Молия фани бўйича маърузалар матни


УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИ


Download 0.62 Mb.
bet110/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

4. УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИ
Уй хўжаликлари томонидан истеъмолга, мажбурий тўловларни амалга оширишга ва жамғаришга йўналтириладиган пул маблағлари уй хўжаликлари бюджетларининг харажатлар қисмини ташкил этиш, уларнинг харажатлари дейилади.
Иқтисодий адабиётларда уй хўжаликларининг харажатлари қуйидагилар бўйича классификация қилинади:
• даврийлик нуқтаи назаридан;
• харажатларнинг туриари бўйича;
• харажатларнинг функционал мўлжалланганликка боғлиқлигига кўра;
• мажбурийлик даражаси бўйича;
• тўловларнинг автономлилик характерига кўра;
• истеъмол ва жамғармалрига йўналтирилган пул харажатларининг турлари бўйича.
Даврийлик нуқтаи назаридан уй хўжаликларининг харажатлари қуйидагиларга бўлинади:
• қисқа муддатли харажатлар;
• о ърта муддатли харажатлар;
• узоқ муддатли харажатлар.
Харажатларнинг турлариўринишлари) бўйича уй хўжаликларининг харажатлари қуйидагилардан таркиб топади:
• жорий харажатлар;
• капитал харажатлар.
Уй хўжаликларининг харажатлари функқионал мўлжалланганлигига кўра қуйидагилардан иборат:
• шахсий истеъмол харажатлари;
• солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
• пул тўпланмалари ва жамғармалар.
Автономлилик характерига кўра уй хўжаликларининг харажатлари иккига бўлинади:
• даромадламинг ўлчамига (кўламига) боғлиқ бўлмаган ва ҳаётий минимум даражасига расман мувофиқ келувчи қатъий харажатлар;
• даромадламинг динамикасига боғлиқ бўлган эластик харажатлар.
Айрим ҳолларда уй хўжаликлари харажатларининг ана шундай классификацияланиши доирасида кам эластикли харажатлар алоҳида гуруҳга ажратилади ва унинг таркибига уй-жой-коммунал хизматлари ва транспорт чиқимларини ташиш билан боғлиқ бўлган харажатлар киритилади.
Реал пул харажатларининг турлари (кўринишлари) бўйича ҳам уй хўжаликларининг харажатлари икки гуруҳдан ташкил топади:
• истеъмолга йўналтирилган харажатлар;
• жамғаришга йўналтирилган харажатлар
Уй хўжаликларининг истеъмолга йўналтирилган харажатлари (истеъмол харажатлари) улар томонидан якуний товариар ва хизматлами сотиб олишга сарф қилинадиган эга бўлинган даромаднинг бир қисмидан иборат. Истеъмол харажатларининг кўлами қуйидагилар боғлиқ:
• эга бўлинган даромадга;
• баҳолар даражасига;
• истеъмолчиламинг мол-мулкларига;
• реал фоиз ставкаларига;
• истеъмол бўйича қарздорликнинг миқдорига;
• истеъмолчиламинг солиққа тортилиш даражасига.
Уй хўжаликлари бюджетларидаги истеъмол харажатлари субъектив омилларга ҳам таъсирчан бўлиб, уларнинг орасидан қуйидагилари алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин:
• истеъмол қилишга бўлган интилишнинг чегараси;
• баҳолар ўзгаришига нисбатан истеъмолнинг кутувчанлиги;
• пул даромадлари;
• солиқлар;
товарламинг мавжудлиги;
• ва бошқалар.
Макроиқтисодий нуқтаи назардан уй хўжаликлари бюджетларининг истеъмол харажатлари иккита энг муҳим хусусиятга эга:
• биринчидан, истеъмол харажатлари ялпи маҳсулот доиравий айланиши моделида ялпи талаб ва ялпи харажатларни ташкил қилишнинг энг катта қисми ҳисобланади;
• иккинчидан, уй хўжаликлари бюджетларининг истеъмол харажатлари қисқа муддатли даврда бандлик ва инвестициялар даражасини тартибга солиш орқали та ъсир этиш мумкин бўлган ялпи талабнинг нисбатан барқарор таркиб топтирувчисидир.
Уй хўжаликлари бюджетлари харажатлари таркиби, таркибий тузилмаси ва динамикасини таҳлил қилиш, одатда, аҳолининг даромадлари ва харажатлари баланси асосида амалга оширилади. Бу баланснинг энг умумий кўриниши қуйидагича бўлиши мумкин (навбатдаги бетга қаранг):
Уй хўжаликлари бюджетлари харажатлари ҳисобидан товарларни сотиб олиш ва хизматлари тўлаш (истеъмол харажатлари) ўз ичига қуйидагиларни олади:
• уй-жой ва коммунал хизматлами, маиший хизматлари, маориф тизими хизматларини тўлаш;
• дам олиш уйлари, санаторийлар, туристик йўлланмалар харажатлари ва тибий хизматлами тўлаш;
• кино, театр ва бошқа тамошалар харажатлари;
• пассажир транспортининг барча турларини тўлаш харажатлари;
• алоқа хизматларини тўлаш;
• қолган бошқа хизматлами тўлаш.
Мажбурий тўловлар ва ихтиёрий бадаллар уй хўжаликлари бюджетлари харажатларининг муҳим элементи ҳисобланади. Бу харажатлар, ҳозирги шароитда, ўсиш тенденсиясига эга бўлиб, улар қуйидаги омиллар билан боғланган:
• биринчидан, аҳоли тадбиркорлик ташаббусининг кенгайиши якка тартибдаги тадбиркорларнинг хўжалик ва савдо фаолиятидан олинадиган (ундириладиган) солиқ, бошқа мажбурий тўловлар ва йиғимларнинг ҳам кенгаши (кўпайиши) билан кузатилмоқда;
• иккинчидан, суғурта тизимининг ривожланиши, нотижорий секторнинг ўсиши (масалан, турли жамоатчилик ташкилотлари, бирлашмалари ва иттифоқлари), бир томондан, суғурта бўйича бадалларни оширса, иккинчи томондан, нотижорий ташкилотларга ажратмаларни кўпайтиради;
• учинчидан, истеъмол ва ипотека кредитининг ривожланиши уй хўжаликлари бюджетларининг харажатларида «ссудаларни қайтариш» ва «товар кредити бўйича фоизлар» моддаларининг оширилишига олиб келади.
Суғурта бозорининг интенсив ривожланиши, банк хизматлари амалиётида истеъмол кредити ва у билан боғлиқ бўлган операцияларнинг кенгайиши натижасида келажакда уй хўжаликлари бюджетлари харажатларининг бу йўналишлари фақат ўсиш тенденсиясига эга бўлиши мумкин. Шунингдек, молиявий бозоминг ривожланиши ва пенсия тизимининг ислоҳ қилиниши уй хўжаликлари бюджетларида «пенсия фондига суғурта бадаллари» харажатлар моддасининг ҳам ўсишига олиб келади.
Уй хўжаликлари бюджетлари харажатлар қисмининг мажбурий тўловларида солиқлар ва йиғимлар каттагина ҳиссани ташкил этади. Уй хўжаликлари даромадларининг солиққа тортилиши улар реал даромадларини қисқартиради. Шундай бўлишига қарамасдан, давлат молиясининг тақсимлаш функцияси доирасида жисмоний шахсламинг даромадлари ва мулкидан олинадиган солиқлар муҳим вазифалами ечишга хизмат қилади.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling