Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]


-боб. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини қайта махсус рўйхатдан ўтказиш


Download 54.34 Kb.
bet6/17
Sana23.01.2023
Hajmi54.34 Kb.
#1113465
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
595 22.09.2021НДС ГУВОХНОМА

6-боб. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини қайта махсус рўйхатдан ўтказиш
25. Юридик шахснинг номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси қайта махсус рўйхатдан ўтказилади.
Қўшилган қиймат солиғи тўловчисини қайта махсус рўйхатдан ўтказиш, қўшилган қиймат солиғи рақами ўзгаришига олиб келмайди ва солиқ тўловчининг ўзи ҳамда унинг контрагентлари томонидан қўшилган қиймат солиғининг ҳисоблаб чиқарилишига таъсир қилмайди.
26. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини қайта махсус рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари агентлигидан келиб тушган маълумотлар асосида солиқ органлари маълумотлар базасига ўзгартиришлар киритиш йўли билан автоматик режимда амалга оширилади.
7-боб. Махсус рўйхатдан чиқариш асослари ва тартиби
27. Махсус рўйхатдан чиқариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
қўшилган қиймат солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтган солиқ тўловчилар, башарти жорий солиқ даври якунлари бўйича товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш суммалари Солиқ кодексининг 461-моддаси биринчи қисми 1-бандида белгиланган миқдордан ошмаган бўлса, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга камида ўн икки ойдан кейин қайта ўтишга ҳақли;
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси — юридик шахс тугатилганда;
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тугатилганда.
28. Махсус рўйхатдан чиқариш солиқ органининг қуйидагилар асосида қабул қилинган қарорига мувофиқ амалга оширилади:
солиқ органига мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этилган солиқ тўловчининг ихтиёрий махсус рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги аризаси;
тадбиркорлик субъекти тугатилганлиги муносабати билан унинг Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятининг тугатилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар.
29. Солиқ тўловчи қуйида кўрсатилган кундан эътиборан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланмайди:
календарь йил бошидан бошлаб, юридик шахс айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтадиган календарь йил бошланишидан ўн иш кунидан кечиктирмай солиқ органига тақдим этилган хабарнома асосида;
тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан чиқарилган кундан бошлаб;
якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти тугатилган кундан бошлаб.
30. Қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қабул қилинади ҳамда қўшилган қиймат солиғи тўловчилари реестрида Гувоҳнома мақоми тугатилган ҳолатга ўтказилади.

Download 54.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling