Молия фани бўйича маърузалар матни


ВАЛЮТА КУРСИ ВА ВАЛЮТА БОЗОРЛАРИ


Download 0.62 Mb.
bet114/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

3. ВАЛЮТА КУРСИ ВА ВАЛЮТА БОЗОРЛАРИ
Валюта айирбошлаш курси мамлакат иқтисодиётини бошқа мамлакатлар билан боғловчи асосий омиллардан биридир.
Бир валютанинг бошқа валюта бирлигидаги баҳоси валюта курси деб аталади. У мамлакат иқтисодиётига, ҳатто аҳолининг турмуш тарзига ҳам та ъсир кўрсатади. Бунинг сабаби шундаки, биринчидан, валюта курсининг ўзгариши мамлакат экспорт товарларининг рақобатбардошлик даражасига таъсир қилади, иккинчидан, миллий валюта алмашув курсининг пасайиши импорт товарлари ва хизматларининг миллий валютадаги баҳосининг ошишига олиб келади ва шунинг асосида аҳоли харид қуwатига нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради.
Валюта курси инфлясияни ҳисобга олишига кўра номинал ва реал алмашув курсларига бўлинади. Номинал айирбошлаш курси - бу икки мамлакат валютасининг нисбий баҳосидир. Реал айирбошлаш курси - бу иккита м амлакатда ишлаб чиқарилган товарламинг нисбий баҳоси. Реал айирбошлаш курси номинал курс ва товарламинг миллий валютадаги нархига боғлиқ бўлиб қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Р = э х П / П*
Бунда,
Е - номинал айирбошлаш курси,
П - битта мамлакатдаги баҳолар даражаси,
П*- эса бошқа мамлакатдаги баҳолар даражасини ифодалайди.
Бунда:
Е = Р х П* / П
Маълумки, миллий валюта курсининг 3 асосий режими мавжуд:
1. Эркин сузиш режими.
2. Қатъий белгиланган курс режими.
3. Бошқариладиган сузиш режими.
Агар миллий валютанинг курси эркин тарзда валюта бозорида талаб ва таклиф асосида шаклланса, бу эркин сузиб юрувчи курс режимини англатади. Бунда мамлакат Марказий банки миллий валюта курсининг маълум ҳолати учун жавоб бермайди. Бу курс режими эркин айирбошланадиган барча захира валюталарига тегишли. Шундай мамлакатлар борки, уларда жорий операциялар бўйича валютавий чекловлар бекор қилинган, аммо бошқариладиган сузиш режими қўлланилади. Бундай давлатларга мисол қилиб Мексика, Қувайт, БАА каби давлатлами кўрсатиш мумкин. Лекин бу ҳолат валюталаминг алмашиниш шарти билан режими ўртасидаги аиоқадорликни инкор этиш учун етарли эмас.



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling