НОДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТ
Иқтисодий жиҳатдан тараққий этган мамлакатларда молиявий назорат, бир томондан, ўзаро таъсирчан ва иккинчи томондан, алоҳидалашган (мустақил бўлган) икки соҳага бўлинади:
Молиявий назорат ўз ичига қуйидаги текширувларни олади:
иқтисодий қонунларнинг талабларига риоя этиш (МДни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш порпорцияларининг оптималлиги);
бюджет режасини тузиш ва ижро этиш (бюджет назорати);
корхона ва ташкилотлар, бюджет муассасаларига тегишли бўлган меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш;
ўзаро солиқ муносабатлари.
Тараққий этган мамлакатларда молиявий назорат тизими, асосан, бир типда бўлиб, қуйидаги элементлардан ташкил топади:
бевосита мамлакатнинг парламенти ёки президентига бўйсунувчи ҳисоб палатаси. Бу ташкилотнинг бош мақсади давлат маблағларининг сарфланиши устидан умумий назоратни ўрнатишдирл
асосан солиқли даромадларнинг давлат хазинасига келиб тушишини назорат қилувчи ва мамлакат президенти, ҳукумати ёки молия вазирлигига бўйсунувчи солиқ муассаси;
қуйи ташкилотларини текширувчи ва тафтиш қилувчи давлат ташкилотларининг таркибидаги назорат қилувчи органлар;
ҳисобот ҳужжатларининг ишончлилигини ва молиявий операцияларнинг қонунийлигини тижорат асосида текширувчи нодавлат назорат хизматлари;
асосий вазифаси харажатларни қисқартириш, молиявий оқимларни оптималлаштириш ва фойдани ошириш бўлган ички назорат хизматлари.
Молиявий назоратнинг олдида турган энг асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
пул фондларининг ўлчами ва молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёж ўртасидаги мутаносибликка (баланслиликка) таъсир кўрсатиш;
давлат бюджети олдидаги мажбуриятларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
молиявий ресурсларни кўпайтиришнинг ички хўжалик резервларини қидириб топиш; ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |