Молия фани бўйича маърузалар матни


Download 0.62 Mb.
bet83/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

3. ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР
Ижтимоий нафақаларнинг турли кўринишлари аҳолининг ижтимоий ҳимояиаш тизимида муҳим ўрин эгаллайди. Уларнинг таркиби ҳомиладорлик ва туғиш. фарзанд туғилганда, бола парвариши ва бошқа ҳолатлар бўйича вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганлиги учун нафақалардан иборат бўлиши мумкин.
Вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотиш меҳнат жараёнида шикастланиш ёки касбий касалланиш натижасида содир бўлган бўлса, бу бўйича нафақалар ишчи ва хизматчиларга иш стажининг узлуксизлигини ҳисобга олмаган ҳолда иш ҳақининг 100 фоиз миқдорида берилади. Қолган бошқа ҳолатларда эса нафақа берилаётган пайтда иш стажининг узлуксизлиги ҳисобга олинади.
Барча ҳолатларда вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганлиги учун бериладиган нафақанинг минимал даражаси минимал иш ҳақининг 90 фоизи миқдорида белгиланган.
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа қуйидагиларга берилади:
• ижтимоий суғурта қилинувчи аёлларга, корхона, ташкилот ва муассасанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан бўшатилган аёлларга-ишсиз деб топилганидан сўнг 12 ой давомида;
• бошланғич, ўрта, олий ва олий ўқув юртидан сўнгги касбий билим берувчи таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган аёлларга;
• ички ишлар органларида шартнома ва оддий ҳамда раҳбарлик таркибида ҳарбий хизматни ўтаётган аёлларга;
• юқорида келтирилган аёллардан болаларни фарзандликка қабул қилиб олаётган аёлларга.
Бу нафақа туғишгача бўЖган 70 календар куни ва фарзанд туғилгандан кейин яна 70 календар кунини э ътиборга олган ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш даври таътили учун берилади. Таътил ана шу кунлар жами бўйича ҳисобланади ва туғишгача фойдаланилган кунларга боғлиқ бўлмаган ҳолда тўлиқ тақдим этилади.
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақанинг миқдори қуйидагича белгиланган:
• ижтимоий суғурта қилинувчи аёлларга-иш жойидаги ўртача иш ҳақи (даромади) миқдорида;
• корхона, ташкилот ва муассасанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан бўшатилган аёлларга-ишсиз деб топилганидан сўнг 12 ой давомида-иш ҳақининг минимал миқдорида;
• бошланғич, ўрта, олий ва олий ўқув юртидан сўнг касбий билим берувчи таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган аёлларга-стипендия миқдорида;
• ички ишлар органларида шартнома ва оддий ҳамда раҳбарлик таркибида ҳарбий хизматни ўтаётган аёлларга-пулли тўлов миқдорида.
Фарзанд туғилганда (ёки у уч ойликлигигача фарзандликка олинган) бир марта бериладиган нафақа ота-оналардан бирига ёки уламинг ўрнини босувчи шахсга берилади. Икки ва ундан ортиқ фарзанд туғилса (фарзандликка олинса) нафақа ҳар бир фарзанд учун тақдим этилади. Агар ҳомила ўлик туғилса, у ҳолда нафақа берилмайди. Нафақа фарзанд туғилган кундаги минимал иш ҳақининг даражасини инобатга олган ҳолда тўланади.
Бола парвариши бўйича боланинг бир ярим ёшга етгунига қадар таътил давридаги нафақа қуйидагиларга берилиши мумкин:
• давлат ижтимоий суғурта қилинувчи, амалда болани парваришловчи ота, она, бошқа қариндош ёки фарзандликка олувчига;
• бошланғич, ўрта, олий ва олий ўқув юртидан сўнгги касбий билим берувчи таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган оналарга;
• ички ишлар органларида шартнома ва оддий ҳамда раҳбарлик таркибида ҳарбий хизматни ўтаётган оналарга.
Бола парвариши бўйича таътил давридаги ҳар ойлик нафақалар иш ҳақининг минимал даражаси миқдорида, болаларнинг сонига боғлиқ бўлмаган ҳолда берилади. Бу таътил умумий ва узлуксиз стажга қўшилади. Таътил даврида иш жойи сақланиб қолинади.
Бола учун ҳар ойлик нафақа ота-оналардан бирига ҳар бир бола учун улар 16 ёшга етгунга қадар (умумтаълим муассасаларида ўқиётганлар учун-ўқиш даври тугагунча, лекин 18 ёшдан ошмаган ҳолда) берилади.
Ишсизлик нафақаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ равишда ишини йўқотган ва иш ҳақидан маҳрум бўлганларга нисбатан тайинланади. Ушбу нафақани тайинлаш тўғрисидаги қарор аҳоли бандлиги хизмати томонидан қабул қилинади ва бир вақтнинг ўзида тегишли шахс қонунга мувофиқ ишсиз деб топилади. Нафақа бандлик хизмати томонидан фииқарони ишсиз деб топилган биринчи кунидан бошлаб ишсизликнинг ҳақиқий календар кунлари (дам олиш ва байрам кунларини ҳисобга олган ҳолда) учун ҳисобланади. Бундан нафақанинг ўртача кунлик миқдори ҳисобга олинади.
Ишсизлик нафақасининг миқдори фуқароламинг ишсиз деб топилиш тоифаларига мувофиқ равишда дифференсиация қилинади.
Ишсиз фуқаронинг қарамоғида меҳнатга лаёқацизлар бор бўлса, аҳоли бандлик хизмати органлари томонидан унинг ишсизлик даврида унга моддий ёрдам ва мактабгача болалар муассасаларидан, уйжойдан, коммунал хизматлардан, жамоатчилик транспортидан, соғлиқни сақлаш ва умумий овқатланиш муассасаларининг хизматларидан фойдаланганлиги учун дотациялар кўринишида бошқа ёрдамлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Ишсизлик бўйича нафақадан даромад солиғи ундирилади ва суд қарорлари бўйича ушланмалар ушлаб қолинади. Бу нафақани тўлашнинг давомийлиги қонунда белгиланган муддатдан ошиб кетмаслиги керак.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling