Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]


-боб. Махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш


Download 54.34 Kb.
bet5/17
Sana23.01.2023
Hajmi54.34 Kb.
#1113465
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
595 22.09.2021НДС ГУВОХНОМА

5-боб. Махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш
20. Солиқ тўловчини солиқ хавфи гуруҳларидан бирига киритилганлиги асосида солиқ органи аризани кўриб чиқиш ва улардаги маълумотларни текшириш ва таҳлил қилиш якунлангандан сўнг икки иш куни ичида қуйидагиларни назарда тутувчи қарор қабул қилади:
солиқ хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилар бўйича — махсус рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида;
солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ тўловчилар бўйича — кейинги келадиган ўн икки ой ичида солиқ назоратининг текширув тадбирларини ўтказиш шарти билан махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида;
солиқ хавфи паст бўлган солиқ тўловчилар бўйича — махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида.
21. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қабул қилинади.
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган муддатларда тақдим этилганда, шунингдек, товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш суммалари Солиқ кодексининг 461-моддаси биринчи қисми 1-бандида белгиланган миқдордан ошган ҳолда, солиқ тўловчи ариза тақдим этилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан махсус рўйхатдан ўтказилган деб ҳисобланади.
Бунда, қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган муддатларда тақдим этилганда, Солиқ кодексининг 461-моддасига мувофиқ айланмадан олинадиган солиқни тўлаш татбиқ этилмайдиган солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбурияти юзага келган кундан махсус рўйхатдан ўтказилган деб ҳисобланади.
22. Солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ тўловчига нисбатан солиқ органи махсус рўйхатдан ўтказгандан сўнг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ назорати тадбирларини (кўздан кечириш, сўров, камерал ва сайёр солиқ текширувлари, ходимларнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонига мувофиқлигини назорат қилиш) амалга оширади.
23. Махсус рўйхатдан ўтказиш ёки уни рад этиш тўғрисида асослантирилган қарорнинг бир нусхаси у қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади.
24. Махсус рўйхатдан ўтказиш рад этилган солиқ тўловчи махсус рўйхатдан ўтказишда рад этишга олиб келган ҳолатларни бартараф этгандан сўнг янгидан ариза беришга, ёхуд рад этиш тўғрисидаги қарор устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

Download 54.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling