Молия фани бўйича маърузалар матни


Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар


Download 0.62 Mb.
bet109/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар уй хўжаликлари даромадларининг таркибий тузилишида навбатдаги муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Бундай даромадламинг таркибига хусусий бизнесни юритиш ва уй хўжалигида тўпланган мулкнинг (бойликнинг) камайиши билан боғлиқ бўлмаган ҳолда вужудга келувчи даромадламинг ҳар қандай шалдлари киради. Бу даромадлар бизнеснинг ташкил қилинган (қайд этилган корхона) ва ташкил қилинмаган шакллари доирасида вужудга келади.
Кейинги йилларда уй хўжаликларининг даромадлари таркибида мулкдан олинадиган даромадларнинг салмоғи ошиб бораётир. Бундай даромадлар уй хўжаликларининг мулкида бўлган молиявий ва номолиявий ноишлаб чиқариш активларидан фойдаланиш натижасида вужудга келадиган пул даромадларидан иборат. Бунда молиявий активлардан олинадиган даромадлар пул маблағларини банк омонатларига, қимматли қоғозларга, хорижий валюталар билан операцияларга жойлаштириш натижасида вужудга келади. Номолиявий ноишлаб чиқариш активлардан олинадиган даромадлар уй хўжаликларига тегишли бўлган уй-жой бинолари ва ер участкаларини сотиш ёки ижарага бериш натижасида пайдо бўлади.
Шундай қилиб, кўриниб турибдики, уй хўжаликларининг мулкдан олинадиган даромадлари қуйидаги кўринишларда амал қилади:
фоизлар;
дивидентлар;
ренталар.
Молиявий воситачилик, фонд бозори, патент ҳуқуқи бозори, хусусий мулкчилик, шу жумладан, ерга боиган хусусий мулкчилик институтларининг ривожланиши уй хўжаликлари даромадларининг умумий суммасида мулкдан олинадиган даромадламинг янада ўсишига олиб келишга о ъз та ъсирини кўрсатади.
Уй хўжаликлари турли гуруҳлари даромадларининг таркиби, таркибий тузилмаси ва динамикаси бир-биридан кескин фарқ қилиши мумкин. Бунда даромадламинг табақаланиши (дифференсиация қилиниши) жуда кўп объектив ва субъектив омиллар та ъсири остида содир бўлади. Уламинг энг асосийлари қуйидагилар:
• мулкчилик омили (унинг нотенг тақсимланганлиги);
• оилавий ижтимоий-иқтисодий аҳвол (оиианинг келиб чиқиши, ўлчами (кўлами), ижтимоий мақоми, жамғарилган (тўпланган) бойлиги;
• инсон капиталига қуйилмалар (маълумоти, малакаси, касбий маҳорати, уларнинг ўсиш салоҳияти).
Фаровонликнинг умумий даражасига боғлиқ бўлмаган ҳолда даромадламинг дифференциация қилинганлиги (табақаланганлиги) барча мамлакатлар учун хос. Жамиятда жами даромадламинг тақсимланишидаги нотенгликни Жини коэффициенти (даромадларнинг консентрациялашуви индекси) яққол кўрсатади. Унинг умумий кўтарилиши (юқорилиги) жамиятнинг чуқур ижтимоий қатламларга бўлинганлигидан дарак беради. Ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг ўсиши, ижтимоий-иқтисодий ривожланишда барқарор позитив (ижобий) тенденсияларнинг шаклланиши, даромадлами давлат томонидан тартибга солишнинг самарали инструментлари, камбағалликни огоҳлантириш механизмлари уй хўжаликларида эга бўлинган реал пул даромадларининг ўсишига, даромадламинг нотенглиги муаммосини юмшатишга ўз таъсирини кўрсатади.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling