Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


-§. Бюджет ташкилотларининг жорий йилга якуний молиявий натижалари


Download 2 Mb.
bet45/88
Sana07.05.2023
Hajmi2 Mb.
#1441115
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   88
Bog'liq
3078 20.10.2018

3-§. Бюджет ташкилотларининг жорий йилга якуний молиявий натижалари
314. Ушбу параграфда бюджет ташкилотлари фаолиятининг якуни бўйича молиявий натижалари акс эттирилади. Агарда, йил якунлари бўйича якуний молиявий натижаларини ҳисобга олувчи субсчётларда умумий ҳолда кредит қолдиғининг қолиши ташкилотнинг барча активларини (номолиявий активлари, молиявий активлари, дебиторлар) умумий суммаси ташкилот мажбуриятларининг умумий суммасидан ортиқ бўлганлигини, дебет қолдиғининг қолиши ташкилотнинг умумий мажбуриятлари суммаси унинг барча активлари (номолиявий активлари, молиявий активлари, дебиторлар) умумий суммасидан ортиб кетганлигини билдиради. Бюджет ташкилотларнинг бюджетдан молиялаштирилган маблағлари, барча бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлари, шунингдек ушбу маблағлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлари ҳамда молиявий натижалари ушбу параграфдаги субсчётларнинг тегишлисида акс эттирилади.
315. 980 000 «Бюджет ташкилотларининг жамғариб борилувчи молиявий натижалари» счёти.
316. 981 000 «Бюджет маблағлари бўйича якуний молиявий натижа» субсчётида бюджет ташкилотларининг бюджет маблағлари бўйича молиявий натижалари акс эттирилади. Ушбу субсчётнинг дебетида йил охирида ҳисобдан чиқарилган бюджет маблағлари бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар акс эттирилади, бунда 710 000 «Бюджет маблағларидан ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» субсчёти кредитланади. Харажатларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир харажат тури ва моддалари бўйича алоҳида ўтказма берилади.
Субсчёт кредитида йил мобайнида бюджетдан молиялаштирилган маблағларнинг (амалга оширилган тўловларни) ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади, бунда 503 000 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчёти дебетланади.
Ҳар йил молия йилининг охирида жорий йил молиявий натижалари 981 000 «Бюджет маблағлари бўйича якуний молиявий натижа» субсчётига ўтказилгандан сўнг 503 000 «Бюджетдан молиялаштириш» ва 710 000 «Бюджет маблағларидан ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» субсчётларида қолдиқ қолмайди.
317. 982 000 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича якуний молиявий натижа» субсчётида тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича молиявий натижалари акс эттирилади. Ушбу субсчётнинг дебетида йил охирида ҳисобдан чиқарилган мазкур маблағлар бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар акс эттирилади, бунда 720 000 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчёти кредитланади. Харажатларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир харажат тури ва моддалари бўйича алоҳида ўтказма берилади.
Субсчёт кредитида йил мобайнида ҳисобланган ота-оналар маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади, бунда, 520 100 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобланган даромадлар» счётининг субсчётлари дебетланади.
Ҳар йил молия йилининг охирида жорий йилга тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича молиявий натижалар 982 000 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича якуний молиявий натижа» субсчётининг кредитига (дебетига) ҳисобдан чиқарилади ва 520 100 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобланган даромадлар» счётининг субсчётлари ҳамда 720 000 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчёти бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди.
318. 983 000 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича молиявий натижалари акс эттирилади. Ушбу субсчётнинг дебетида йил охирида ҳисобдан чиқарилган мазкур маблағлар бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар акс эттирилади, бунда, 730 000 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчёти кредитланади. Харажатларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир харажат тури ва моддалари бўйича алоҳида ўтказма берилади.
Субсчёт кредитида йил мобайнида ҳисобланган таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади, бунда, 520 200 «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар» субсчёти дебетланади.
Йил охирида аввало, фойдаланилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммасига тўғри келувчи ҳақиқий харажатлар суммаси (ушбу маблағлар ҳисобидан сотиб олинган моддий активларнинг сарфланиши (амортизацияси) ёки моддий активлар сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадларига ишлатилиши муносабати билан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар) 730 000 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётидан ҳисобдан чиқарилади. Бунда, 986 000 «Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар» субсчёти дебетланади ва 730 000 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчёти кредитланади.
Сўнг молия йилининг охирида жорий йилга тўлов-контракт маблағлари бўйича молиявий натижалар 983 000 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётининг кредитига (дебетига) ҳисобдан чиқарилади ва 520 200 «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар» ҳамда 730 000 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётлари бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди.
984 000 «Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳамда Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича молиявий натижа» счётининг 984 100 «Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича молиявий натижа» субсчётида бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда 984 200 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармалари маблағлари бўйича молиявий натижа» субсчётига тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича молиявий натижалар акс эттирилади. Ушбу субсчётнинг дебетида йил охирида ҳисобдан чиқарилган мазкур маблағлар бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар акс эттирилади, бунда 741 000 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» ёки 742 000 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётлари кредитланади.
Субсчёт кредитида йил мобайнида ривожлантириш жамғармаси бўйича даромадларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади, бунда, 520 300 «Бюджет ташкилотини бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» счётининг субсчётлари дебетланади. Аналитик ҳисоб амалга оширилган харажатларнинг харажат моддалари ва харажат манбаларига (қайси даромад ёки тушум ҳисобига амалга оширилишига қараб) бўлинган ҳолда алоҳида ўтказма берилади.
Йил охирида аввало, иқтисод қилинган ва бюджетдан ташқари ҳисобвараққа ўтказилган бюджет маблағлари суммасига тўғри келувчи 741 000 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» ёки 742 000 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётлари дебетида акс эттирилган ҳақиқий харажатлар мос равишда 981 000 «Бюджет маблағлари бўйича якуний молиявий натижа» субсчётининг дебетида акт эттирилади. Харажатларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир харажат тури ва моддалари бўйича алоҳида ўтказма берилади ва ушбу ўтказмалар бўйича электрон маълумотларни бюджет ташкилотлари молия йилининг қўшимча даври якунига қадар «UzASBO» ДМда тегишли Ғазначилик бўлинмаларига тақдим этади.
Шундан сўнг, фойдаланилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммасига тўғри келувчи ҳақиқий харажатлар суммаси (ушбу маблағлар ҳисобидан сотиб олинган моддий активларнинг сарфланиши (амортизацияси) ёки моддий активлар сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадларига ишлатилиши муносабати билан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар) 741 000 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» ёки 742 000 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётларидан ҳисобдан чиқарилади. Бунда, 986 000 «Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар» субсчёти дебетланади ва 741 000 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» ёки 742 000 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчёти кредитланади.
Энг сўнгида, молия йилининг охирида жорий йилга ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича молиявий натижалар 984 000 «Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳамда Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича молиявий натижа» счётининг тегишли субсчёти кредитига (дебетига) ҳисобдан чиқарилади ва 520 300 «Бюджет ташкилотини бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» счётининг субсчётлари ҳамда 741 000 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар», 742 000 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётлари бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди.
319. 985 000 «Бошқа даромадлар бўйича молиявий натижа» субсчётида ташкилотнинг бошқа даромадлари бўйича молиявий натижалари акс эттирилади. Ушбу субсчётнинг дебетида йил охирида ҳисобдан чиқарилган бюджет ташкилотларининг:
бошқа даромадлари бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар акс эттирилади ва 750 000 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчёти кредитланади;
ўзаро ҳисоб-китоблар асосида тегишли бюджет ташкилотларига берилган тақсимланадиган ёки тақсимланган бюджетдан ташқари маблағлари акс эттирилади ва 630 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблар» счётининг тегишли субсчётлари кредитланади.
985 000 «Бошқа даромадлар бўйича молиявий натижа» субсчётининг кредитида йил мобайнида бошқа бюджетдан ташқари даромадларнинг, шунингдек тақсимланадиган ва тақсимланган бюджетдан ташқари маблағлар бўйича олинган маблағларнинг ва инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар суммасининг молиявий натижаларга ёпилиши акс эттирилади, бунда, 520 400 «Бюджет ташкилотларининг бошқа бюджетдан ташқари ҳисобланган даромадлари», 630 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблар» счётларининг тегишли субсчётлари ва 903 000 «Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар» субсчётлари дебетланади.
Йил охирида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларига бюджет маблағларидан ажратилган маблағлар суммасига тўғри келувчи 750 000 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчётининг дебетида акс эттирилган ҳақиқий харажатлар мос равишда 981 000 «Бюджет маблағлари бўйича якуний молиявий натижа» субсчётининг дебетида ёпилади. Харажатларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир харажат тури ва моддалари бўйича алоҳида ўтказма берилади ва ушбу ўтказмалар бўйича электрон маълумотларни бюджет ташкилотлари молия йилининг қўшимча даври якунига қадар UzASBO ДМда тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этади.
Ҳар йили молия йилининг охирида жорий йилга бошқа даромадлар бўйича молиявий натижалар 985 000 «Бошқа даромадлар бўйича молиявий натижа» субсчётининг кредитига (дебетига) ҳисобдан чиқарилади ва 520 400 «Бюджет ташкилотларининг бошқа бюджетдан ташқари ҳисобланган даромадлари», 630 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблар» счётларининг тегишли субсчётлари, ҳамда 750 000 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчёти бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling