Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
«Ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари» счёти
Download 4.99 Mb.
|
2169 карор йурикнома
10 «Ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари» счёти
220. Бу счётда ташкилотлар томонидан бюджетдан молиялаштириш мақсадига мувофиқ ҳолда хизмат кўрсатувчи банкларда очилган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги тасдиқланган харажатлар сметасига асосан молиялаштириб берилган пул маблағларининг ҳаракати ва ҳолати ҳисобга олинади. Ташкилотларнинг бюджет ҳисобварақларидаги маблағларининг ҳаракати бўйича операциялар ҳисоби 381-шаклдаги жамланма қайднома (2-мемориал ордер)да юритилади. 221. Агар ташкилот учун бир нечта бюджет ҳисобварағи очилган бўлса, жамланма қайдномалар ҳар бир бюджет ҳисобварағи бўйича алоҳида ҳолда юритилади. Бунда, мемориал ордерларга 2-а, 2-б, 2-в, 2-г ва ҳ.к. рақамлари берилади. Операцияларнинг ҳажмига кўра жамланма қайдномалар тузиш талаб қилинмайдиган ташкилотларда, банкда бир неча бюджет ҳисобварағи мавжуд бўлса, пул маблағлари ҳаракатининг ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида ҳар бир ҳисобварақ бўйича алоҳида ҳолда юритилади. Мазкур операциялар бўйича аналитик ҳисоб харажатлар таснифининг харажатлар турларига бўлинган ҳолда 294-сон шаклдаги касса ва ҳақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтарида (мазкур Йўриқноманинг 46-сон иловаси) алоҳида ҳолда юритилади. 222. 10 «Ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари» счёти қуйидаги субсчётларга бўлинади: 100 Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари»; 101 «Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари». 223. Бу субсчётларнинг дебетига молиялаштирилган маблағлар суммалари ва касса харажатларини қайта тиклаш учун келиб тушган суммалар, кредитига эса, тегишли мақсадлар учун сарфланган бюджет маблағлари ва қайтариб олинган маблағлар суммалари ёзилади. Тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштириб берилган маблағлар бюджет маблағларини олувчилар томонидан 100 «Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» ва 101 «Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» субсчётларнинг дебетига ҳамда 232 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчётининг кредитига ёзилади. Хизмат кўрсатувчи банкда очилган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларга касса харажатларини тиклаш учун тушган маблағлар 100 «Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» ва 101 «Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» субсчётларнинг дебетига ва касса, ҳисоб-китоб, ҳисобдор шахслар ҳамда бошқаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг кредитига ёзилади. Банкдан олинган ёки ҳисобварақлардан тўлов ҳужжатларига асосан тўланган маблағлар суммаси 100 «Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» ва 101 «Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» субсчётларнинг кредитига ва касса, ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетига ёзилади. 224. 100 «Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» субсчётида ғазна ижросига ўтилмаган айрим ташкилотларнинг марказий аппаратини сақлаш учун тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ сарфланадиган маблағларнинг ҳаракати ҳисобга олинади. 225. 101 «Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» субсчётида бош маблағ тақсимловчилар томонидан қарамоғидаги муассасаларга ўтказиш учун ва марказлаштирилган тадбирларга сарфлаш учун мўлжалланган маблағлар, шунингдек капитал қўйилмалар ва бошқа тадбирларни маблағ билан таъминлаш учун (капитал қўйилмаларнинг ҳисоби харажатлар сметасининг ижроси билан ягона балансда юритилган ҳолларда) ажратилган маблағлар ҳаракати ҳисобга олинади. Қуйи маблағ тақсимловчилар томонидан бу субсчётда улар ихтиёрига очилган ва муассасаларни сақлаш учун, шунингдек, қарамоғидаги муассасаларга ўтказиш учун молиялаштирилган маблағлар ҳисобга олинади. Download 4.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling