Молия фани бўйича маърузалар матни
Download 0.62 Mb.
|
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18-МАВЗУ: ДАВЛАТ КРЕДИТИ Режа: 1. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари 2. Давлат кредити классификацияси
- Таянч сўз ва иборалар
- 1. ДАВЛАТ КРЕДИТИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Назорат учун саволлар
Ижтимоий таъминот деб нимага айтилади? Ижтимоий таъминот бўйича харажатларнинг асосий кўринишлари нималардан иборат? Пенсиянинг қандай кўринишлари мавжуд? Нафақаларнинг қандай асосий кўринишлари бўлиши мумкин? Ижтимоий таъминотнинг яна қандай шаклларига ҳам амал қилинади? «Ижтимоий таъминот» тушунчасининг кенг маънода талқини нималардан иборат? «Ижтимоий таъминот» тушунчаси тор маънода қандай тасаввур қилинади? Ижтимоий таъминотнинг иқтисодий манбалари нималардан иборат? Ижтимоий таъминотни вужудга келтиришнинг (яратишнинг, қуришнинг, тузишнинг) принсиплари таркибига нималар киради? 18-МАВЗУ: ДАВЛАТ КРЕДИТИ Режа: 1. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари 2. Давлат кредити классификацияси 3. Давлат кредитини бошқариш 4. Давлат қарзи. Ички ва ташқи қарзлар 5. Давлат — гарант (кафил) ва кредитор сифатида 6. Давлат қарзларини бошқариш Таянч сўз ва иборалар: Давлат кредити, кредитор (қарз берувчи), Давлат кредити классификацияси, ички қарзлар, ташқи қарзлар, бозорли қарзлар, бозорсиз қарзлар. Давлат — гарант (кафил) ва кредитор сифатида, Давлат қарзларини бошқариш. 1. ДАВЛАТ КРЕДИТИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ Давлат кредити ҳокимият ва бошқарув органлари орқали бир томондан, давлат орқали иккинчи томондан, жисмоний ва юридик шахслар о ъртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат бўлиб, унда давлат қарз олувчи, кредитор (қарз берувчи) ва кафил сифатларида майдонга келади. Бундай иқтисодий (кредит) муносабатлар(и)нинг мумтоз (классик) шаклида давлат, одатда, маблағлами қарз олувчи бўлиб ҳисобланади. Агар давлат юридик ва жисмоний шахсларга қайтариш ва ҳақ (тўлов, тўлаш) асосида маблағлами тақдим этиб, кредитор (қарз берувчи) саналса, унда амалга оширилиши лозим бўлган операциялар ҳажми анча камаяди (пасаяди). Жисмоний ва юридик шахслар томонидан олинган қарзлами узиш (қайтариш) ёки уларнинг бошқа мажбуриятларини бажариш жавобгарлигини давлат ўз зиммасига олган ҳолатда, у кафилга айланади. Марказлаштирилган пул фондларининг ўлчамига бевосита таъсир кўрсатувчи кредит муносабатларининг дастлабки икки кўринишидан (қарз олувчи ва кредитор) фарқ қилган ҳолда давлат томонидан кафолатнинг берилиши ўша марказлаштирилган пул фондининг, албатта, ўзгаришига олиб келмаслиги мумкин. Агар қарздор ўзининг зиммасига юклатилган мажбуриятлар бўйича тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида ҳисобкитоб қилишни уддалай олса, кафил ҳеч қандай қўшимча харажатларни амалга оширмайди. Бироқ амалиётда етарли даражада ишончли бўлган қарз олувчилар давлат кафолатига муҳтож бўлмайди. Улар мустақил равишда кредит бозоридан маблағлами жалб қилишга қодирдир. Одатда, давлат кафолатлари етарли даражада ишончли бўлмаган қарз олувчиларга нисбатан қўлланилади ва бу нарса шунга мос равишда, марказлаштирилган пул фондидан харажатларнинг ўсишига олиб келади. Давлат кредити иқтисодий категория сифатида икки кўринишдагимолия ва кредит-пул муносабатларининг ўртасида жойлашган бўлиб, шунга мос равишда, у ҳам молияга, ҳам кредитга тегишли бўлган хусусиятларга эгадир. Молия тизимининг алоҳида олинган бўғини сифатида эса давлат кредити давлатнинг марказлаштирилган пул фондларини (бюджет ва бюджетдан ташқари фондларни) шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнига хизмат қилади. Кредитнинг бир тури сифатида давлат кредити классик (мумтоз) молиявий категориялардан, масалан, солиқлардан фарқ қилувчи бир неча ўзига хос бўлган қуйидаги хусусиятларга эгадир: • давлат кредити солиқларга нисбатан ихтиёрийлик характерига эга. Айрим ҳолларда амалиётда, у ёки бу давлатлар тарихида бу принсипдан чекиниш ва давлат заёмларини сотишда мажбурийлик ҳолатларига ҳам йўл қўйилади; • агар солиқлар фақат бир йўналишда-солиқ тўловчилардан бюджетга ёки бюджетдан ташқари жамғармаларга-ҳаракат қилса (бунга тескари йўналишдаги ҳаракат фақат ортиқча тўланган ёки хато ундирилган солиқлар қайтарилаётгандагина содир бўлиши мумкин), қайтарувчанлик ва ҳақлилик (тўловлилик) давлат кредитининг асосини ташкил этади. Ҳақиқатдан ҳам давлат кредитига маълум бир вақт ўтганидан сўнг ўтказилган сумма фоизи билан қайтарилиши керак. Умуман олганда, давлат кредити бошқа м о лиявий категориялардан ўзининг қуйидаги характерли хусусиятиари билан фарқланади: • агар банк кредитини тақдим этишда таъминланганлик элементи сифатида конкрет бойликлар-омбордаги товариар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва бошқа шунга ўхшашлар майдонга чиқадиган бўлса, давлат томонидан маблағлар қарзга олинаётганда унинг эгалигида бўлган барча мол-мулк, маълум бир ҳудудий бирликнинг мулки ёки унинг қандайдир бир даромади давлат кредитининг таъминланганлик элементи бўлиши мумкин; • Марказий ҳукумат даражасида давлат кредити аниқ мақсадли характерга эга бўлмайди. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳокимиятнинг қуйи даражаларида олинган қарзий маблағлар аниқ ифодаланган мақсадли ишга йўналтирилади. Масалан, янги йўлларни ва турар-жой мавзеларини қуриш учун олинган қарз маблағлари ана шундай характерга эгадир2; • ҳар қандай қарз олувчи каби давлат ҳам маблағлами олдиндан белгиланган муддатларга жалб қилади ва бу муддатлар давлат кредитининг аниқ шартларида о ъз ифодасини топади. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти унинг бажарадиган функциялари орқали яққол намоён бўлади. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling