўтайлик. Маълумки, ижрочи учун берилаётган жумлалар буйруқ мазмунида ифодаланади.
1. x ва y сонлари таққослансин. Агар x>y бўлса, у ҳолда a=x, b=y,акс ҳолда a=y, b=x.
2. а сони b га бўлинсин, бўлишдаги қолдиқни p га тенг деб олинсин.
3. Агар p=0 бўлса, у ҳолда энг катта умумий бўлувчи қилиб d=b олинсин ва ҳисоблаш тўхтатилсин, акс ҳолда 4-амал бажарилсин.
4. а=b, b=p деб олинсин. 2-амал бажарилсин. Ушбу алгоритм берилган x ва y сонларининг энг катта умумий бўлувчиси топилгунга қадар кўп марта такрорланади.
Аниқлилик. Ижрочига бериладиган кўрсатмалар аниқ мазмунда бўлиши зарур, яъни алгоритм бажариладиган амалларнинг зарур кетма-кетлигини аниқ белгилаб беради. Кўрсатилган кетма-кетликлар аниқ бўлганлиги учун уни амалга ошириш жараёни механик характерга эга бўлиши ҳам мумкин.
Оммавийлик. Ушбу хосса берилган алгоритмнинг бошланғич маълумотларнинг рухсат этилган ихтиёрий қийматларига яроқлигини ифодалайди. Бошқача айтганда, алгоритм бирор синфга тегишли масалаларни ечишга мўлжалланган бўлиши ва бошланғич маълумотларнинг ўзгартирилишидан қатъий назар ҳар бир алгоритм мазмунига кўра бир турдаги масалаларнинг барчаси учун ўринли бўлиши талаб қилинади. Бу унинг оммавийлик хоссаси дейилади. Масалан квадрат тенгламанинг илдизларини ҳисоблаш алгоритмини тузишда, тенглама коэффициентлари a, b, c ларнинг ихтиёрий қийматлари учун шу кўринишдаги барча квадрат тенгламалар учун тузилган алгоритм ўринли бўлиши, яъни оммавий бўлиши талаб қилинади.
Натижавийлик. Хар бир алгоритм чекли сондаги қадамлардан сўнг албатта натижа бериши шарт. Бажариладиган амаллар сонидан қатъий назар ҳар бир алгоритм натижага эга бўлиши шарт. Чекли қадамлардан сўнг қўйилган масала ечимга эга эмаслиги ҳам натижа ҳисобланади. Жараён чексиз давом этиб натижа бўлмаса уни алгоритм деб бўлмайди.



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling