Молия фани бўйича маърузалар матни


Download 0.62 Mb.
bet118/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Биринчидан, халқаро кредитни қарз сифатида олган мамлакатдаги даромадлами қарз берган мамлакатга олиб ўтишда фойдаланилади. Шу билан бирга ссудани қайтарувчи ҳар йилги фоиз тўловлари, жамиятнинг соф даромадини миқдорини кўпайтирувчи, ишлаб чиқаришни ўсишини таъминловчи жамғармаларнинг ташкил топиши, шу жамғармарнинг ташкил топиш манбалари қарздор мамлакатларга салбий таъсир этади.
Иккинчидан, халқаро кредит қарз олувчи мамлакат томонидан кредитор мамлакатлар учун қулай иқтисодий ва сиёсий муҳит яратишни тақазо этади.
Етакчи мамлакатлар ўз ўрнини янада мустаҳкамлаш учун банклар, ҳукуматлар, халқаро ва регионал валюта-кредит ва молия ташкилотлари орқали вақти-вақти билан уларга мос келмаган сиёсат юритаётган давлатларга нисбатан кредит дискриминациясини ва кредит блокадасини қўллашади.
Кредит дискриминацияси - бу кредит олишда, ундан фойдаланишда ёки халқаро кредитни тўлашда маълум бир қарз олувчиларга иқтисодий ва сиёсий босимни юзага келтирувчи оғир ва мураккаб шартларнинг қўйилишидир.
Кредит дискриминациясининг асосий методлари бўлиб, кредит бўйича чеклашлар, фоиз ставкасини, комиссион йиғимлами ошириш, кутилмагандан кредитдан фойдаланишни тўхтатиш ёки кредит суммасини камайтириш ҳамда иқтисодий ва сиёсий характердаги cлиора-ладбҳлами кўриш ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида халқаро кредитдан фойдаланишда унинг иккиёқлама роли намоён бўлади, бир томондан мамлакатларнинг ўзаро фойдали алоқаларини ривожлантирса, бошқа томонданрақобат кураши воситаси бўлиб хизмат қилади.
Халқаро кредит шаклларини бир неча турга бўлиб гуруҳлаш мумкин:
Манбалари бўйича ташқи савдони ички, ташқи (чет) ва аралаш кредитлаш ва молиялаштириш бўйича фарқланади.
Ташқи иқтисодий битимнинг қарз маблағлари ҳисобидан қопланиши бўйича:

  • тижорат кредити (асосан ташқи савдо ва хизматлар билан боғлиқ кредитлар);

  • молиявий кредит (исталган бошқа мақсадларда фойдаланиладиган, шу жумладан, капитал қуйилмалар, инвестицион объектларни қуриш, қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш, ташқи қарзни тўлаш, валюта интервенсияси мақсадларидаги кредитлар);

  • «оралиқ» кредитлар (капиталлар, товар ва хизматламинг чиқиб кетишининг аралаш шаклларига хизмат қилишга мўлжалланган).




Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling