Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 4.99 Mb.
bet18/71
Sana03.12.2023
Hajmi4.99 Mb.
#1799331
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   71
Bog'liq
2169 карор йурикнома

Олдинги таҳрирга қаранг.
Юқоридаги маблағларнинг келиб тушиши 112 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари» субсчётининг дебетида ва 10, 12, 15, 23 ва бошқа счётларнинг тегишли субсчётлари кредитига ёзилади.
(231-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 1 мартдаги 45-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2169-2, 17.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2018 й., 10/18/2169-2/0925-сон)
Маблағларнинг сарфланиши эса, 112 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари» субсчётининг кредитида ва ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетида акс эттирилади.
232. 113 «Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар» субсчётида ташкилотларнинг эскирган ва кераксиз моддий қимматликларни сотишдан, шунингдек, турли хил жарималар ва пенялардан ҳамда бошқа қонунчиликда тақиқланмаган тушумлар бўйича маблағлари ҳисобга олинади.
Мазкур субсчётга келиб тушган суммалар 113 «Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар» субсчётининг дебетига ва 12, 15 ва бошқа счётларнинг тегишли субсчётлари кредитига ёзилади. 113 «Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар» субсчётининг кредитига ҳисобварақдан нақд пул тўламасдан қилинадиган ҳисоб-китоблар йўли билан тўланган суммалар, ҳамда ташкилот кассасига нақд олинган суммалар акс эттирилади. Бунда 12, 13, 15 ва бошқа счётларнинг тегишли субсчётлари дебетланади.
233. 114 «Бюджет ташкилотининг вақтинча ихтиёрида бўладиган маблағлар» субсчётида ташкилотнинг ихтиёрига вақтинчалик тушган ва маълум шартлар бажарилгандан кейин қайтарилиши ёки тегишли ҳисобварақларга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар ҳисобга олинади.
Ташкилотнинг ихтиёрига вақтинчалик тушган суммалар 114 «Бюджет ташкилотининг вақтинча ихтиёрида бўладиган маблағлар» субсчётининг дебетида ва 155 «Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар бўйича ҳисоб-китоблар» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Белгиланган шарт учун берилган ёки ўтказиб берилган суммалар 114 «Бюджет ташкилотининг вақтинча ихтиёрида бўладиган маблағлар» субсчётининг кредитида ва 155 «Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар бўйича ҳисоб-китоблар» субсчётининг дебетида акс эттирилади.
Ушбу суммаларнинг аналитик ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) олиб борилади.
234. 115 «Валюта ҳисобварағи» субсчётида чет эл валютаси бўйича операцияларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу субсчётнинг дебет томонида чет эл валюталарининг кирими, кредит томонида эса, чет эл валюталарининг чиқими акс эттирилади.
Ташкилот томонидан бюджет ёки бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан чет эл валютасини сотиб олишда 115 «Валюта ҳисобварағи» субсчётининг дебети ва 10, 11 счётларнинг тегишли субсчётлари ва бошқа пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар кредити бўйича бухгалтерия проводкаси билан расмийлаштирадилар. Аксинча, чет эл валютасини миллий валютага сотишда эса, 10 ва 11 счётларнинг тегишли субсчётлари ва бошқа пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар дебети ва 115 «Валюта ҳисобварағи» субсчёт кредити бўйича бухгалтерия проводкаси билан расмийлаштирилади.
Чет эл валютаси бўйича маблағларнинг синтетик ҳисоби 381-сон жамланма қайдномада (3-мемориал ордерда), аналитик ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) чет эл валютаси турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
235. 119 «Бошқа ҳисобварақлардаги пул маблағлари» субсчётида ташкилотларнинг ҳисобварақларига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларни тўлаш учун Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмаларидан кирим қилинган маблағлар ва бошқа пул маблағлари ҳисобга олинади.
Ушбу маблағларнинг келиб тушиши 119 «Бошқа ҳисобварақлардаги пул маблағлари» субсчётининг дебетида ва тегишли субсчётларнинг кредитида акс эттирилади, харажати эса, 119 «Бошқа ҳисобварақлардаги пул маблағлари» субсчётининг кредитида ва 12 ёки 15 счётларнинг тегишли субсчётлари дебетида акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2351. Қуйидаги ҳолларда ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметасида бўшаб қолган маблағлар тежаб қолинган ҳисобланмайди ва тегишли бюджетга қайтарилиши ёки тегишли бюджетда қолиши керак:
бюджет ташкилотларининг тармоғи, штатлари ва контингентлари бўйича режа бажарилмаганда;
бюджет ташкилотларининг тасдиқланган штат жадвалида назарда тутилган штат бирликлари тўлдирилмаганда;
капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар молия йили якуни бўйича тўлиқ ўзлаштирилмаганда;
бюджет ташкилотлари фаолияти тўхтатиб турилганда — тўхтатиб турилган давр учун;
бюджет ташкилотларининг тасдиқланган харажатлар сметаларида назарда тутилган, давлат молиявий назорати бўйича тадбирлар давомида аниқланган ортиқча ва қонунга хилоф равишда бюджетдан ажратилган маблағларнинг суммалари;
қонун ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдорларининг қисқартирилиши суммалари;
молия йили бошига товар-моддий қимматликларнинг нормативдан ортиқ захираларининг суммалари;
дотациялар ва субсидияларни тўлаш учун мўлжалланиб, аммо зарурати қолмаган суммалар.
2352. Ходимлар сонининг тўлдирилмаганлиги натижасида бўшаб қолган маблағлардан бир йўла бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлиги, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажмининг ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бирга, ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун қўшимчалар белгилашга, шунингдек ҳомиладорлик, туғиш ва меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари) тўлаш учун фойдаланилиши мумкин.
2353. Бюджет ташкилотларининг молия йилида фойдаланилмай қолган бюджетдан ташқари маблағлари кейинги молия йилига ўтади ҳамда улардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади. Ўтган молия йилида фойдаланилмай қолган бюджетдан ташқари маблағлар кейинги молия йилида қайта тақсимланмай ўша мақсадларда фойдаланилади.
2354. Бюджет ташкилоти қайта ташкил этилган (қўшиб юборилган, қўшиб олинган, ўзгартирилган) ҳолларда, бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварақларидаги (шахсий ғазна ҳисобварақларидаги) қолдиқ маблағлар қайта ташкил этилган бюджет ташкилоти тасарруфида қолади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
2355. Бюджет ташкилоти бўлиш ёки унинг таркибидан бир ёхуд бир неча бюджет ташкилотини ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилганда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварақларидаги (шахсий ғазна ҳисобварақларидаги) қолдиқ маблағлар қайта ташкил этилган бюджет ташкилотлари бўйича мутаносиб равишда тақсимланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
2356. Бюджет ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари тўхтатилган ҳолларда, бюджетдан ташқари маблағлар қолдиғи мазкур ташкилот тасарруфида қолади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
2357. Тугатилган бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварақларидаги (шахсий ғазна ҳисобварақларидаги) маблағлар қолдиғи белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадларига ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
2358. Бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларига (шахсий ғазна ҳисобварақларига) нотўғри келиб тушган маблағлар қайтарилиши бюджет ташкилоти томонидан тўловчи мурожаат қилган кундан бошлаб ўн банк куни мобайнида амалга оширилади.
(2351 — 2358-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 1 мартдаги 45-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2169-2, 17.03.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2018 й., 10/18/2169-2/0925-сон)

Download 4.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling