Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


II боб. Молиявий активлар


Download 4.99 Mb.
bet15/71
Sana03.12.2023
Hajmi4.99 Mb.
#1799331
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   71
Bog'liq
2169 карор йурикнома

II боб. Молиявий активлар
214. Ташкилотлар бу бобнинг счётларида бюджет бўйича (тасдиқланган харажатлар сметасига асосан) молиялаштирилган маблағларни, касса ва бюджет (бюджетдан ташқари) ҳисобварақларидаги пул маблағларининг ҳаракатини ҳамда аккредитивлар, пул эквивалентларини, чет эл валютасидаги ва бошқа пул маблағларини ҳисобга оладилар.
215. Ушбу бобда келтирилган счётларда чет эл валютасидаги пул маблағлари ва уларга тегишли операциялар миллий валютада — сўмда, чет эл валютасини операция амалга оширилган санадаги (тегишли банк кўчирмаси ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган санадаги) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш орқали ҳисобга олинади.
216. Молиявий активларни ҳисобга олиш учун счётлар режасида қуйидаги счётлар белгиланган:
10 «Ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари»;
11 «Ҳисобварақлардаги бюджетдан ташқари маблағлар»;
12 «Касса»;
13 «Бошқа пул маблағлари»;
14 «Молиявий қўйилмалар».
217. Пул маблағларини инвентаризация қилиниши қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан пул маблағлари (пул эквивалентларидан ташқари) тегишли бюджет даромадига ўтказиб берилади ва ҳисобда пул маблағлари белгиланган тартибда кирим қилиниши пул маблағларини ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар дебетида ва 160 «Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
Ушбу пул маблағларини тегишли бюджет даромадларига ўтказиб берилганда 160 «Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар» субсчётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг кредитида акс эттирилади.
218. Инвентаризация натижасида аниқланган пул маблағларининг камомади моддий жавобгар шахслардан ундирилиб, белгиланган тартибда кирим қилинади ва ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
аниқланган пул маблағлари камомади суммаси моддий жавобгар шахс ҳисобига олиб борилганда 170 «Камомадларга доир ҳисоб-китоблар» субсчётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитида;
камомад суммаси моддий-жавобгар шахсдан ундирилганда пул маблағларини ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар дебетида ва 170 «Камомадларга доир ҳисоб-китоблар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
Бунда, кирим қилинган пул маблағлари қатъий тартибда белгиланган мақсадга сарфланади.
219. Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан пул эквивалентлари белгиланган тартибда кирим қилинади ва ҳисобда 132 «Пул эквивалентлари» субсчётининг дебетида ва 273 «Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.

Download 4.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling