Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
-боб. Гувоҳномани бекор қилиш, амал қилишини тугатиш асослари ва тартиби
Download 54.34 Kb.
|
595 22.09.2021НДС ГУВОХНОМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-боб. Гувоҳномани шакллантириш тартиби
9-боб. Гувоҳномани бекор қилиш, амал қилишини тугатиш асослари ва тартиби
35. Суд томонидан белгиланган қуйидаги ҳолатлар бўйича солиқ органи томонидан гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин: солиқ тўловчи томонидан ҳақиқий бўлмаган, сохта ҳужжатлар тақдим этиш асосида гувоҳнома расмийлаштирилганлиги; солиқ текширувида банк операцияларини хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият турига ва хусусиятларига, шунингдек, харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига аниқ мувофиқ эмаслиги; солиқ текширувида солиқ тўловчи томонидан битим тузишдан кўзланган асосий мақсад қўшилган қиймат солиғини тўламаслик ёхуд бошқа шахсга қўшилган қиймат солиғи суммасини асоссиз ҳисобга олиш имкониятини бериш, шунингдек, битим (операция) бўйича мажбурият шартноманинг тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилганлиги; солиқ тўловчи сохта тадбиркорлик билан шуғулланган деб топилганда. 36. Гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида қарор солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қабул қилинади. Бунда гувоҳнома у берилган санадан бошлаб бекор қилинади. 37. Гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин: амал қилиши тўхтатиб турилган гувоҳнома солиқ тўловчи томонидан тўққиз ойдан ортиқ вақт давомида қайта тикланмаганда; ушбу Низомнинг 7-бобида назарда тутилган тартибда қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан чиқарилганда. 38. Гувоҳномаси бекор қилинган ёки тугатилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади. 39. Гувоҳномаси бекор қилинган ёки тугатилган солиқ тўловчи ушбу қарор устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилишга ҳақли. 10-боб. Гувоҳномани шакллантириш тартиби 40. Давлат солиқ қўмитаси махсус рўйхатдан ўтказишда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича гувоҳнома шакллантиради. 41. Гувоҳнома солиқ тўловчини махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмасдан электрон кўринишда шакллантирилади. 42. Электрон кўринишдаги гувоҳнома махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади. Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ушбу Низомнинг 6-бобида назарда тутилган тартибида қайта махсус рўйхатдан ўтказилганда, қайта махсус рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган кунда электрон кўринишдаги Гувоҳнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади. 43. Махсус рўйхатдан ўтказиш, гувоҳнома бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда бекор қилиш мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади. Download 54.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling