Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]


«11-боб. Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш


Download 54.34 Kb.
bet17/17
Sana23.01.2023
Hajmi54.34 Kb.
#1113465
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
595 22.09.2021НДС ГУВОХНОМА

«11-боб. Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш
93. Мазкур Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа назорат қилувчи органлар (муассасалар) томонидан амалга оширилади.
Назорат қилувчи органлар (муассасалар) мазкур Қоидаларга риоя этилишини текшириш учун тегишли эксперт ва мутахассисларни жалб қилиши мумкин. Маҳсулот айланмаси иштирокчилари текширувчи шахсларга текширув ўтказишда ёрдам беришлари, камчилик ва қонунбузарликларни бартараф этиш чораларини кўришлари шарт.
12-боб. Мажбурий рақамли маркировка қоидаларини бузиш турлари
94. Мазкур Қоидаларнинг бузилиши қонунга мувофиқ жавобгарликка олиб келади.
95. Қуйидагилар қонунчиликда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш қоидаларини бузилиши деб ҳисобланади:
рақамли идентификация воситаларисиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш, олиб кириш (импорт қилиш), сақлаш, ташиш ёки реализация қилиш;
сохталаштирилган (контрафакт) ёки илгари ишлатилган маркировка кодлари ёрдамида, шунингдек маркировка кодларининг қўлланилиши (ишлатилиши) ҳақида маълумотни Операторга юбормаган ҳолда ёхуд нотўғри (ёлғон ёки ҳақиқатга мос келмайдиган) маълумотларни юборган ҳолда рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки олиб кириш (импорт қилиш);
рақамли маркировкаланган маҳсулотларни агрегациялаш талабларини бузиш;
нуқсонли (брак бўлган) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш ёки сотиш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқариш ёхуд маркировкаланган маҳсулотларни қайта маркировкалаш талабларини бузиш;
реализация қилинган (сотилган) маҳсулотларнинг ҳар бир бирлиги учун маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган фискал ҳужжатни ва (ёки) электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш (сотиш).
96. Қуйидагилар савдо қоидаларининг бузилиши деб ҳисобланади:
а) улгуржи сотувчилар томонидан:
рақамли маркировкаланманган маҳсулотларни сотиб олиш, ташиш, сақлаш ёки реализация қилиш (сотиш);
маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни сотиб олиш, шунингдек реализация қилинган (сотилган) маҳсулотларнинг ҳар бир бирлиги учун маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган фискал ҳужжатни ёхуд электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш (сотиш);
нуқсонли (брак бўлган) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш ёки сотиш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқариш талабларини бузиш;
б) чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги корхоналари томонидан:
рақамли маркировкаланманган маҳсулотларни сотиб олиш;
маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни сотиб олиш, шунингдек маркировка кодини муомаладан олиб ташлаш учун электрон фискал ҳужжатга ҳар бир сотилган товар бирлигининг маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни киритмасдан, маҳсулотни якуний истеъмолчига реализация қилиш (сотиш);
нуқсонли (брак бўлган) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш ёки сотиш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқариш талабларини бузиш;
рақамли маркировкаланмаган маҳсулотларни сақлаш, ишлатиш ва (ёки) маҳсулот муомаласининг бошқа субъектига ёхуд охирги истеъмолчига реализация қилиш (сотиш).
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 57-бандда:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш жараёнида қўшимча солиқ назорати тадбирларини ўтказиш зарур бўлганда»;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 83-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Банк карталари орқали назорат харидини амалга оширишда жисмоний шахснинг банк картасидан ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан тижорат банкларида очилган корпоратив банк карталаридан фойдаланилади.
Назорат харидини амалга оширишда банк карталаридан фойдаланиш тартибини Давлат солиқ қўмитаси белгилайди.
Назорат хариди жараёнида банк карталаридан фойдаланилган пул маблағларини қайтариб бериш вазифаси назорат хариди ўтказилган солиқ тўловчи зиммасига юкланади».
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги низомда 12-банди «а» кичик бандида:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«мол-мулкларни кўчмас мулк жумласига (тоифасига) кириши юзасидан хулоса бериш»;
учинчи — бешинчи хатбошилари тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорининг 4-банди бешинчи хатбошисидаги «2021 йил» сўзлари «2022 йил» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги фискал институт ва солиқ техникумлари фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 17 июндаги 377-сон қарорининг 5-банди қуйидаги мазмундаги «в» кичик банди билан тўлдирилсин:
«в) Бунда Институтнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишнинг иккинчи йилидан бошлаб ўқишга қабул қилиш Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тартибда амалга оширилади».


(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон)
Download 54.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling