Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]


қўшилган қиймат солиғи тўловчиси


Download 54.34 Kb.
bet3/17
Sana23.01.2023
Hajmi54.34 Kb.
#1113465
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
595 22.09.2021НДС ГУВОХНОМА

қўшилган қиймат солиғи тўловчиси — қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбурияти юклатилган шахс;
қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш — қўшилган қиймат солиғи тўловчиларига солиқ хавфини текшириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш ёки рад этиш бўйича ҳаракатлар кетма-кетлиги;
тугатилган гувоҳномалар — ушбу Низомнинг 9-бобида кўрсатилган ҳолатларга асосан амал қилиши тугатилган Гувоҳномалар;
тўхтатилган Гувоҳномалар — ушбу Низомнинг 8-бобида кўрсатилган ҳолатларга асосан амал қилиши тўхтатиб турилган Гувоҳномалар;
фаол гувоҳномалар — солиқ тўловчилар махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги амал қилаётган гувоҳномалар.
солиқ қарзи — ушбу низом талаблари доирасида солиқ тўловчи томонидан икки ойдан ортиқ вақт давомида қўшилган қиймат солиғи бўйича тўланмаган солиқ қарзи.
3. Қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш (кейинги ўринларда — махсус рўйхатдан ўтказиш) давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади. Махсус рўйхатдан ўтиш учун қўшилган қиймат солиғи тўловчилари давлат солиқ хизмати органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ариза билан мурожаат этиши шарт.
4. Қўшилган қиймат солиғи фақатгина белгиланган тартибда солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтган ва фаол гувоҳномага эга бўлган етказиб берувчилар томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар асосида ҳақиқатда олинган товар (хизмат)лар бўйича ҳисобга олиниши мумкин.
5. Солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтмаган қўшилган қиймат солиғи тўловчилари қўшилган қиймат солиғини уни ҳисобга олиш ҳуқуқисиз тўлайди.
Ушбу талаб қуйидаги муддатлардан татбиқ этилади:
давлат рўйхатига олинган пайтдан — ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғи тўлашни танлаган юридик шахслар;
мажбурият юзага келган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан — солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади Солиқ кодексининг 461-моддаси биринчи қисми 1-бандида белгиланган миқдордан ошган шахслар;
мажбурият юзага келган пайтдан — Солиқ кодексининг 461-моддасига мувофиқ айланмадан олинадиган солиқни тўлаш татбиқ этилмайдиган солиқ тўловчилар.
6. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни махсус рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳаракатлар кетма-кетлигини ўз ичига олади:
солиқ тўловчи томонидан махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани солиқ органига тақдим этиш;
солиқ хавфларини аниқлаш;
махсус рўйхатдан ўтказиш ёхуд буни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
қўшилган қиймат солиғи тўловчисига индивидуал рўйхат рақами бериш (кейинги ўринларда ҚҚС-рақам);
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисидаги маълумотларни махсус рўйхатдан ўтказиш ягона реестрига киритиш;
индивидуал рўйхат рақами акс эттирилган гувоҳномани шакллантириш ва уни қўшилган қиймат солиғи тўловчисига юбориш;
ушбу Низомда белгиланган ҳолларда қўшилган қиймат солиғи тўловчисини қайта махсус рўйхатдан ўтказиш.
7. Қуйидагилар билан боғлиқ барча турдаги ҳужжатларни расмийлаштириш ва фойдаланиш чоғида ҚҚС-рақамини ёзиб кўрсатиш мажбурий ҳисобланади:
товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва реализация қилиш чоғидаги ҳисоб-китоблар, шу жумладан ҳисобварақ-фактуралар ва транспорт ҳужжатлари;
қўшилган қиймат солиғини тўлаш ва (ёки) уни ҳисобга олиш ва қайтариш;
қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб ва ҳисобот.
8. Солиқ тўловчини махсус рўйхатдан ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тузиладиган ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органларига тақдим этиладиган электрон кўринишдаги аризасини кўриб чиқиш натижалари асосида амалга оширилади.

Download 54.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling