Молия фани бўйича маърузалар матни
ХАЛҚАРО ҲИСОБ-КИТОБ ШАКЛЛАРИ
Download 0.62 Mb.
|
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
5. ХАЛҚАРО ҲИСОБ-КИТОБ ШАКЛЛАРИ
Халқаро ҳисоб-китоблар - бу турли давлатларнинг ўзаро ва уларнинг юридик шахслари ва фуқаролари ўртасида иқтисодий ва бошқа муносабатларда вужудга келган пуллик талаблар ва мажбуриятларнинг тартибга солиниши ва амалга оширилишидир. Халқаро ҳисоб-китоблар деганда, турли мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқалар натижасида юзага келадиган пуллик талаблар ва мажбуриятлар юзасидан тўловларни амалга ошириш тизими тушунилади. «Халқаро ҳисоб-китоблар» тушунчаси: - жаҳон амалиётида ишлаб чиқилган ва халқаро ҳужжатлар ва удумлар билан мустаҳкамлаб қўйилган ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва тўловларни ўтказиш шартлари ва тартибини; - халқаро ҳисоб-китобларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича банкларнинг амалий фаолиятини қамраб олади. Товарлар ишлаб чиқариш ва уларни сотиш жараёнларининг байналмилаллашуви, халқаро ҳисоб-китобламинг мазмунида янги ўзгаришлар пайдо бўлишига олиб келди. Халқаро ҳисоб-китоблар кенг қамровли бўлиб, у экспорт-импорт операциялари, тижорат тусига эга бўлмаган тўловлар — сайёҳлик, спорт, фуқаролар томонидан хорижий давлатларга пул ўтказишлар, хорижий давлатларда дипломатик ва савдо ваколатхоналарини очиш, ўзга давлатлар ҳудудида ҳарбий қисмларни сақлаш ҳамда капиталлар ва кредитларнинг ҳаракати бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китобларни ўз ичига олади. Халқаро ҳисоб-китобламинг самарадорлигига қуйидаги омиллар таъсир қилади: - давлатлар ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий муносабатлар; - валюта қонунчилиги; - халқаро савдо қоидалари ва удумлари; - банк амалиёти; - ташқи савдо шартномалари ва кредит битимларининг шартлари; - пуллик ҳисоб-китоблар иштирокчиларининг тўловга қобиллиги. Ўтиш даври қийинчиликларини бошдан кечираётган давлатларда халқаро ҳисоб-китобларнинг товариар, хизматлар ва бажарилган ишлар бўйича тўловламинг ўз вақтида келиб тушишини кафолатловчи шакллари кенг қўлланилиши мумкин. Ташқи савдо шартномаларида валюта-молиявий ва тўлов шартлари яққол акс эттирилиб, улар сирасига қуйидагилар киради: - баҳо валютаси; - тўлов валютаси; - тўлов шарти; - ҳисоб-китоб шакли. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling