Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 2 Mb.
bet46/88
Sana07.05.2023
Hajmi2 Mb.
#1441115
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   88
Bog'liq
3078 20.10.2018

Олдинги таҳрирга қаранг.
320. 986 000 «Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар» субсчётида ташкилотларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг бюджетдан ташқари олган даромадлари учун ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзлар суммалари ва уларнинг белгиланган мақсадлар учун ишлатилиши акс эттирилади.
(320-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агарда, қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ташкилотларга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар учун берилган имтиёзлар туфайли тежалган (бўшаб қолган) маблағлар ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ишлатилади.
(320-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ушбу субсчётнинг кредитида бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўлов турлари бўйича белгиланган имтиёз суммаси акс эттирилади, бунда 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари», 342 400 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси билан суғурта бадали тўлови бўйича кредитор қарзлари», ва 342 500 «Бюджет ташкилотларининг давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлари бўйича кредитор қарзлари» субсчётларининг тегишлиси дебетланади.
Ушбу маблағлар ҳисобидан сотиб олинган моддий активларнинг сарфланиши (амортизацияси) ёки моддий активлар сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадларига ишлатилиши муносабати билан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар мос равишда 730 000 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» ва 740 000 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида акс эттирилади.
Ҳисобот йилининг охирида мазкур субсчётларда акс эттирилган ҳақиқий харажатлар аввало, фойдаланилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммасига тўғри келувчи қисми доирасида 986 000 «Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар» субсчётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади, бунда, мос равишда 730 000 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» ва 740 000 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётлари кредитланади.
Аналитик ҳисоб ҳар бир солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисобланган имтиёзлар бўйича алоҳида ҳолда юритилади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling