Молия фани бўйича маърузалар матни
Download 0.62 Mb.
|
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
умумуслубий усуллар: тафтиш, аудит, таҳлил, мавзули текшириш, тадқиқ қилиш, пировард натижага дастурий баҳолаш, «сансет» услуби;
ҳужжатлар асосидаги назорат усуллари: расмий ва арифметик текшириш, юридик баҳолаш, мантиқий назорат, муқобил текшириш, тескари ҳисоб усули, баланс уйғунлигини текшириш, қиёслаш, ҳисоботларнинг саноқ баҳоси; фактлар бўйича назорат усуллари: рўйхатга олиш, экспертиза, кўз билан кузатиш, назорат ўлчови, назорат тариқасида ишга тушириш, вақтни аниқ ўлчаш, иш куни тақсимланишини ўрганиш, лаборатория таҳлили. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тафтиш ва текширишларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада услубий усуллар сифатида (амалга ошириш тартибини тушунтирмай) қўйидаги усулларни қўллашни тавсия қилади: рўйхатга олиш, назорат ўлчови, лаборатория таҳлили, арифметик текшириш, муқобил текшириш, қиёслаш, ҳисоботларни миқдорий текшириш. Шубхасиз, молиявий назоратчилар ўз фаолиятларида усул ва йўсинларнинг бир мунча кенг хилларини қўллайдилар. Назорат самарадорлигига расмий ва мантиқий, ҳужжатлар ва фактлар асосидаги текширишлар сингари хилма-хил усулларни қўшиб фойдаланиш орқали эришилади. Текшириш жараёнида жалб қилинадиган ахборот манбаларининг тўғрилигини аниқлаш, хўжалик субъектининг мураккаб вазиятлардаги ёки ноаниқлик шароитидаги хатти-ҳаракатларининг изчиллигини ойдинлаштириш, фактик материални таҳлил қилиш ва умумлаштириш - буларнинг бари назоратнинг турли-туман усулларидан фойдаланишни тақозо этади. Ҳужжатлар, фактлар асосидаги ёки компьютер ёрдамидаги услубий усулларни таҳлил қилинаётган маълумотлар манбаларига кўра фарқлаш мумкин. Назоратни ҳужжатлар ёки фактлар асосидаги назоратга ажратиш масаласи анча кенг ёритилган. Чунончи, Л.М.Белобжецкий, Э.А Вознесенский, Л.М.Крамаровский ҳужжатлар асосидаги назорат учун, хусусан, дастлабки ҳужжатлар; бухгалтерия ҳисоби регистрлари; бухгалтерия, статистика ва оператив-техник ҳисоботлар; режали, норматив, технология, лойиҳа-конструкторлик кўринишидаги бошқа ҳужжатлар ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади деб кисоблайдилар. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling