Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


«Ҳисобварақлардаги бюджетдан ташқари маблағлар» счёти


Download 4.99 Mb.
bet17/71
Sana03.12.2023
Hajmi4.99 Mb.
#1799331
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   71
Bog'liq
2169 карор йурикнома

11 «Ҳисобварақлардаги бюджетдан ташқари маблағлар» счёти
226. Бу счётда ташкилотларнинг:
тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан тушган маблағлари;
ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлари;
бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
бошқа бюджетдан ташқари маблағлари;
вақтинча ихтиёрида бўладиган маблағлари;
валюта ҳисобварағидаги маблағлари;
бюджет маблағлари бўйича юзага келган олдинги йиллардаги дебиторлик қарзларининг жорий молиявий йилда тушган маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси деб юритилади) маблағлари ҳисобидан ташкилотлар ходимларининг ижтимоий тўловларини қоплаш учун келиб тушган маблағлари;
(226-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3450, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон)
бошқа кирим қилинган бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳисоби олиб борилади.
227. Ҳисобварақлардаги бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳаракатига доир операцияларнинг ҳисоби 381-сон шаклдаги (3-мемориал ордер) жамланма қайдномада юритилади. Ташкилотда бир неча ҳисобварақлар очилган ҳолларда жамланма қайднома ҳар бир ҳисобварақ бўйича алоҳида юритилади. Бунда, мемориал ордерларга 3-а, 3-б, 3-в, 3-г ва ҳ.к. рақамлари берилади.
Операцияларнинг ҳажмига қараб жамланма қайдномалар тузиш талаб қилинмайдиган ҳамда банкларда (ғазначиликда) бир неча ҳисобварақлари мавжуд бўлган ташкилотларда пул маблағлари ҳаракатининг ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида ҳар бир ҳисобварақ бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
Касса харажатларининг аналитик ҳисоби 294-сон шаклдаги касса ва ҳақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтарида юритилади.
228. 11 «Ҳисобварақлардаги бюджетдан ташқари маблағлар» счёти қуйидаги субсчётларга бўлинади:
110 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан тушган маблағлар»;
111 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар»;
112 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари»;
113 «Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар»;
114 «Бюджет ташкилотининг вақтинча ихтиёрида бўладиган маблағлар»;
115 «Валюта ҳисобварағи»;
119 «Бошқа ҳисобварақлардаги пул маблағлари».
229. 110 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан тушган маблағлар» субсчётида ташкилотларнинг ҳисобварақларига кирим қилинган таълим муассасаларидаги болаларнинг ота-оналари томонидан тўланадиган бадаллари, шунингдек овқатланганлиги учун ходимлардан тушган маблағлари ҳисобга олинади.
Маблағларни ота-оналардан кирим қилиниши 110 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан тушган маблағлар» субсчётининг дебетида ва 156 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар» субсчётининг кредитида, белгиланган мақсадларга харажати эса, ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетида ва 110 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан тушган маблағлар» субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
230. 111 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар» субсчётида ташкилотлар томонидан ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобга олинади.
Ўқитишнинг тўлов контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобда 111 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар» субсчётнинг дебетида ва 175 «Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Мазкур маблағларнинг ишлатилиши ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетига ва 111 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар» субсчётининг кредитига ёзилади.
231. 112 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари» субсчётида қонунчиликда белгиланган тартибда ташкилотларнинг ривожлантириш жамғармаси бўйича даромадлар ва тушумлари, шунингдек тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларининг ҳисоби юритилади.

Download 4.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling