Назорат учун саволлар
Давлат кредитининг мазмун-моҳияти нимадан иборат?
Давлат кредити қандай субъектлар ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат ва унда давлат қандай кўринишларда майдонга чиқади?
Давлат кредитида давлат қачон кафилга айланади?
Давлат томонидан кафолатнинг берилиши марказлаштирилган пул фондининг, албатта, ўзгаришига олиб келмаслиги мумкинми? Бу қандай ҳолатларда содир бўлиши мумкин?
Кредитнинг бир тури сифатида давлат кредити классик (мумтоз) молиявий категориялардан, масалан, солиқлардан фарқ қилувчи ўзига хос бўлган қандай хусусиятларга эга?
19-МАВЗУ: СУҒУРТА
1. Суғурта ҳақида тушунча ва суғурта иқтисодий категория сифатида.
2. Суғуртанинг функциялари.
3. Суғурта фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари
Таянч сўз ва иборалар: Риск, суғурта, ихтиёрий суғурта, мажбурий суғурта, ҳаёт суғуртаси, мол-мулк суғуртаси, жавобгарлик суғуртаси, шахсий суғурта, суғурта полиси, суғурта шартномаси.
1. СУҒУРТА ҲАҚИДА ТУШУНЧА ВА СУҒУРТА ИҚТИСОДИЙ КАТЕГОРИЯ СИФАТИДА.
Табиий ва бошқа стихияли кучлар таъсири натижасида юзага келадиган зарарларни қоплаш, олдини олиш ҳамда огоҳлантириш учун мақсадли йўналишдаги пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар йиғиндисига суғурта дейилади.
Суғуртанинг характерли белгилари қуйидагилардан иборат:
-Суғурта рискини мавжудлиги. Риск-суғурта муносабатлари пайдо бўлишининг асосий шартидир. Риск бўлмас экан, суғуртанинг бўлиши мумкин эмас. Рискнинг ҳажми, миқдори эҳтимоллар назарияси ва математик статистика усуллари ёрдамида аниқланади. Суғурта рискларини таҳлил килиш уларни 2 та йирик гуруҳга бўлишни тақозо этади. Яъни, риск суғуртавий ва суғуртасиз бўлади. Суғурта шартномаларида ўз аксини топган рисклар суғуртавий рисклар дейилади. Риск баҳосини пулда ифодаланиши суғурта ставкасини ташкил этади. Риск доимий кўрсаткич эмас, балки у доимо ўзгариб туради. Бу ўзгаришлар иқтисоддаги ва бошқа соҳадаги ўзгаришлар билан чамбарчас боғлиқдир. Суғурта ташкилоти рискни ривожланишини, ҳолатини доимо кузатиши лозим, яъни тегишли статистик ҳисоб олиб бориши, йиғилган маълумотларни қайта ишлаши ва таҳлил қилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |