Биринчидан, бу солиқлар мамлакат бюджет тизимининг турли бюджетлари даромадлари тушумини таъминлайди.
Иккинчидан, жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқлар олинган даромадлардан рационал фойдаланишни рағбатлантириш ва уларни шакллантириш йўллари билан уй хўжаликлари бюджетларининг таркибий тузилмасига ўз таъсирини кўрсатади.
Учинчидан, солиқлар воситасида даромадламинг бир қисми жамият ва уй хўжаликларининг ижтимоий муаммоларини ечиш у чун қайта тақсимланади.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ мамлакат фуқаролари даромадларидан, мол-мулкидан (шу жумладан, ер солиғи ва ер учун ижара ҳақи) солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва йиғимлар (масалан, маъмурий жарималар, жисмоний шахслардан олинадиган хилма-хил маҳаллий йиғимлар) ва давлат божларини тўлайди. Бир вақтнинг ўзида, уй хўжаликларининг реал даромадларига, аҳоли даромадлари ва харажатларининг балансида мажбурий тўловиар сифатида ҳисобга олинмайдиган эгри (билвосита) солиқлар ҳам ўзи таъсирини кўрсатади. Чунки бу солиқлар (аксизлар. қўшилган қиймат солиғи, божхона божлари ва бошқалар) товар баҳосининг таркибида бўлиб, улар товар сотиб олинаётганда тўланади. Товарлар баҳосининг даражасини фақат эгри (билвосита) солиқлар ошириб қолмасдан, балки айрим тўғри (бевосита) солиқлар (ягона ижтимоий солиқ, корхоналаминг фойдасидан олинадиган солиқ, ташкилотларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ ва бошқалар) ҳам оширадики, улар ҳам қисман ёки тўлиқ товарлар баҳоси орқали компенсация қилинади.
Аҳоли даромадлари ва харажатлари баланси харажатлар қисмининг бошқа моддалари («омонатлар ва қимматли қоғозлардаги жамғармаларнинг ўсиши», «хорижий валюталарни сотиб олиш бўйича аҳоли харажатлари» ва бошқалар) жамғариш жараёни доирасида уй хўжаликларининг молиявий муносабатларини акс эттирадики, уламинг ўзига хос бўлган хусусиятиари ушбу бобнинг навбатдаги параграфида кўриб чиқилади.
Назорат учун саволлар
Уй хўжалиги деб нимага айтилади?
Уй хўжалигига тегишли б о ълг ан ха рактерли хусу сий атлар нималардан иборат?
Уй хўжаликлари молияси ҳар бир давлат молия тизимининг ажралмас таркибий қисми (елементи) ҳисобланадими ва унинг молиявий аҳамияти нима билан белгиланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |