Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]


Download 54.34 Kb.
bet10/17
Sana23.01.2023
Hajmi54.34 Kb.
#1113465
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
595 22.09.2021НДС ГУВОХНОМА

12-боб. Якунловчи қоидалар
47. Солиқ органларида, шу жумладан Марказий маълумотлар базасида солиқ тўловчилар томонидан махсус рўйхатдан ўтиш учун тақдим этилган маълумотларни текшириш ва таҳлил қилиш учун ахборотлар мавжуд бўлган ҳолларда, уларни текшириш ва таҳлил қилиш солиқ тўловчи билан бевосита алоқа қилмасдан автоматик режимда амалга оширилади.
Солиқ органларига тақдим этилган маълумотларни текшириш ва таҳлил қилиш учун зарур ахборотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, солиқ органлари мазкур ахборотларни солиқ тўловчидан талаб қилиб олишга ҳамда мазкур ахборотлар асосида таҳлил ўтказишга ҳақли.
Шунингдек, давлат махсус рўйхатидан ўтган манзил бўйича солиқ тўловчи ҳақиқатда жойлашганлигини текшириш ёки сайёр солиқ текшируви солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг фаолияти амалга ошириладиган жойига чиққан ҳолда ўтказилади.
48. Давлат солиқ қўмитаси томонидан ушбу Низомда Гувоҳномани тақдим этиш, амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳамда бекор қилиш бўйича қарор қабул қилиш учун таҳлил қилинадиган солиқ хавф белгиларига (ҳолатларга) ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳамда уларнинг чегаравий миқдори Давлат солиқ қўмитасининг буйруғи асосида белгиланиши мумкин.
49. Реестр ҳамда мазкур Низомнинг 16-банди ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг рўйхати ва номинал жойлашган жой манзиллари Давлат солиқ қўмитаси томонидан шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
50. Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари махсус рўйхатдан ўтиш тартибини бузганлик учун жавобгар бўлишади.
51. Солиқ органлари қўшилган қиймат солиғи тўловчиларнинг мазкур Низомга мувофиқ ўз вақтида махсус рўйхатдан ўтиши устидан назоратни амалга оширади.
52. Солиқ органларининг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда:
мазкур Низомда назарда тутилган назорат тадбирларини ўтказишда ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёхуд лозим даражада бажармаганлиги;
мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этмаганлиги;
ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида жисмоний ҳамда юридик шахсларга моддий ва маънавий зарар етказилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорларни қабул қилганлиги учун жавобгарликка тортилади.
53. Давлат солиқ қўмитаси доимий асосда солиқ органлари томонидан мазкур Низомда назарда тутилган мажбуриятларни сифатли бажарилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни олиб боради.
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
АРИЗА

Download 54.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling