Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
-боб. Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари реестри
Download 54.34 Kb.
|
595 22.09.2021НДС ГУВОХНОМА
11-боб. Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари реестри
44. Махсус рўйхатдан ўтган қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини ягона ҳисоби юритилишини таъминлаш мақсадида автоматлаштирилган реестри (кейинги ўринларда — Реестр) шакллантирилади. 45. Реестрга қуйидаги маълумотлар киритилади: идентификациялашга оид: қўшилган қиймат солиғи рақами; юридик шахслар учун — номи; якка тартибдаги тадбиркорлар учун — фамилияси, исми, отасининг исми; махсус рўйхатдан ўтказишга оид: қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар; маълумот берувчи: махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризада кўрсатиладиган маълумотлар — қўшилган қиймат солиғи тўловчиси жойлашган жойи (почта манзили), қўшилган қиймат солиғи тўловчиси — юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисидаги маълумотлар. гувоҳноманинг мақоми: фаол, тўхтатиб турилган, амал қилиши тугатилган ёки бекор қилинган. 46. Реестрни шакллантириш ва юритиш Давлат солиқ қўмитаси томонидан қуйидагича амалга оширилади: Реестрни юритишга оид ташкилий ва методологик тамойилларни ишлаб чиқади; махсус рўйхатдан ўтказишни ташкил қилади; солиқ тўловчиларга ҚҚС-рақам бириктирилади; Реестрни юритиш технологиялари ва дастурий-техник воситаларини ишлаб чиқади; Реестр маълумотлар базасининг администратори вазифаларини бажаради, хусусан, маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, маълумотларнинг ишончлилиги ва долзарблиги устидан назорат, уларни сақлаш, ҳимоя қилиш, фойдаланиш ҳуқуқи устидан назорат; Реестр базаси автоматлаштирилган тарзда юритилишини таъминлайди; берилган Гувоҳномаларни фаол, тўхтатилган, бекор қилинган ва амал қилиши тугатилган таснифларга ажратади; Реестр маълумотларини яратиш, юритиш ва улардан фойдаланишга доир норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади; Реестр маълумотларидан эркин фойдаланишни таъминлайди. Реестрда гувоҳномаларнинг таснифи тўғрисида маълумотлар солиқ органларнинг базасидаги ўзгаришлар асосида кунлик янгиланиб борилиши таъминланади. Download 54.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling